Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Fake, Fake news ва Fake Evidence”

Bu so’zlar axborotlashuv asriga xos bo’lib, “Xaos”ni uyg’otuvchi kuchga ega. Chunki soxta yangilik va soxta dalillar omma tomonidan ko’p hollarda “haqiqat” deb qabul qilinadi.

«Tashkent Law Spring» II Xalqaro yuridik forumi sessiyalaridan birida - «Аxborot tarqatish huquqi: Fake News va Fake Evidence» mavzusi ham muhokamalar markazida bo’ladi.
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Tashkent Law Spring”: хalqaro ekspertlar fikri
#Диққат_акция

Сизнинг ойлик маошингиз ўз вақтида ва тўлиқ берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.

Акцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани босинг ⬇️ https://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳокимият вакилига нисбатан безорилик қилиш оғирроқ жазога сабаб бўлади

Безорилик (жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига 22 млн 300 минг сўмдан 66 млн 900 минг сўмгача миқдорда шикаст етказиш, нобуд қилиш) учун қуйидаги жиноий жазолар қўлланилиши мумкин:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Ушбу ҳаракат жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига, жамоатчилик вакилига, шунингдек безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маҳалла ва оила институтларида қандай ўзгаришлар бўлди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
2020-yil 23-25-aprel kunlari Toshkent shahrida boʻlib oʻtadigan “Tashkent Law Spring” II Xalqaro yuridik forumi har yili Markaziy Osiyoda yurisprudentsiya sohasida boʻlib oʻtadigan yirik xalqaro tadbir hisoblanadi.
#Адлия_хабари

Давлат бошқаруви соҳасида давлат органлари вакиллари малакасини ошириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилади.

Тадбир ўтказилиш вақти ва манзили: 2020 йилнинг 24-25 февраль кунлари соат 9:00 да Адлия вазирлиги биносида
Sevara Urinbayeva pinned «#Адлия_хабари Давлат бошқаруви соҳасида давлат органлари вакиллари малакасини ошириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилади. Тадбир ўтказилиш…»
Суратингиз тарқалишига розимисиз?📸📹

Кўчада кетаётганингизда Сизни телевидение учун тасвирга олишаяпти ёки қайсидир суратингиз ё видеотасвирингиз интернетда тарқатилмоқда. Агар Сизга бу ёқмаса “Нега мендан сўрашмади?”, “Энди нима қиламан?” деган ҳақли саволлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатларга кўплаб дуч келамиз. Хўш бунинг ечими қандай?

❗️Адлия вазирлигининг фикрича фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари қонунчиликда тўлиқ акс эттирилмаган. Шу сабабли, вазирлик Фуқаролик кодексига қўшимча киритишни таклиф этмоқда.

❗️Таклиф этилаётган Қонун лойиҳасида, фуқарони тасвирга тушириш ва ундан фойдаланишдан олдин қандай ҳолатларда розилиги олиниши ёки олинмаслиги аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Хусусан, лойиҳага кўра умумий ҳолатларда фуқаронинг тасвирини (фото, видео, санъат асари кўринишида) бошқа шахслар тушириши
ва ундан фойдаланишидан олдин розилигини (ёзма, оғзаки ёки ҳаракат билан) олиши лозим. Агар бундай розилик олинмаганда, фуқаро тасвирини ўчириб ташлашни талаб қилиш ҳамда етказилган зарар ва маънавий зиённи фуқаролик суди орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланмоқда.

Шунингдек, бедарак йўқолган ёки жиноят содир этган шахсни қидирувга беришда, давлат чегараси ва қўриқланадиган ҳудудлардан ўтиш ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этишда, доимий кузатув жойларида (метро, ҳиёбон, бинолар ва бошқа) хавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни манфаатини ҳимоя қилиш каби мақсадларда тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш учун фуқаронинг розилиги талаб қилинмаслиги назарда тутилмоқда.

Айрим тоифадаги шахсларни, хусусан, давлат хизматчиларини хизмат вазифаси ўташ пайтида, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳаларда таниқли шахсларнинг тасвиридан жамият учун қизиқиш уйғотадиган ахборотларни тарқатиш мақсадида фойдаланилганда ҳам эгасининг розилиги олинмаслиги таклиф этилмоқда.

