Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Diqqat_muhim

⚡️2022 йил 9 июль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-07-08-4

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Diqqat_muhim

Расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш имконияти яратилди

Адлия вазирлиги томонидан расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи «E-App» (Electronic Apostille Programm) ва «E-register» дастурларининг ишлаб чиқилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда сифатли давлат хизматини кўрсатиш мақсадида расмий ҳужжатни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахсларнинг имзолари ва ташкилот муҳр изи намуналарини рақамлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Апостиль — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:

адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий суд;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги.

Апостиль қўйиш «E-App» дастури орқали штамп генерация қилинганидан сўнг расмий ҳужжатга апостиль босма изини босиш йўли билан амалга оширилади ва у генерация қилинган штампда мавжуд бўлган маълумотлар билан тўлдирилади.

Мазкур штампни «E-register» дастурида «E-App» дастури билан бериладиган махсус рақам орқали текшириб олиш имконияти мавжуд.
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари бўйича 1148 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Diqqat_muhim

2022 йил 31 июль - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-07-29-3

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#DIQQAT_MUHIM!

⚡️Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va hisobga qo‘yishning avtomatlashtirilgan tizimi (
birdarcha.uz) yangilanmoqda.

Adliya vazirligi tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʼyxatidan oʼtkazish va hisobga qoʼyishning avtomatlashtirilgan tizimi 22-avgust kunidan yangi formatda ishga tushiriladi.

Shu munosabat bilan:
- joriy yil 20-avgust kuni soat 17-00 dan - 22-avgust soat 8-00 ga qadar tizimda profilaktika ishlari olib boriladi. Ushbu vaqt mobaynida Tizimdan (fo.birdarcha.uz) foydalanish imkoniyati vaqtinchalik to'xtatiladi;
- yangilanayotgan tizimga tadbirkorlik subyektlarini tugatish va qayta tashkil etish bilan bogʼliq oʼzgartirishlar kiritilayotganligi sababli, ushbu xizmatlardan foydalanish - joriy yilning 27-avgustiga qadar vaqtinchalik toʼxtatiladi.

Bunda, tugatish muddati kelgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyat muddati mutanosib ravishda qo'shimcha uzaytiriladi.

Tadbirkorlar diqqatiga:

Vazirlikda yangi Tizim joriy qilinishi munosabati bilan, texnik uzilishlarni tezkorlik bilan hal etish bo'yicha ishchi guruh tashkil etildi.

Tizimdan foydalanishda muammolarga duch kelsangiz 1148 hamda 1008 ishonch telefonlari, yoki @birdarchasupportbot orqali ishchi guruhga murojaat qilishingizni so'raymiz.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Diqqat_muhim

📢 Огоҳ бўлинг!

❗️Электрон имзо калитингиз, логин ва паролларингизни ҳеч қачон бировга берманг. Сизнинг номингиздан бошқалар иш кўришларига йўл қўйманг. Ўзингиз билмаган ҳолда ноқонуний ҳаракатларнинг иштирокчисига айланиб қолманг!

📌Унутманг! Электрон калитингиз орқали барча мол-мулкингиз ўзлаштирилиши мумкин.

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотни ўртоқлашишни унутманг!
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Diqqat_muhim #Feyk

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда туғилган болага "MBAPPE" деб исм қўйилганлиги ҳақида фотохабарлар тарқатилмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилганда ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар ёлғон эканлиги, болага бундай исм қўйилмаганлиги аниқланди.

Маълумот тариқасида, болага исм унинг келгусидаги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда берилади, келгусида унинг шаъни ва қадрига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди.
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар📣!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.