#Adliya_va_yoshlar
Адлияда Юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни
Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.
Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари дастлаб вазирликнинг марказий аппаратидаги таркибий бўлинмалари иш жараёни, вазирлик кутубхонаси билан яқиндан танишди.
Ёшлар вазирлик ва музей бўйлаб экскурсия давомида ҳуқуқшунослик тарихи, адлия органлари фаолияти ҳақида батафсил тушунчага эга бўлишди.
Бундан ташқари, очиқ мулоқот давомида техникум ўқувчилари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, шунингдек уларнинг юридик таълимни давом эттириш ҳамда келажакда адлия органларида ишлашга қизиқишини орттириш мақсадида мутахассислар томонидан тақдимотлар ҳам қилинди.

Ёш ҳуқуқшунослар Адлия вазирлигида
Бугун, 23 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.
Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари дастлаб вазирликда ташкил этилган мультимедиа маркази билан танишди.
Марказда махсус декорацияли ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бир нечта студиялар ҳамда видеолавҳа суратга олиш жараёнини кўриш имконяти берилди.
Шу билан бирга, марказий аппаратидаги таркибий бўлинмалари иш жараёни ва вазирлик кутубхонаси билан яқиндан танишди.
Ёшлар вазирлик бўйлаб экскурсия давомида адлия органлари фаолияти ҳақида батафсил тушунчага эга бўлишди.
Бундан ташқари, тадбир давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда техникум ўқувчилари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, ўқув жараёнлари, амалиёт ўташ тартиби ҳамда адлия органларида ишга кириш юзасидан берилган саволларига жавоб берилди.
Шунингдек, мулоқотда ўқувчилар томонидан айрим муаммоли масалалар жумладан, ўқув адабиётларнинг етишмаслиги, WiFi нуқталар ишламаётганлиги, ташкил қилинган инновация ва суд залини кўпайтириш каби кўтарилган масалаларга батафсил тушунтириш берилди.

Айни вақтда Адлия вазири ёшлар билан учрашув ўтказмоқда...
Учрашув аввалида вазир ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ҳақида гапирди. Сўнг учрашувда иштирок этаётган ҳар бир ёш билан юзма юз мулоқот қилишга киришди.

#Adliya_xabari #Adliya_va_yoshlar
Адлия вазири ўринбосари ёшлар билан учрашди
Жорий йилнинг 11 июль куни адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Адлия вазирлигига бириктирилган Тошкент шаҳар Миробод ҳамда Учтепа туманларидаги ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Суҳбат жараёни юзма-юз (тет-а-тет) шаклида ташкил этилиб, ёшларни қийнаб турган муаммолари, келгусидаги иш режалари, ёшларнинг аввалги учрашувлардаги муаммолари юзасидан вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар тушунтирилди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари ҳар бир ёшга тегишли таклиф, тавсия ва маслаҳатларини бериб, уларнинг муаммолари билан вазирлик ваколати доирасида амалий ёрдам ёки йўналишлар берилиши борасида келишиб олинди.

Adliya vaziri TDYU 1-kurs talabalari bilan uchrashadi📣
Toshkent davlat yuridik universitetida O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri Akbar Tashkulov va talabalar uchrashuvi tashkil etilmoqda.
Uchrashuvda talabalar Adliya vaziridan sohaviy va shaxsiy rivojlanishga oid savollarga javob olishi mumkin.
Uchrashuv 16-sentabr 11:00 da TDYU 3-bino katta majlislar zalida boshlanadi. Unda ishtirok etishni istagan 1-kurs talabalari quyidagi link yoki posterdagi QR-kodni skanerlash orqali ro‘yxatdan o‘tishi mumkin: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdDBYLxm6eLqEJWBYqNIo_s1gpJf6z9FYUigNLhVxneFGLlFA/viewform
Ma’lumot uchun: Toshkent davlat yuridik universitetida doimiy ravishda huquqshunoslik sohasining yetakchi mutaxassislari va talabalar uchrashuvi tashkil etiladi.

Adliya vaziri tizimdagi faol yoshlar bilan uchrashdi
Joriy yil 15-dekabr kuni Adliya vaziri A. Toshqulov hududiy adliya organlarida mehnat faoliyatini olib borayotgan faol yosh mutaxassislar bilan uchrashdi.
Maqsad – iqtidorli yosh xodimlarning tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash, ularda tizimga bo‘lgan sadoqat va fidoiylik qadriyatlarini shakllantirish, ularning xizmatga moslashuvini, kasbiy rivojlanish jarayonlarini tezlashtirish, yuqori tajribaga ega malakali xodimlarning ish amaliyoti bilan yaqindan tanishishtirish hamda tajriba almashish amaliyotini yo‘lga qo‘yishdir.
Uchrashuvda Adliya vaziri tomonidan tizimda amalga oshirilayotgan islohotlar, bunda yoshlarning alohida o'rni va ishtiroki muhimligi ta’kidlandi.
Yosh mutaxassislar tomonidan faoliyatni yanada takomillashtirish va ularni qo'llab-quvvatlash yuzasidan taklif va tashabbuslari tinglanib, mehnat faoliyati unumdorligini oshirish, ulkan maqsadlarga erishish yuzasidan kerakli tavsiyalar berildi.
Shuningdek, yosh xodimlar vazirlikda yaratilgan shart-sharoitlar, tarkibiy bo'linmalarining ish faoliyati bilan yaqindan tanishishdi.
Bundan tashqari, ular "Adliya organlari tarixi muzeyi", "Media markazi"da ham bo‘lib, O'zbek Milliy akademik drama teatrida ma'naviy hordiq chiqarishdi.

