Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари
Тошкент давлат юридик университетининг халқаро ҳамкорлиги янада кенгаймоқда

2020 йил 4 март куни Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг навбатдаги мажлиси доирасида Тошкент давлат юридик университи (ТДЮУ) ва Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/MzkuZUSh
#Сообщение_юстиции

Сессия Совета по общим вопросам и политике НССН 4 марта запомнится тем, что Узбекистан присоединился к Гаагской конференции.

📌 Это позволит обеспечить участие страны в процедуре унификации норм международного семейного и частного права, дальнейшее развитие правовой системы с учетом мировых стандартов, повышение эффективности защиты прав и интересов граждан государства за рубежом.

Министр юстиции Русланбек Давлетов, выступая на церемонии, отметил, что присоединение к Гаагской конференции по международному частному праву откроет новые пути и перспективы международного сотрудничества путем внедрения ее инструментов.

«Сегодня Узбекистан — это другая страна. Речь идет о реформах, осуществляемых во всех сферах жизни страны, о людях, которые стали более требовательными к своим правам и участвуют в социальной жизни, государственные органы, которые стали более открытыми и прозрачными для общественности, СМИ и гражданское общество, которые стали более активными. Реализация глубоко продуманной стратегии позволяет Узбекистану стать современным конкурентоспособным государством и занять достойное место в мире», — подчеркнул Р. Давлетов.

По мнению министра юстиции, членство Узбекистана в Гаагской конференции является результатом масштабных преобразований. Только за последние два года было принято более 470 законодательных актов для содействия инвестиционному климату и более 200 — для поддержки предпринимательства. Узбекистан приступил к масштабной работе по улучшению качества жизни людей, включая реализацию международных документов, которые облегчат их международные отношения.

Гаагская конференция призвана сыграть важную роль в установлении глобального правового партнерства между государствами-членами и унификации международного частного права во всем мире.

Узбекистан намерен продолжить реформы, чтобы стать современным и динамичным обществом с демократическими принципами и правилами, которые удовлетворяют любые законные потребности людей и бизнеса.

«В этих усилиях мы открыты для партнерства и без колебаний анализируем и применяем международные инструменты, учимся у наших друзей и рассказываем о нашем долгом и трудном пути», — сказал Р. Давлетов.

https://telegra.ph/Ministr-yusticii-My-otkryty-dlya-partnerstva-i-bez-kolebanij-analiziruem-i-primenyaem-mezhdunarodnye-instrumenty-03-04
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги вакант лавозимларига суҳбат жараёнини онлайн кузатинг

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
лавозимига ҳужжат топширган 25 нафар номзоддан дастлабки саралаш босқичидан ўтган 9 нафари комиссияга суҳбатдан ўтишга таклиф қилинди.

Суҳбат 2020 йилнинг 10 март куни соат 15:00 да ўтказилади ва бу жараённи Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Суҳбат натижалари вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинади.
#СИЗНИ_АДЛИЯ_ЭШИТАДИ: “СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!”

⁉️Савол:
Мен бир неча йиллардан бери ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман. Шу орада соғлғимдаги муаммолар сабабли 3 ой давомида ишламадим. Бу ҳолатда меҳнатга қобилиятсизлик даври учун ижтимоий нафақа миқдори қайси даврдаги иш ҳақидан ҳисобланади?
З. Отобоева, Наманган шаҳри.

Жавоб: “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 58-бандига кўра, агар нафақани ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақи асос қилиб олинадиган давр мобайнида ходимнинг иш ҳақи миқдори ўзгарса нафақани ҳисоблашда иш ҳақи ўзгарган кундан бошлаб тўланган иш ҳақи олинади. Низомнинг 59-бандига кўра, агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш даврида иш ҳақи ўзгарган бўлса, шу даврдан бошлаб нафақа миқдори ҳам тегишли равишда қайта ҳисоблаб чиқарилади.

✍️ Наманган вилояти адлия бошқармасининг инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Азизбек Ёдгоров жавоб берди.

🌐 namangan24.uz – ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 t.iss.one/namanganim24 👈
[Переслано из Adliya yangiliklari/Новости юстиции]
#Адлия_хабари

Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши (НССН)нинг 4 март кунидаги сессияси Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиши билан ёдга қолади.

📌 Бу мамлакатимизнинг халқаро оилавий ва хусусий ҳуқуқ меъёрларини унификация қилиш тартибларида иштирок этиш, ҳуқуқий тизимни дунё стандартларига мувофиқ янада ривожлантириш, хорижда давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Адлия вазири Русланбек Давлетов, маросимда чиқиш қилиб, халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилиш халқаро ҳамкорликнинг янги йўллари ва истиқболларини очишини қайд этди.

