Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_ayoli_Final

"Адлия аёли" танловининг финал босқичи ғолиби ким бўларкан?!

Адлия вазирлиги ташаббуси билан илк бора ўтказилаётган ушбу танловнинг финал босқичи. Унда туман ва шаҳар, вилоят босқичларида ғолиб бўлган тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар энди финалда беллашишади.
Танлов жараёнида ходимларнинг соҳа бўйича билимлари, фаолияти юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлари ҳамда бекалик қобилияти синовдан ўтказилади.

Ғолиблар эса муносиб равишда тақдирланади...

P.S. Жорий йилнинг 2 мартида адлия вазирининг тизимдаги хотин-қизлар билан учрашувидаги ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ҳар йили “Адлия аёли” кўрик танловини ўтказишга келишиб олинган эди.

Жараёнларни кузатиб боринг!
#Адлия_аёли_финал #онлайн

Аввал маълум қилинганидек, айни вақтда бўлиб ўтаётган ''Адлия аёли'' танловининг 2-босқичида иштирокчилар қатнашишмоқда. Бу босқичда улар қонунчиликка оид долзарб таклифлар тақдим этиши лозим. Ҳар бир иштирокчига 5 дақиқа берилади.

Ҳакамлар ҳайъати ушбу босқичда билдирилган таклифлар долзарблиги, янгилиги, натижадорлиги, хорижий тажриба таҳлил қилинганлигига ва масала қанчалик пухта ўрганилганлигига баҳолаш жараёни эътибор беришмоқда .
#Адлия_аёли #Тимбилдинг

Адлия аёли танловининг энг масъулиятли шарти 2-босқичдаги қонунчиликка таклифлар бўлди десам адашмайман.

Боиси опа сингилларимиз амалий жараёндан келиб чиқиб ,кундалик ҳаётда ўзлари дуч келаётган соҳа қонунчилиги бўйича амалий таклифлар бериши керак эди . Масалан:

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси иштирокчиси С. Ҳайдарова Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддаси 6-бандида халқаро спорт мусобақаларида, фан олимпиадалари, маданий ва илмий тадбир ва мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганлиги (мукофотланганлиги) учун олган бир йўла бериладиган пул мукофоти солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилиши лозимлигини, Солиқ кодексининг 369 ва 378-моддаларидаги “Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотлари” деган сўзлари, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган профессионал ва олий таълим ташкилотлари” деган сўзлари билан алмаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий ва нодавлат профессионал ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун тўланадиган тўловларга нисбатан ҳам даромад солиғидан имтиёзлар қўлланилиши лозимлигини таклиф сифатида илгари сурди.

Бу таклиф алоҳида эътироф этилди .

Яна бир , Жиззах вилояти адлия бошқармасидан иштирокчи Н. Файзиева қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган ижобий чоралар каби таклифлар берди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси “Адлия аёли” республика босқичи иштирокчиси М. Шодмонова эса туғилган ҳақидаги гувоҳнома қайд этилишида нафақат отанинг аризаси, балки онанинг аризаси бўйича ҳам ҳисобга олиниши кераклиги бўйича таклиф билдирди.

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази “Адлия аёли” республика босқичи иштирокчиси М. Қурбонова юридик хизмат кўрсатиш фаолияти соҳасида уларни лавозимга қабул қилиш, аттестациядан ўтиш жараёнларини соддалаштириш таклифини билдирди.

Интелектуал мулк департаменти “Адлия аёли” республика босқичи иштирокчиси К. Тухтаева интелектуал мулк соҳасига оид қонун ҳужжаткларига ўзгартириш киритиш, жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўгрисида”ги Қонундан “Товар келиб чиққан жой номлари” объектини ажратиб (яъни товар белгиларидан), “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонуни билан бирлаштириш, уларнинг номларини эса “Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари”, “Географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуни сифатида ўзгартириш таклифини билдирди.

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази иштирокчиси Ш. Абдуллаева барча регламентларни яхлитлаштириш, асосида бир бирига боғлиқ ҳизматлар бўйича битта ариза асосида аҳолини юмушини енгиллаштириш ва вақтини тежаш, автоматлаштирилган пенсияга чиқиш тартибини жорий этиш, шунингдек адвокатлар ҳизмат кўрсатиш нарҳини белгилаш бўйича ягона тарибини жорий этиш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифларини берди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳар бир таклифни синчиклаб ўрганди.Боиси қонунчилик бошқармасидан масъуллар ҳам улар орасида бор да. Таклифнинг долзарблиги,янгилигига,халқаро тажриба қанчалик таҳлил этилганига эътибор беришди.Энг яхши таклифлар эътироф этилди .

Кузатамиз жараённи...