Адлия вазири ёш ҳуқуқшунослар билан учрашади
Очиқ мулоқот 20 декабрь 14:00 да Тошкент давлат юридик университети 3-бино катта мажлислар залида бошланади.
⚖️ Ёш ҳуқуқшунослар форуми доирасида ташкил этилаётган очиқ мулоқотда Адлия вазири ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган талабалар ва ўқувчилар билан мулоқот ўтказади.

Аdliya vaziri yosh huquqshunoslar bilan uchrashdi
Adliya vaziri Akbar Toshqulovning Toshkent davlat yuridik universiteti talabalari, universitet qoshidagi akademik litsey hamda Adliya vazirligi yuridik texnikumlar oʻquvchilari bilan ochiq muloqoti boʻlib oʻtdi.
Mazkur muloqot “Raqamlashtirish davrida huquq sohadagi zamonaviy chaqiriqlar” mavzusidagi Yosh huquqshunoslar forumi doirasida oʻtkazildi.
Gibrid (onlayn va anʼanaviy) shaklda tashkil etilgan ochiq muloqotda 500 nafardan ortiq yosh huquqshunoslar ishtirok etdi.
Ochiq muloqotda A.Toshqulov oʻzining hayotiy tajribalari bilan oʻrtoqlashdi.
Vazir oʻz nutqida mamlakatimizda malakali kadrlar, xususan, professional huquqshunoslarni tayyorlash borasida qilinayotgan ishlar xususida soʻz yuritib, davlatni taraqqiyotga yetaklovchi avlodlar almashinuvi roʻy berishi uchun taʼlimga alohida eʼtibor qaratilishi lozimligini, bizning yoshlar ham dunyoning yetakchi kompaniyalarida faoliyat olib borib, yangi olamshumul korporatsiyalarga asos solishi kerakligini taʼkidladi. Shu bilan birga har bir iqtisodi rivojlangan davlatning orqasida koʻrinmas fundament – institutlar, qonunlar turishini, qonun hamma narsaga tarozi boʻlib xizmat qilishini, u adolat mezoni, davlatning vijdoni, standarti va oʻlchovi ekanini qayd etdi.
Shuningdek, A.Toshqulov barcha sohalar qatori huquq sohasida ham kun sayin yangidan yangi muammo va vazifalar paydo boʻlayotganini, huquq sohasi faqat qonunlar va qarorlar yigʻindisi emas, balki jamiyat tuzilishini shakllantiradigan tirik va nafas oluvchi kuch ekanini hamda yuridik kasbning muhim jihatlaridan biri uning adolatga sodiqligida ekanini aytib oʻtdi.
Forum doirasida ishtirokchilar raqamlashtirish va huquq, adliya tizimida ishlash tartibi, yosh huquqshunoslar uchun kerak boʻladigan koʻnikmalar haqida foydali maʼlumotlarga ega boʻldi.
Ochiq muloqot davomida Adliya vaziri talabalar va oʻquvchilarning savollariga batafsil javob berdi.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_va_yoshlar
Ёш ҳуқуқшунослар форуми тафсилотлари
“Рақамлаштириш даврида ҳуқуқ соҳадаги замонавий чақириқлар” мавзусида ўтказилган Ёш ҳуқуқшунослар форуми ҳақида батафсил видеороликда

Adliya vazirligi rahbariyati yoshlar bilan uchrashdi
20-yanvar kuni “Vatanparvarlik va milliy qadriyat” mavzusida Adliya vazirligi rahbariyati va yoshlar uchrashuvi bo‘lib o‘tdi.
Uchrashuv yoshlar ongida qonunga hurmatni shakllantirish ruhida tarbiyalash, jamiyatda yoshlar rolini oshirish, ma’naviy-intellektual salohiyati va dunyoqarashini yuksaltirish, ularni milliy qadriyat va an’analarga hurmat ruhida tarbiyalash, yoshlarda vatanparvarlik, mardlik va jasurlik tuyg‘ularini shakllantirish maqsadida tashkil etildi.
Tadbirda “Tengdosh tengdoshga” tamoyili asosida mahallalar, ta’lim muassasalari va mehnat jamoalarida talaba yoshlar tomonidan “Huquqiy targ‘ibot kunlari” tadbirlarini o‘tkazish bo‘yicha tavsiyalar berildi.
Shuningdek, ushbu tadbirlarda talaba yoshlar tomonidan “Huquqiy zakovat” intellektual o‘yinlarini o‘tkazishni tashkil qilish, yoshlar o‘rtasida huquqiy targ‘ibot aksiyalarini o‘tkazish, ularning ongida qonunga bo‘ysinib yashash va huquqbuzarliklarga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishni keng targ‘ib qilish, sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilishga qaratilgan tadbirlarni (ommaviy sport musobaqalari va sport to‘garaklari) tashkil etish, harbiy xizmatning xususiyatlari orqali tarbiyalash tizimini yo‘lga qo‘yish, yoshlar bandligini ta’minlashga, oilaviy tadbirkorlik dasturlari doirasida kredit olishi, subsidiya ajratilishiga ko‘maklashish, kasb-hunar va tadbirkorlik o‘quv markazlariga yuborish, mafkuraviy immunitetni mustahkamlash, bunda ekstremistik, terroristik materiallarni tarqatishning oldini olish bo‘yicha manzilli targ‘ibot ishlarini yo‘lga qo‘yish borasida qilinayotgan ishlar xususida muloqot qilindi.
Shuningdek, yoshlarga adliya tizimidagi yutuqlar, tizimdagi yoshlarning faoliyati, adliya organlariga ishga qabul qilish jarayonlari haqida ma’lumot berildi.
Ochiq va samimiy muloqotda yoshlar mavzu yuzasidan berilgan savollariga javobar olishdi.