“Бугунги Ўзбекистон — бошқача мамлакат. Гап мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз ҳуқуқларига нисбатан анча талабчан бўлган ва ижтимоий ҳаётда иштирок этаётган инсонлар, жамоатчилик учун янада очиқ ва шаффоф бўлган давлат органлари, янада фаоллашган ОАВ ва фуқаролик жамияти ҳақида бормоқда. Чуқур ўйланган стратегияни амалга ошириш Ўзбекистонга замонавий рақобатбардош давлатга айланиши ва жаҳонда муносиб ўрин эгаллашига ёрдам беради”, — деди Р. Давлетов.

Адлия вазирининг фикрича, Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиши улкан ўзгаришлар самарасидир. Фақат сўнгги икки йилда инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича 470 дан ортиқ, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш учун 200 дан зиёд қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон инсонларнинг турмуш даражасини яхшилаш, хусусан уларнинг халқаро муносабатларини енгиллаштирадиган халқаро муносабатларни амалга ошириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда.

Гаага конференция унга аъзо давлатлар ўртасида глобал ҳуқуқий шерикликни ўрнатиш ва бутун дунёда халқаро хусусий ҳуқуқни унификациялашда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон инсонлар ва бизнеснинг ҳар қандай қонуний эҳтиёжларини қондирадиган демократик тамойиллар ва қонун қоидаларга эга замонавий ва жўшқин жамият бўлиш учун ислоҳотларни давом эттиради.

“Ана шу мақсадда биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ҳеч иккиланмасдан халқаро воситаларни таҳлил қилиб, қўллаймиз, дўстларимиздан кўп нарсани ўрганамиз, ўзимизнинг узоқ ва машаққатли йўлимиз ҳақида уларга сўзлаб берамиз”, — деди Р. Давлетов.

@adliyangiliklari
photo_2019-10-09_12-04-10.jpg
67.7 KB
#Adliya_hudud

#Ишонч_телефонига_ишонч

Андижон вилояти, Пахтаобод тумани Маданият қишлоғи Чорсу маҳалласи Бойкечик кўчаси 94-уйда яшовчи Абдураҳмонова Юлдузхон Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 1008 Ишонч телефонига мурожаат қилиб, ўзини дардини баён қилади.

Аниқланишича, бир ёшга тўлган фарзанди учун болалар нафақаси тайинланишида МФЙ масъуллари томонидан унинг мурожаатини сансанорликка йўл кўиб келаётганлигини маълум бўлди.

Пахтаобод тумани адлия бўлими томонидан МФЙ масъуллари ва фуқаро Абдурахмонова Юлдузхон билан мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 февраль кунги "КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"ги 44 -сонли қарор талаблари бўйича олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида фуқарога белгиланган тартибда 2020 йил 25 январь куни бола парвариши бўйича нафақа тайинланди.
#Adliya_hudud

📝 Фуқаро О.Ходжаев бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаронинг пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, 2011 йилдан 2019 йилгача жами 11 178 442 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг 2019 йил 19 февралдаги 42-сонли қарори билан фуқародан жами 11 178 442 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.

Мурожаат атрофлича ўрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, жамғарманинг Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 11 178 442 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.

Батафсил: https://hudud24.uz/pensioner-ozor-chekdi-nega/

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Делегация Узбекистана принимает участие в международном форуме по частному праву.

_________

Каналга уланиш
Батафсил: @uzbbenelux
Follow us to know the best news: @uzbbenelux

Следите за самыми важными новостями из сердца Европы: @uzbbenelux
___________
Делегация Узбекистана принимает участие в международном форуме по частному праву.

_________

Каналга уланиш
Батафсил: @uzbbenelux
Follow us to know the best news: @uzbbenelux

Следите за самыми важными новостями из сердца Европы: @uzbbenelux
___________
Эътироф ва рағбат... Барча мунис аёлларимизга байрам муборак!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 В эти дни делегация Узбекистана во главе с министром юстиции Русланбеком Давлетовым находится с визитом в Нидерландах. Основная цель — завершение процедуры присоединения Узбекистана к Гаагской конференции по международному частному праву (ГКМЧП).

Подробности в сюжете 👆👆👆

@adliyangiliklari
"Аёл йўқдан бор қилади, ўз қўли билан бахт яратади!"

