Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузурида юридик фанлар бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилди

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2020 йил 27 фералдаги 25-сонли қарори билан Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузурида юридик фанлар бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи SDc.07/27.02.2020.Yu.108.01 рақамли илмий кенгаш тузилди. Унинг таркиби 9 кишидан иборат.

Ушбу илмий кенгашга 12.00.10 — «Халқаро ҳуқуқ» ихтисослик бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.

Шу билан бирга янги тузилган илмий кенгашга 13.00.02 — «Таълим тарбия назарияси ва методикаси» (юридик фанлар) ихтисослик бўйича бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилди.
АДЛИЯ ХАБАРИ

❗️Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон поло федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида поло спортини ривожлантириш, оммавийлаштириш ҳамда ҳар томонлама тарғиб этишдан иборат.
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!) (Dilshod Said)
Агентлигимиз томонидан амалиётда илк бор давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими ишлаб чиқилди ва баҳоланди.

Матбуот котиби фаолиятини баҳолашда ахборот хизматининг ОАВдаги иштироки, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, ахборотни етказиш услублари, иш самарадорлиги каби жиҳатлар асосий мезон қилиб олинди.

Ушбу тизим келгусида янада такомиллаштирилади ва бутун республикада фаолият кўрсатаётган барча ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари қамраб олинади.

Матбуот котиблари ишининг баҳоланиши уларнинг фаолиятини янада яхшилаши учун ўзига хос рағбат бўлади, деб ишонамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари_видеоблог

Эртага 1 март🌸🌦🌿🌷❗️
Баҳорнинг илк кунидан қандай ўзгаришлар кутилмоқда
#Лирик_чекиниш #ОАВ_учун_махсус

Тренддаги мавзу: Фейк хабарлар бўйича ижтимоий ролик тайёрланибди❗️

Беруний Алимов: “Кўрган ҳамма нарсаларингизга ишонаверманг. Фактларни текширинг”. Ташкилотчилар: ЮНЕСКО, Британия элчихонаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси.

P.S.Адлия вазирлиги томонидан ҳам фейк хабарлар, бу мавзу билан боғлиқ қатор қўлланмалар тайёрланди. Улар ОАВ вакилларига тақдим этилди. Ҳа,айтганча, 23-25 апрель кунлари пойтахтимизда ўтказилиши кутилаётган " Тошкент ҳуқуқ баҳори! II Халқаро юридик форумнинг сессияларидан бири ҳам айнан Фейк ахборотларга бағишланади.

https://www.youtube.com/watch?v=YsIhrZi041Y&feature=share&fbclid=IwAR2qqVUjjGOktv_VSljB-d_sMcKPqDDN-lUwTnuG0_Xdq1HoyisbKIrciU4
#ДИҚҚАТ!

Арзон уйлар ДХМ орқали берилиши бошланмади – бу умуман бошқа масала!

Ҳурматли фуқаролар, маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб ДХМлар ёки my.gov.uz портал орқали фуқароларга субсидиялар бериш учун ариза қабул қилиш назарда тутилган.

❗️Субсидиялар маълум тоифадаги фуқаролар учун уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, арзон уйларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарорига асосан 2017 – 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия субсидия тайинлаш билан шуғулланмайди.

❗️Лекин, Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилмаган! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликда ўзгартириш киритилмаган. Шу сабабдан, АДАШТИРИШ КЕРАК ЭМАС.

Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди,

Марказни бу масалага алоқаси йўқ. Мазкур масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Энди субсидия ҳақида қисқача:

Фармонга кўра ушбу субсидиялар кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

❗️Фармонда субсидия тўлаш схемаси кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, субсидия тайинлаш учун фуқаролар аниқ мезонлар доирасида танлаб олинади ва улардан ариза билан бирга маълум ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш талаб қилинади.

Ушбу МЕЗОНЛАР, аниқ муддатлар ва тасдиқловчи ҲУЖЖАТЛАР жамланмаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланиши керак ва ШУНДАН СЎНГГИНА (❗️❗️❗️) ушбу хизмат тўлиқ ишга туширилади.

Бироқ, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги томонидан Марказларда ариза қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Қарор қабул қилингандан кейин субсидия олувчиларни танлаб олиш мезонлари тасдиқланади. Фақат қарор чиқишини кутиш керак.

Тушунишингизни сўраймиз!

P.S. Субсидияни тўлаш мезонлари тасдиқланганидан сўнг, https://t.iss.one/davxizmat расмий каналимизда бу ҳақида зудлик билан маълумот жойлаштирилади.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Жами 284 та банддан иборат Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

2020 йил Давлат дастурида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳалар назарда тутилмоқда, шундан:
▪️Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли фондлар – 12,9 трлн сўм;
▪️Ижрочилар ва банклар маблағлари – 2 трлн сўм;
▪️Халқаро молия институтлари маблағлари ва грантлар – 3,3 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долл.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси 2020 йилнинг 11-20 февраль кунлари жамоатчилик муҳокамаси учун 2020.strategy.uz ва regulation.gov.uz веб-порталларига жойлаштирилди. Муҳокамалар жараёнида аҳолидан жами 3 162 та таклиф билдирилди.

Мазкур инфографикада биз Давлат дастури лойиҳасини фуқароларнинг фикр ва мулоҳазаларидан сўнг қабул қилинган ҳолати билан солиштирдик.

