Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Жараёндан фотолавҳалар ...
#Мутаҳассис_шарҳи

Ўзбекистонда судларда аудиоёзувдан фойдаланишни мажбурий қилиш таклифи илгари сурилмоқда

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, айни пайтда республикада 665 та суд зали аудиоёзувдан фойдаланиш тизими билан, 385 та суд зали эса видеоконференцалоқа тизимлари билан таъминланган.

Амалдаги қонунчиликка кўра суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб боришнинг ихтиёрий тартиби жорий этилган. Бундан келиб чиқадики, бугун судларда айрим ҳолатларда эски тизимдан фойдаланиш, яъни суд мажлисларини баённомаларда қайд этиб бориш тизими ҳамон давом этмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳатто тажрибали ёрдамчи ҳам суд мажлисида бўлиб ўтаётган ва иш учун муҳим бўлган барча ҳолатларни ёзиб бориш имкониятига эга бўлавермайди. Бу эса ўз ўзидан судланувчи, жабрланувчи ва судда иштирок этувчи бошқа иштирокчиларнинг кўрсатмалари тушунарсиз, юзаки баён этилаётгани, ҳатто, судья, прокурор, адвокат томонидан берилган саволлар ҳам баённомада ўз аксини топмаётган ҳолатларни юзага келтириши эҳтимоли юқори.

👉 Батафсил
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга қабул тугашига 5 кун қолди

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
#Адлия_аёли #финал #онлайн

Танловнинг 4 босқичида иштирокчилар кундалик турмушда учрайдиган муаммоли вазият (казус)га ҳуқуқий тушунтириш бериши керак бўлади.

Ҳар бир иштирокчига 1 дақиқа ўйлаш учун, 3 дақиқа вақт жавоб бериш учун берилмоқда.

P.S. Адлия аёли танловининг энг қизиқарли ва муҳокамаларга бойи 4-босқичдаги казуслар ечиш бўйича шарти бўлди...Ўзимгаям шу шарт жудаям ёқди. Бунда иштирокчиларнинг дунёқараши, таҳлилий фикрлай олиш қобилияти, муаммоли вазиятга ечим топишда қандай изланишлари синовдан ўтказилди .

Эслатиб ўтамиз, якуний баллар натижасига кўра, танлов ғолибларига (1, 2, 3 ўрин эгалари) сертификат, қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилади.
#Адлия_аёли

Нодира Рашидова – академик Х. Сулаймонова издоши

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Адлия аёли” танлови ташкил этилди. Мазкур танлов доирасида “Академик Х. Сулаймонова издоши” номинацияси ҳам жорий этилган. Ушбу номинациянинг жорий этилишидан кўзланган бош мақсад собиқ адлия вазири, фан арбоби, академик Х. Сулаймонова ҳаёти ва фаолиятини бугунги ёш ходимларга тарғиб қилиш орқали уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда аёлларга эътиборни янада кучайтириш, шунинг баробарида соҳадаги аёл ходимлар имижини мустаҳкамлаш ва улар фаолиятини муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Танлов натижаларига кўра, Рашидова Нодира Илҳомовна мазкур номинация ғолиби деб топилди.

Адолат йўли – шарафли, ҳам сермашаққат йўл. Бу эзгу йўлда тинмай ҳаракат қилган, умрини адолатни ҳимоя қилиш, қонун ва тартиблар ижросини таъминлашга бағишлаган инсонлар меҳнати ҳамиша эл ардоғида.

Нодира Рашидова адлия тизимида узоқ йилдан бери ишлаб келаётган илғор ва ташаббускор ходимлардан бири. У илм-фан муҳитида, жамиятдаги ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини бола бошиданоқ тушуниб, англаб улғайган.

Нодира Рашидова – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг невараси. Бу ҳақда кўпчилик бохабар бўлмаса керак. Чунки у ҳеч қачон бобоси ортидан шуҳрат қозонишни, довруғ орттиришни истамаган. Доим ўз кучи ва билимига таянган. Балки бу фазилат ҳам унга бобомеросдир.

Н. Рашидова ўз ишига ғоят талабчан – 26 йилдан буён адлия тизимида ишлаб келмоқда. Деярли йигирма йилдан бери бош маслаҳатчи лавозимида фаолият юритади. Бу ҳам унинг амал-мартабага ўч эмаслиги, камтар ва камсуқум инсон эканидан далолат.

У ходим сифатида ишда ўз ўрнига эга экани баробарида, жамиятда АЁЛ сифатида ҳамиша катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда. Оқила, сувратию сийрати уйғун, бирон ишингиз тушганда ёрдам қўлини аямаган инсон. Балки шунинг учун Нодира опани ҳамма бирдек ҳурмат қилар, шунинг учун ҳам у кишининг суҳбатига барча бирдек ошиқар.

Ишда, ҳаётда Н. Рашидовадан ўрганадиган жиҳатлар кўп. Масъулият, ўрни билан талабчанлик, қатъият, шижоат – бари ёшларга ўрнак-намуна. Ўзининг пухта билим, улкан тажриба ва юксак касб маҳорати билан соҳа ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган Нодира Рашидова – академик Х. Сулаймонова издошига муваффақиятлар тилаймиз.
#Adliya_xabari

Gulnora Karimovaning jinoiy aktivlarini Shveysariyadan qaytarish bo‘yicha yakuniy bitim imzolandi

👉Batafsil
_________________

#Сообщение_юстиции

Подписано окончательное соглашение по возвращению преступных активов Гульнары Каримовой из Швейцарии

👉 Подробнее

@adliyangiliklari