Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2387 та ҳужжатлар, жумладан 1799 та туғилганлик, 529 та никоҳ, 5 та ажрим, 54 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2 508 та ҳужжатлар, жумладан 1 889 та туғилганлик, 555 та никоҳ, 5 та ажрим, 59 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Мажбурий меҳнатни тақиқловчи нормалар халқаро ва миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 20 август куни ташкил этилган ўқув вебинари ушбу долзарб мавзуга қаратилди.

Батафсил:👉https://telegra.ph/adliya-08-20-8
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/huquqiytargibot
#Адлия_хабари #Биз_биргамиз

👨‍🦽 Наманганда биринчилардан бўлиб махсус дўкон очилди.

⚡️ Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
👩🏻‍🦼Лойиҳанинг навбатдаги босқичида республиканинг турли ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш учун махсус енгил конструкцияли кўчма дўконлар тайёрланиб, ҳудудлардаги аҳоли гавжум бўлган савдо объектларига имтиёзли тартибда жойлаштирилиши режалаштирилди.
👨‍🦯 Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги, “Чорсу” деҳқон бозори билан яқиндан ҳамкорликда махсус дўконнинг очилиш маросими биринчилардан бўлиб Наманган вилоятида ташкил этилди.


❗️Биз биргамиз” лойиҳаси доирасидаги бу каби хайрли тадбирлар мунтазам давом эттирилади.
#Биз_биргамиз

''Мафтункор ранглар жилоси-2021'' республика танлови иштирокчилари томонидан яратилган санъат асарлари 😍

Эслатма : танлов иштирокчилари имконияти чекланган ёшлар .Улардан меҳримиз ва эътиборимизни аямайлик!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_биргамиз

"Мафтункор ранглар жилоси-2021" республика танлови
#Биз_биргамиз

Тез кунда...Саноқли кунлардан сўнг..

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

🔘Сизларни жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ўтказиладиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркасида кутамиз.

➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.

Сиз ярмаркага бориб нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари, адвокатларнинг сайёр қабулларида қатнашишингиз ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги кўнгилочар тадбирларда маданий ҳордиқ ҳам чиқаришингиз мумкин бўлади.

❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.

https://www.youtube.com/watch?v=vtani--K-ik
#Биз_биргамиз

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказиляпти

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтяпти.

Учинчи марта ўтказилаётган ушбу ярмарка “Биз биргамиз!” шиори остида Адлия вазирлиги ҳамда Ногиронлар жамияти томонидан ташкил этилди.

Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасининг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уларни жамиятимизнинг ажралмас қисми сифатида руҳлантириш ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборатдир.

Ярмаркада бутун республикадан 100 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этяпти.

Улар томонидан каштачилик, дурадгорлик, зардўзлик, тикувчилик, қандолатчилик каби халқ ҳунармандчилиги йўналишларида асосан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар омма эътиборига тақдим этилди.
#Биз_биргамиз #Чексиз_имкониятлар

Чексиз имкониятлар марафони🏆

Айни вақтда Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий равишда спортга жалб этиш, уларнинг соғлигини яхшилаш мақсадида Адлия вазирлиги Ўзбекистон енгил атлетика федерация билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида “Чексиз имкониятлар марафони”ни ўтказилмоқда.

Марафонда 100 га яқин ногиронлги бўлган шахслар иштирок этмоқда. Уларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилган.

Мазкур турдаги яни Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида номиниацияларга эга бўлган марафон илк маротаба ташкил этилмоқда.
#Хайрия_акцияси #Биз_биргамиз

Бемор болажонларга қувонч улашилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун яратилаётган шароитлардан фойдалана олиш ҳуқуқлари тўғрисида уларнинг яқинларига тушунтириш мақсадида Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда анъанавий хайрия тадбири ўтказилди.

Хайрия тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган 150 нафар болажонлар, кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар холидан хабар олинди.

Асосий мақсад, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдалана олиш ҳуқуқи борлигини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдир .
#Биз_биргамиз #марафон #Янги_нафас

“Янги нафас” марафони Самарқандда ҳам юқори савияда ўтказилди.

Мусобақада марра чизиғини биринчи бўлиб Намозбек Бобомуродов кесиб ўтди.
#Биз_биргамиз

Тошкентда бўлиб ўтган “Янги нафас” марафони ғолиблари билан танишинг 📢

Хабарингиз бор, пойтахтимизда Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Янги нафас” шиори остида марафон ўтказилди.

Ушбу марафонни ўтказишдан мақсад барча қатори ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни спортга кенг жалб қилиш, оммавий спорт тадбирлари ва спорт мусобақаларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

Иштирокчилар махсус номинацияларда тақдирланди.

Ўзбекистон Карлар жамияти:

1. Камилова Нигина
2. Ахмедова Эъзоза
3. Эшмирзаева Гузал

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти:
1. Шокиров Музаффар
2. Абдурахманов Умид
3. Уришов Собир

Кўзи ожизлар жамияти:
1. Худоёрбеков Умид
2. Муродиллаев Хамидулло
3. Солихова Шахризода.

Эслатма: Марафон 2022 йил 26 июнь соат 07:00 да Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтди
Республика савдо ярмаркаси ҳақида қисқача 😊

''Биз биргамиз '' ижтимоий лойиҳаси доирасида Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг республика савдо ярмаркаси тўртинчи маротаба ўтказилмоқда .