Севара Ўринбоева,
Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи:

— Бахтни топиш, унга эришишни ҳар ким ҳар хил тушунади. Мен учун бахтдек туюлган тушунчалар ким учундир бахт бўлмаслиги мумкин! Инсон, айниқса, аёл киши ўз оиласида ҳаловат топса, яқинлари, фарзандлари доимо соғ бўлиб, улардан кўнгли хотиржам бўлса, уни тушунгувчи, тоғдек қалқон бўлувчи турмуш ўртоғи доим қўллаб-қувватласа бу ҳам бир бахтда аслида!

Батафсил 👉
https://hudud24.uz/ayol-yoqdan-bor-qiladi-oz-qoli-bilan-baht-yaratadi/

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми қолдирилди

Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми кейинга қолдирилди.
Бундай қарор Форум қатнашчилари, шу жумладан хорижий меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари орасида Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Ташкилий қўмита илгари рўйхатдан ўтган шахсларни Форум қолдирилгани ҳақида хабардор қилиш бўйича ишларни ташкиллаштиради, шунингдек, Форумнинг ўтказиладиган аниқ саналарини қўшимча равишда кейинроқ эълон қилади.

❗️Эътибор беринг! Форумнинг кейинга қолдирилиши илгари эълон қилинган “Энг яхши юридик хизмат”, “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” республика танловлари ўтказилишига таъсир кўрсатмайди.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни https://tashkentlawspring.uz сайти ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми
Ташкилий қўмитаси
#Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди (129-сон 06.03.2020).

☑️ Мазкур қарорга асосан қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

✔️ 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади;

✔️ ID-карта унинг эгасининг шахсини, фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади;

✔️ ID-карта у берилган вақтдан бошлаб 10 йил муддатга берилади;

✔️ ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (198.470 сўм);

✔️ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорта, фукаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал килиш муддати тамом булгунга кадар хақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга.

☑️ Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:

✔️ 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;

✔️ 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

☑️ Таъкидлаш жоизки, 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт 2030 йил 1 январдан бошлаб хакикий эмас деб хисобланади.

Батафсил: https://lex.uz/pdfs/4756929

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿📰
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги вакант лавозимларига суҳбат жараёнини онлайн кузатинг

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
лавозимига ҳужжат топширган 25 нафар номзоддан дастлабки саралаш босқичидан ўтган 9 нафари комиссияга суҳбатдан ўтишга таклиф қилинди.

Суҳбат 2020 йилнинг 10 март куни соат 15:00 да ўтказилади ва бу жараённи Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Суҳбат натижалари вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинади.
#Адлия_хабари_онлайн
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишга қабул қилиш жараёни (онлайн трансляция)

Эслатма: Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига ҳужжат топширган 25 нафар номзоддан дастлабки саралаш босқичидан ўтган 9 нафари комиссияга суҳбатдан ўтишга таклиф қилинди.

Суҳбат натижалари вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинади.


https://www.youtube.com/embed/TvOoSLQmsok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
Мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳуқуқшунос жавоб беради👆🏻👆🏻👆🏻
#Адлия_хабари

Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди

2020 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти “Mehribonlik Korpusi” (Mercy Corps)нинг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Филиал уставига мувофиқ, унинг асосий мақсадларидан бири қишлоқ ва шаҳарлардаги оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида хусусий, давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш ва янада мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим муассасаларининг ўқитиш, мутаносиб овқатланиш ва уларнинг инфраструктурасини яхшилаш учун Ҳукумат билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишдир.

Филиал АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда таълим ва болалар овқатланиши
учун озиқ-овқат маҳсулотлари” лойиҳасини 2020-2025 йилларда
амалга оширишни режалаштираётганлигини билдирди. Лойиҳа бюджети 21,5 млн. долларни ташкил этади.

Мазкур лойиҳа Қорқалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида мутаносиб овқатланиш
ва уларнинг инфраструктурасини яхшилашга мўлжалланган.

Филиалнинг фаолияти асосан қишлоқларда ва имконияти чекланган ҳудудлардаги 410 та мактабгача таълим муассасаларига йўналтирилган бўлиб, ушбу муассасаларда таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилади, шунингдек, улар сув таъминоти ва санитария ҳолатини яхшилаш учун қўшимча имкониятларга эга бўлади.

Лойиҳа ва уставда назарда тутилган фаолиятининг бошқа йўналишлари доирасида филиал мактабгача таълим, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълими ҳамда соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирмоқда.