Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эълон
📌 Илк бора Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари нималардан иборат?

Ушбу ва бошқа сизни қизиқтирган саволларга Адлия вазирлигида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида жавоб олишингиз мумкин. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматовни иштироки кутилмоқда. Пресс-брифинг — ОАВ вакиллари олдидаги биринчи чиқиши.

Эксклюзив маълумот олиш имкониятини қўлдан бой берманг. Матбуот анжуманида иштирок этинг!

Ўтказилиш жойи ва вақти:
Тошкент ш., Сайилгоҳ, 5 (Адлия вазирлиги биноси). 19 февраль куни соат 15:00.

Барчангизни таклиф этамиз!

📝 Рўйхатдан ўтиш учун: 0371-233-39-84, 0371-207-04-54 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими)

@adliyangiliklari
📌 Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупция омилига «жамиятнинг энг катта емирувчиси» дея баҳо берди.

«Умуман айтганда, Ўзбекистонни илгарига сурадиган омил фақат институтлар, институтлар ва, яна, институтлар бўлади. Инсон омилига, шахсга боғланмайдиган, ташқи таъсирга берилмайдиган, кўринмайдиган муносабатлари қонунлар асосида тартибга солинадиган институтлар Ўзбекистонимизни ривожлантиради», — деди вазир.

Манба: https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/19/conference/
#Онлайн
Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

📌 Илк бора Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари нималардан иборат?

Айни пайтда Адлия вазирлигида матбуот анжумани давом этмоқда. Пресс-брифингда адлия вазирининг ўринбосари Акбар Ташкулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари ҳамда соҳа мутахассислари, экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади.

Тадбир тафсилотлари билан таништириб борамиз.

@adliyangiliklari
#Онлайн
📌 Адлия вазирлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташкил этилган матбуот анжумани давом этмоқда.

Таъкидланганидек, янги вазирлик ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

@adliyangiliklari
Audio
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев маҳаллалардаги нохуш ҳолатлар, хусусан, аёллар ва ёшлар ўртасидаги жиноятларнинг ортиб бораётгани, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраётгани, нотинч оилалар хусусида тўхталиб, бунинг олдини олиш борасида чоралар кўрилганлигини, аммо алоҳида, тарқоқ ҳолда ҳаракат қилинганини қайд этаркан, янги вазирлик барча мақсадли ишларни бирлаштириб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашга имконият яратишини таъкидлади. (+аудио)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA

Telegram| Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_мутахассис_шарҳи

Қонуний ва ноқонуний олинган ерлар, масъулият ва жавобгарлик масалалари, ҳуқуқий ечимлар-у, компенсация ажратиш тартиби ҳақида пайдо бўлаётган саволларга мутахассис жавоб беради.
Мутахассис – Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Тиллаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши юридик хизмат” республика танловини эълон қилади

📌 Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклдан қатъи назар барча ташкилотларининг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин.

2020 йилнинг 15 февралдан 15 мартгача танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш давом этади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан якунланган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади. Иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган 10 та йўналиш бўйича қилинган ишларни [email protected] почтасига юборадилар.

Танлов ғолиблари сертификат, пул маблағлари ва эсдалик совға билан тақдирланадилар:

1-ўрин — 15 миллион сўм;
2-ўрин — 10 миллион сўм;
3-ўрин — 5 миллион сўм.

Танлов ғолиблари 2020 йилнинг 23 - 25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II халқаро юридик форумида тақдирланади.

🔖 “Энг яхши юридик хизмат”
республика танлови иштирокчисининг анкетасини қуйидаги манзил орқали юклаб олиншингиз мумкин.
https://www.tashkentlawspring.uz/uz/pages/tanlov

@adliyangiliklari
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Tashkent Law Spring”: хalqaro ekspertlar fikri
#Биласизми
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия вазирлигининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шахноза Мирзарахимовна Соатова Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ш.Соатова 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги – филолог.

Ш.Соатова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

• вазирликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

• маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

• давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

• маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

• ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

• ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

• давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SevaraJournalist
Адлия вазири Русланбек Давлетов Президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/21/licensing/?utm_source=push&utm_medium=chrome
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Tashkent Law Spring”: хalqaro ekspertlar fikri