Савдо ярмаркасининг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг реализациясига кўмаклашиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.

2018-2019 йиллар ва 2021 йилда I-III республика савдо ярмаркалари ўтказилиб, қуйидаги ногиронлиги бўлган ҳунармандлар сони ва маҳсулотлар реализациясига эришилиди.

– 2018 йилда 56 нафар иштирокчи, 250 млн сўмлик савдо;
– 2019 йилда 70 нафар иштирокчи, 400 млн сўмлик савдо;
– 2021 йилда 100 нафар иштирокчи, 500 млн сўмлик савдо.

Шунингдек, 2021 йилдаги савдо ярмаркасига келган жами 100 нафар иштирокчилар 6 турдаги малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар сотувини кенг йўлга қуйиш мақсадида 2021 йилда 6 та жами 160 млн сўмлик енгил конструкцияли савдо дўконлари харид қилиниб, ҳудудларнинг (Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм) аҳоли гавжум бўлган марказларида жойлаштирилди ва фойдаланиш учун Ўзбекистон ногиронлар жамияти тасарруфига ўтказиб берилди.

Бундан ташқари, ўтказилган тадбирлар давомида:
– ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдамлар (юридик, тиббий-психологик ва шу каби) кўрсатилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни касбий фаолият (касб-ҳунар, тадбиркорлик ва бошқа) билан шуғулланишига ва иш билан таъминланишига кўмаклашилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ижтимоий кафолатларни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари кенг тарғиб қилинди.

#Адлия_онлайн #Биз_Биргамиз #шаффофлик
#Биз_биргамиз

Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Янги нафас” шиори остида марафон ташкил этилди.

Марафонда жами 544 нафар ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.

Ғолиблар ногиронлиги бўлган шахслар орасида алоҳида ҳар бир ҳудудда 1-,2-,3- ўринлар учун аёллар ва эркаклар орасида аниқланиб, уларга ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари берилди.
#Биз_биргамиз

Чексиз имкониятлар...👨‍🦽🏃‍♀👨‍🦯🏃‍♂

V Тошкент халқаро марафони доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун ''Чексиз имкониятлар'' деб номланган югуриш марафони ҳам бўлиб ўтмоқда.

Биз биргамиз” лойиҳаси доирасида Республика бўйича 14 та худудда ташкил этилган югуриш
марафонида 1300 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этмоқда . Уларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилган.

Ноқулай, ёмғирли об-ҳавога бўлишига қарамай Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар фаол қатнашмоқда. Улар жами уч турдаги номинация бўйича 1-3 ўринлар билан тақдирланади.
#Биз_биргамиз

''Чексиз имкониятлар'' югуриш марафони иштирокчилари тақдирланди

V Тошкент халқаро марафони доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун ''Чексиз имкониятлар'' деб номланган югуриш марафони ҳам бўлиб ўтмоқда.

Биз биргамиз” лойиҳаси доирасида Республика бўйича 14 та худудда ташкил этилган югуриш
марафонида 1300 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этмоқда . Уларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилган.

Ноқулай, ёмғирли об-ҳавога бўлишига қарамай Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар фаол қатнашмоқда. Улар жами уч турдаги номинация бўйича 1-3 ўринлар билан тақдирланди.

Ушбу марафон V Тошкент халқаро марафони 2023 билан биргаликда ўтказилди. Марафон иштирокчилари ўртача 50—150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этаётган бўлса, имконияти чекланганлар учун бепул қилиб берилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларининг барчасига алоҳида тадбир учун махсус тайёрланган эсдалик медаллар топширилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_биргамиз!

Ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг ярмаркаси илк бора Самарқандда ўтказилмоқда.

Адлиянинг ижтимоий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бу ярмаркада бутун республикадан 70 нафар иштирокчилар қатнашмоқда.


Лойиҳанинг мақсади:

– Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ўз уйларида тайёрланган махсулотларни сотувида (реализация) ёрдамлашиш, яшашга бўлган иштиёқини, ҳунарига ҳамда ўз касбига бўлган қизиқишларини янада ошириш.

Ярмарка эртага ҳам давом этади

Биринчи кун тафсилотлари видеолавҳада
👆
#Биз _биргамиз

Самарқандда илк марта ўтказилган ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг V савдо ярмаркаси якунига етди
.

Адлия вазирлиги томонидан Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ўтказилиб келинаётган мазкур хайрия тадбирида бу йил 70 нафар имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар ўз маҳсулотлари билан қатнашди ва 388 млн сўмлик савдони амалга оширдилар.

Тадбир якунида ҳар бир иштирокчига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
#Биз_биргамиз

''Янги нафас'' югуриш марафонида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам иштирок этди

Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Давлат байроғи куни”га бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақасида ногиронлиги бўлган шахслар қатнашди.

Марафон бир вақтни ўзида республиканинг 16 та шаҳрида ўтказилди.

Мазкур югуриш мусобақаларига Ўзбекистонда Ногиронлар, Карлар ҳамда Кўзи ожизлар жамиятларининг жами 1000 га яқин аъзолари иштирок этди.

Марафон иштирокчилари ўртача 50-150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этган бўлса, имконияти чекланганлар учун эса бепул қилиб берилди.

Маълумот учун: нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.