Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Водий_бўйлаб_тур #НАФ #очиқ_адлия

⚡️Ихчамлашган тизимдан фарғоналиклар хабардор (ми?)

Аввал маълум қилганимиздек, Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими жамоаси жойларда ҳудудий журналистлар ,блогерлар билан яқиндан танишиш, ҳамкорликни янада ривожлантириш , мустаҳкамлаш учун очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.

Адлия тизимидаги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб, тизимдаги Ахборот хизматлари ходимларига яратилган шароитлар билан танишдик.

Бу галги манзилларимиз Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари бўлди.

Вилоятдаги ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик фаоллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашувимиз эсда қоларли бўлди, десам адашмайман.

Боиси уларнинг аксарияти билан виртуал оламда таниш бўлсакда, юзма юз мулоқот қилиш ўзгача бўлди. Очиқ мулоқот бўлди.

Адлия органлари тизимидаги маъмурий ислоҳотлар ҳақида уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида Наманган шаҳар , Андижон ва Фарғона туманлари адлия бўлимларига пресс-турлар уюштирилди.

ФҲДЁ, давлат хизматлари маркази, адлия бўлими ҳамда юридик марказларида барчага бирдек қулайлик яратиш учун бир бинода жойлаштирилганини, “адлия уйи”даги имкониятлар ва шароитларга гувоҳ бўлишди.
Кўпчиликни диққатини тортган нарса барча деворлардаги эслатмалар (коррупцияга қарши кураш, ишонч телефонлари ва б.) бўлди. Марказ мониторларида аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларидан фойдланиш бўйича берилаётган роликлар тайёр йўриқнома эканлигига амин бўлишди.

Фарғонада эса тўлиқ қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган вилоят адлия бошқармасидаги ходимлар учун яратилган шароитлар, тизимдаги ўзгаришлар билан танишишлари учун пресс-тур ва янги бинода илк матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этиш керакки, ҳозирги ҳолатдаги Фарғона вилояти адлия бошқармаси вазирликнинг "мини" варианти бўлибди. Асосийси ҳамкасбларимиз бундан мамнун. Кўтаринки кайфиятда ўз вазифасини бажаряпти.

Очиқ мулоқотларда мустақил журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари билан Адлиядаги ихчамлашув жараёни , тизимдаги янгиликлар, очиқлик ва шаффофлик, қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолиятимиз ҳақида батафсил тўхталдик. Ҳамюртларимизни рози қилиш борасидаги сай-ҳаракатлар ҳақидаги эътирофларни эса улардан эшитдик!

P.S.Фотолавҳалар алоҳида жойланади

Шу билан бирга, Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, асоссиз турли ахборот хуружларига қарши курашиш, медиа ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқий манбалар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари, шахсга доир маълумотларни ёритиш масалаларини ўзида қамраб олган вазирлик томонидан тайёрланган “Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва ахлоқий омиллар” номли қўлланманинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Сўнгги кунларда атрофимизда айланиб юрган гап сўзлар, тренндаги мавзулар юзасидан берилган савволлар ҳам очиқ қолмади. Барча масалага очиқ ойдин жавоб берилди. Тушунтирилди. Ҳар икки томон учун ҳам манфаатли учрашув бўлди.