#Адлия_онлайн
Айни дамда Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги юридик техникумларининг 2022/2023 ўқув йили қабул жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжуманида Республикамизнинг 14 та ҳудудида жойлашган жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги юридик техникумларда (ҳар бир ҳудудда биттадан) 3 та соҳа мутахассисликлари (давлат-ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат ва суд ҳуқуқий фаолият) бўйича кадрлар тайёрланаётганлиги ва ўқиш муддати 2 йил этиб белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айни вақтда ўтказилаётган матбуот анжуманида, Адлия вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра республика миқиёсида жами 3000 (уч минг) нафар ўқувчи қабул қилиниши айтилди. Шундан 580 нафари давлат гранти асосида, 2420 нафари тўлов контракт асосида таҳсил олади. Тиллар кесимидаги тақсимотга кўра, давлат гранти асосида қабул қилинадиган 580 нафар талабанинг 540 нафари ўзбек гуруҳларида, 30 нафари рус ҳамда 10 нафари қорақалпоқ гуруҳларида таълим олиши назарда тутилган.
Қабул параметрларига кўра тўлов контракт асосидаги 2420 нафар талабанинг 1520 нафари кундузги, 900 нафари сиртқи таълим шаклида таҳсил олади. Шундан 2240 нафари ўзбек гуруҳларида, 130 нафари рус гуруҳларида, 50 нафари қорақалпоқ гуруҳларида таълим олиши мўлжалланган.
Юридик техникумларга қабул жараёнлари 1 август кунидан бошланган ва 20 август кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади. Хозирги кунда абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топширишмоқда.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида юридик техникумларга умумтаълим мактабларининг 11-синфини, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари ва коллежларни тамомлаган шахслар кириши мумкин. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан 25 – 30 август кунлари ўтказилади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони Тошкент далат юридик университети бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланади.

Юридик техникумларга қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида қайд этилганидек, ёшларга юридик таълим олиш учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ҳамда республика олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари қабул қилиниши белгиланган.
Юридик техникумларнинг битирувчилари бугунги кунда 90 дан ортиқ соҳа мутахассисликларида, хусусан нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, судья ёрдамчиси ҳамда давлат ижрочиси лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

#Adliya_xabari
⚡️Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Эндиликда адвокатлик фаолияти учун лицензия олишда талабгор томонидан лицензияловчи органга (ҳудудий адлия бошқармалари) шахсан ташриф буюриши ва лицензия олиш учун қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни талаб этиш тартиби бекор қилинди.
2023 йил 1 январдан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш бўйича мурожаатлар, шунингдек лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича барча тартиб-таомиллар “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Талабгор лицензия олиш учун “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталда рўйхатдан ўтиб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва у автоматик равишда лицензияловчи органга юборилади.
Талабгор лицензия бериш жараёнини “Лицензия” ахборот тизими орқали кузатиб бориш имконига эга бўлади.
Лицензия учун давлат божи тўловлари ҳам электрон тартибда амалга оширилади. Талабгорнинг аризаси 10 иш куни ичида кўриб чиқилади ва “Лицензия” ахборот тизими орқали махсус QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилиб, талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш билан бир вақтда талабгорнинг хоҳишига кўра, адвокатлик бюросини ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш учун композит хизмат кўрсатиш имкони яратилмоқда.
Бундан ташқари, энди лицензия йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, лицензиянинг дубликатини олиш зарурати мавжуд бўлмайди.
“Лицензия” ахборот тизимида лицензияларнинг электрон реестри юритилиб, адвокатнинг лицензияси тўхтатиб турилган ёки тугатилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.
Адвокатлик фаолиятини лицензиялашнинг янги тартиби адвокатурага киришдаги маъмурий жараёнларни соддалаштириб, адвокатларга янги қулайликларни беришга хизмат қилади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Водий_бўйлаб_тур #НАФ #очиқ_адлия
⚡️Ихчамлашган тизимдан фарғоналиклар хабардор (ми?)
Аввал маълум қилганимиздек, Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими жамоаси жойларда ҳудудий журналистлар ,блогерлар билан яқиндан танишиш, ҳамкорликни янада ривожлантириш , мустаҳкамлаш учун очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.
Адлия тизимидаги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб, тизимдаги Ахборот хизматлари ходимларига яратилган шароитлар билан танишдик.
Бу галги манзилларимиз Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари бўлди.
Вилоятдаги ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик фаоллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашувимиз эсда қоларли бўлди, десам адашмайман.
Боиси уларнинг аксарияти билан виртуал оламда таниш бўлсакда, юзма юз мулоқот қилиш ўзгача бўлди. Очиқ мулоқот бўлди.
Адлия органлари тизимидаги маъмурий ислоҳотлар ҳақида уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида Наманган шаҳар , Андижон ва Фарғона туманлари адлия бўлимларига пресс-турлар уюштирилди.
ФҲДЁ, давлат хизматлари маркази, адлия бўлими ҳамда юридик марказларида барчага бирдек қулайлик яратиш учун бир бинода жойлаштирилганини, “адлия уйи”даги имкониятлар ва шароитларга гувоҳ бўлишди.
Кўпчиликни диққатини тортган нарса барча деворлардаги эслатмалар (коррупцияга қарши кураш, ишонч телефонлари ва б.) бўлди. Марказ мониторларида аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларидан фойдланиш бўйича берилаётган роликлар тайёр йўриқнома эканлигига амин бўлишди.
Фарғонада эса тўлиқ қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган вилоят адлия бошқармасидаги ходимлар учун яратилган шароитлар, тизимдаги ўзгаришлар билан танишишлари учун пресс-тур ва янги бинода илк матбуот анжумани ўтказилди.
Қайд этиш керакки, ҳозирги ҳолатдаги Фарғона вилояти адлия бошқармаси вазирликнинг "мини" варианти бўлибди. Асосийси ҳамкасбларимиз бундан мамнун. Кўтаринки кайфиятда ўз вазифасини бажаряпти.
Очиқ мулоқотларда мустақил журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари билан Адлиядаги ихчамлашув жараёни , тизимдаги янгиликлар, очиқлик ва шаффофлик, қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолиятимиз ҳақида батафсил тўхталдик. Ҳамюртларимизни рози қилиш борасидаги сай-ҳаракатлар ҳақидаги эътирофларни эса улардан эшитдик!
P.S.Фотолавҳалар алоҳида жойланади
Шу билан бирга, Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, асоссиз турли ахборот хуружларига қарши курашиш, медиа ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқий манбалар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари, шахсга доир маълумотларни ёритиш масалаларини ўзида қамраб олган вазирлик томонидан тайёрланган “Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва ахлоқий омиллар” номли қўлланманинг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Сўнгги кунларда атрофимизда айланиб юрган гап сўзлар, тренндаги мавзулар юзасидан берилган савволлар ҳам очиқ қолмади. Барча масалага очиқ ойдин жавоб берилди. Тушунтирилди. Ҳар икки томон учун ҳам манфаатли учрашув бўлди.

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Фарғона вилоятидаги ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик фаоллари,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашувдан фотолавҳалар!