Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари #Адлия_халқ_хизматида #Адлия_халқ_билан_ёнма_ён

Адлия органларидан навбатдаги акция🥰

Бу акция вазирлик ташаббуси билан йўлга қўйилган "Биз биргамиз!" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда🙂👇🏻👇🏻👇🏻
#Биз_биргамиз #Уйда_қолинг #Адлия_халқ_хизматида
#vahimasizkarantin

Биз биргамиз: аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳага старт берилди

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилдан бери “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳасини йўлга қўйган. Лойиҳа доирасида аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ва иқтисодий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида инсонларнинг ҳаракатланишига айрим чекловлар киритилганлиги натижасида аввало аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, яъни кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар ва ишсиз фуқароларни зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш эҳтиёжи ортмоқда.

Бундай шароитда Шодиев халқаро фонди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларга ўзининг ҳиссасини қўшишга ва дастлабки босқичда аҳолининг кам таъминланган қатламига моддий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан республика бўйича 1 500 дан ортиқ ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди. Фонднинг ёрдами билан жами 13 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситаларини ўз ичига олган ижтимоий ёрдам тўпламлари шакллантирилди.

Мазкур ижтимоий ёрдам тўпламлари ортилган автоуловлар ички ишлар органлари кузатуви билан республиканинг олис ҳудудларида яшовчи юртдошларимизга етказиш учун йўлга чиқди. Ижтимоий ёрдам тўпламларини эгаларига топшириш пайтида ҳудудий адлия органлари ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг жойлардаги филиаллари томонидан уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.

Шу ўринда, Адлия вазирлиги ва Фонд барчани ўз фуқаролик масъулиятларини тўлиқ ҳис этишга, ўрнатилган қонун-қоидалар ва тартибларга сўзсиз риоя этишга, бу борада кечаю-кундуз хизмат қилаётган ташкилотлар ходимларига, айниқса шифокорларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Биз_биргамиз #Уйда_қолинг #Адлия_халқ_хизматида
#vahimasizkarantin

Биз биргамиз: аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳага старт берилди

Фото ва видеолавҳалар👆🏻👆🏻👆🏻
#Биз_биргамиз #Адлия_халқ_хизматида #Уйда_қолинг!

“Биз биргамиз” лойиҳаси: аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган
хайрли лойиҳанинг иккинчи босқичи

Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида Адлия вазирлиги ва Шодиев халқаро фонди томонидан 1 500 та ижтимоий ёрдам тўплами, картошка, пиёз ва тухум маҳсулотлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига келтирилди. Ушбу хайрия ёрдами Марказ орқали аҳолига етказиб берилиши таъминланди.

Ҳар бир ижтимоий ёрдам тўпламида 13 турдан ортиқ бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, гуруч, ун, ёғ ва бошқалар) ҳамда гигиена воситалари мавжуд.

Кучлар бирлашиб, имкониятлар ортгани сабабли хайрия тадбирларининг самарадорлиги, манзиллилиги ҳам кучайди. Муҳими, бунда коронавирусга чалинишнинг “риск гуруҳи”га кирувчи фуқароларимиз саломатлиги ҳимояланиб, умумий эпидемиологик вазият назоратда ушлаб турилибди.

Марказ томонидан бугунги кунга қадар 15 000 дан ортиқ хонадонга умумий қиймати 2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Адлия вазирлиги ва Шодиев халқаро фонди эса аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳанинг кейинги босқичида соғлиқни сақлаш муассасалари учун зарур тиббиёт ускуналарини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud #Адлия_халқ_хизматида

Фуқарога 35 ёшида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериладиган бўлди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_халқ_хизматида

Адлия бўлимининг бир иш куни”... Эфирда Улуғнор туман адлия бўлими...
#Адлия_халқ_хизматида

Шу ердаям АДЛИЯМИ?! 🙃😉

Адлияни TikTokдаги аккаунтини очилганини эшитганлар шу саволни беришди😜

Фараз қилинг...Жуда ҳам катта гипермаркетдасиз...Сиз у ердаги ҳамма нарсани сотиб ололмаслигингиз, фақат ўзингизни эҳтиёжингиздаги буюмнигина харид қилишингиз мумкин.

TikTok ҳам аслида шундай...

Бугун бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларни забт этиб, тез оммалашаётган платформалардан бири - TikTok. Уни фойдаланувчилари яхши билишади , У видео контентни онлайн улашишга ихтисослашган. Платформа ўз фойдаланувчиларига қисқа мусиқий видеороликлар ва филтерлар яратиш ҳамда бошқа имкониятларни тақдим этади. Шу жиҳати билан ҳам у ўзига оммани "яшин" тезлигида жалб эта олди.

У кўнгил очар саҳифадек кўрингани билан бугун у ерда турли соҳага оид контентларни ҳам кўриш мумкин🤫...

Афсуски, АХБОРОТ майдони шафқат билмайди...

КИМ нимани ёки НИМА кимни бошқараётгани ҳам сир эмас...Шундай экан ахборотнинг ўзи КЎПЧИЛИКни қидириб топмоқда...

Шу маънода “Huquqiy axborot” ҳам “TikTok”га кириб борди. Буни ҳар хил талқин қилмоқчи бўлаганлару, қилаётганлар ҳам бор, топилди аллақачон ҳам...

Лекин нимага ундан ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда фойдаланмаслик керак?!

Бугун бошқа инфоманбалардан ахборотни ўқишга эринаётган учинчи мингйиллик авлодига ўзининг оламидаги платформа орқали ҳуқуқий ахборотни олиш аслида ЗЎР топилма бўлиши мумкин.🤓

Айни шу мақсадни кўзлаган Адлия вазирлиги TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифасини очди. Ёшлар у ердан - tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали ўзига тегишли бўлган ҳуқуқ ва имкониятлар, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликларни топиши мумкин. Шу билан бирга УЛАР ўзларининг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини ҳам ошириб боради.

Бир дугонам айтганидек, "Маънавият полициячи"си бўлиб ижтимоий тармоқларни қўриқлаб ўтиргандан кўра, фойдали контентлар билан уларни тўлдириб ташлаб, озиқлантириш афзалроқ.

Шундай экан ўша гап..🤘.

Ҳуқуқий ахборотларни TikTok да ҳам БИЗ истаган вақтда эмас, СИЗ хоҳлаган вақтда олишингиз мумкин😉

Обуна бўлиш манзили: tiktok.com/@huquqiyaxborotuz
#Адлия_халқ_хизматида

Давлат хизматлари маркази — мушкулингиз осон бўлишида доим хизматда!

Батафсил: https://youtu.be/nKgY5R7HtSc