@uzbyuksalish
О предстоящем визите делегации Узбекистана в Нидерланды
3-6 марта 2020 года делегация Республики Узбекистан во главе с Министром юстиции Русланбеком Давлетовым посетит Нидерланды для участия в заседании Совета по общим вопросам и политике Гаагской конференции по международному частному праву (HCCH) в г.Гааге.

По информации Посольства нашей страны в Бенилюксе, в составе делегации также представители Министерства иностранных дел, Ташкентского государственного юридического университета, а также Офиса координатора проектов ОБСЕ в Узбекистане.

Основная цель визита – завершение процедуры присоединения Узбекистана к Гаагской конференции.
_______

Каналга уланиш
Батафсил: @uzbbenelux
Follow us to know the best news: @uzbbenelux

Следите за самыми важными новостями из сердца Европы: @uzbbenelux
________

https://www.facebook.com/279601155558784/posts/1247187645466792/
Узбекистан присоединится к Гаагской конференции

3-6 марта 2020 года делегация Республики Узбекистан во главе с министром юстиции Русланбеком Давлетовым посетит Нидерланды для участия в заседании Совета по общим вопросам и политике Гаагской конференции по международному частному праву (HCCH) в Гааге.

Основная цель визита - завершение процедуры присоединения Узбекистана к Гаагской конференции.

Справка: HCCH - межправительственная организация, созданная в 1893 году. Ее цель - содействие постепенной унификации норм международного частного права. В настоящее время членами организации являются 82 государства мира.

Членство Узбекистана в Гаагской конференции позволит обеспечить участие страны в процедуре унификации норм международного семейного и частного права, дальнейшее развитие правовой системы с учетом мировых стандартов, повышение эффективности защиты прав и интересов граждан государства за рубежом. Наша страна сможет участвовать в определении рабочей программы Гаагской конференции путем вхождения в ее Совет, переговорах по новым конвенциям, находящимся в процессе рассмотрения Гаагской конференцией, и продвигать свои интересы на международной арене.

По итогам участия в работе Совета по общим вопросам и политике HCCH планируется подписать Соглашение о сотрудничестве между Ташкентским государственным юридическим университетом и Гаагской конференцией по международному частному праву.

Также планируется проведение встреч в министерствах юстиции и безопасности, внутренних дел и королевских отношений Нидерландов, Королевской голландской ассоциации гражданско-правовых нотариусов, Гаагском университете прикладных наук, Международной организации по праву развития, Постоянном арбитражном суде и других структурах, сообщили в отделе по связям с общественностью Минюста Узбекистана.

https://pv.uz/ru/news/uzbekistan-prisoedinitsja-k-gaagskoj-konferentsii
Ҳуқуқий маконда қандай фаолият юритиш керак?

Айни пайтда Адлия вазирлигида "Пресс- хизматлар фаолиятидаги PR- стратегия: қандай қилиб ҳуқуқий маконда фаолият юритиш керак" мавзусида семинар иш бошлади.

Семинарга Илҳом Ҳамидов, Лола Исмоилова ва Нигора Акиловалар тренерлик қилишмоқда.

Тадбирда аҳолига қонун ҳужжатларини содда ва халқчил тилда етказиб беришга масъул бўлган адлия идоралари ходимлари иштирок этишаяпти.

Мақсад: Пресс хизматлар нима учун кераклиги, маълумот олиш эркинлиги маслаларини муҳокама этиш.

Семинарда қонунчилик асослари, қандай қилиб ҳуқуқий макондан чиқмасдан туриб ОАВ ва блогерлар, фикрлар етакчилари билан алоқалар боғлаш, бу борада самарадорликка эришишда янги услублар, воситалар ўрганилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Veb-sayt
#Адлия_хабари

Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши (HCCH) йиғилишида иштирок этиш учун ҳозирда Нидерландияда бўлиб турибди.

https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/7rrYmAVn
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AdliyaXalqXizmatida

📹Бир мурожаат изидан ...
Адлия органларининг жойлардаги мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги фаолияти ҳақида янги лойиҳа йўлга қўйилди.

Батафсил видеода👆🏻👆🏻👆🏻
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

О подготовке и проведении всенародного праздника Навруз в 2020 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

Қорақалпоғистон Адлия вазири тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан Мамбеткадыров Сайлаубай Аманбаевич Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди.

С. Мамбеткадыров 1980 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини (сиртқи), 2004 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини магистратура бўлимини (кундузги), 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Мўйноқ туман марказий касалхонасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, 2004-2008 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

С. Мамбеткадыров 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Сайлаубай Аманбаевични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
#Хушхабар #Адлия_хабари
#Эксклюзив
Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га қўшилди. Бу бизга нима беради?

Айни кунларда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нидерландиянинг Гаага шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га аъзо бўлиши жараёнининг якунланиши ва ташкилотга тўлақонли расмий аъзо бўлишдан иборат.

4 март куни Ўзбекистон ушбу ташкилотга расман аъзо бўлди.

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻

https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-Hal%D2%9Baro-hususij-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9B-b%D1%9Ejicha-Gaaga-konferenciyasi-HH%D2%B2GKga-%D2%9B%D1%9Eshildi-Bu-bizga-nima-beradi-03-04