Киритилаётган ўзгаришлар фуқаронинг шаънини камситадиган, обрўсига путур етказадиган, шахсий ҳаёти билан боғлиқ воқеаларни ўз ичига олган тасвирларини тарқатишга асос бўлмайди. Бундай ҳаракатлар тақиқланган бўлиб, улар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

❗️Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан regulation.gov.uzда танишишингиз ва фикр билдиришингиз мумкин.

https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/hFGclPCE
#Адлия_хабари
Тренинг якунлари: Адлия вазирлиги ходимлари коммуникация соҳасида тажриба алмашди

❗️Аввал маълум қилинганидек, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги жамоатчилик билан алоқалар соҳасига масъул бўлган ходимлари учун: Британия ҳукуматининг шу соҳадаги малакали мутхассислари томонидан ўтган йилнинг август ойидан буён стратегик алоқалар, рақамли алоқалар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва бошқа муҳим мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилган эди.

Шунингдек, вазирлик учун коммуникация режасини ишлаб чиқишга қаратилган давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб келинган.
Маълумот учун: ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукуматлари ўртасида коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи 2019 йилда имзоланган ўзаро англашув Меморандумини амалга ошириш доирасида ўтказилди.

Бўлиб ўтган семинарлар ОАВ билан алоқалар соҳасида ходимлар салоҳиятини янада ошириш, вазирликнинг олиб бораётган очиқлик сиёсатини янада таъминлаш, фуқароларни амалга оширилаётган ишлар бўйича хабардор қилишда жуда мухимдир.

Меморандум доирасида бўлиб ўтган тренинг курсларини муваффақиятли якунлаган иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов, Британия ҳукумати коммуникация соҳасидаги масъул ходимлари ҳам иштирок этди.

А.Ташкулов бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб, меморандум доирасида амалга оширилаётган ишлар, Британиялик экспертлар томонидан ўтказилган маҳорат дарсларининг аҳамияти, уларнинг вазирлик масъул ходимларини салоҳияти ва кўникмаларини оширилиши ва ривожланитиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб, ушбу тренинг курсларини ўтказишда фаол иштирок этган британиялик мутахассисларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Адам Торндейкнинг фикрича, ўтказилган тренинг курслари ҳар икки томон учун ҳам тажриба алмашиш имконини берди. Меморандум доирасида шу каби малака ошириш курсларини қатнашчиларнинг қизиқиш ва таклифларидан келиб чиқиб келгусида ҳам ўтказиш бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди. Шу билан бирга, вазирлик билан ҳамкорликда Адлия вазирлиги учун ишлаб чиқилаётган “Коммуникация режаси”ни юзасидан олиб борилаётган ишлар, ундан кутилаётган натижалар ҳақида ҳам тўхталди.

Тадбир якунида тренинг курсларини муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларига сертификатлар топширилди.
Таълим кредити олишда қандай ҳужжатлар керак?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/talim-krediti-olishda-qanday-hujjatlar-zarur-boladi/

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA

Telegram| Facebook | Veb-sayt
#Адлия_онлайн

❗️Айни дамда Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери иштирокида мамлакатимиздаги 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун икки кунлик “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилмоқда.
Тренинг иштирокчилари Ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг фаолияти самарадорлиги ҳамда салоҳиятини оширишда амирликларнинг тажрибасини қўллаш бўйича ўзаро фиклар алмашмоқда.
Иштирокчилар бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларнинг давлат бошқарувини такомиллаштириш соҳасида етакчи давлатлар қаторида жой олганлиги ҳамда Ўзбекистонда ҳам давлат бошқаруви соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигии таъкидлаб ўтдилар.

Маълумот учун: 2019 йилнинг 24-26 март кунлари Ўзбекистон делегацияси томонидан Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширилган олий даражадаги ташрифи Ўзбекистон-Амирлик дўстлик ва шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, кўп қиррали ҳамкорликнинг ривожланишига кучли туртки бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама барча соҳалардаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
☝️Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ва Ўзбекистон ўртасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон ва Амирликлар давлат институтлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, Бирлашган Араб Амирликларнинг давлат бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда жорий қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

❗️Бўлиб ўтаётган мазкур тренинг ушбу чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган.
#Адлия_фотолавҳа

Айни пайтда Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили ишитрокида мамлакатимизнинг 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ўтказилаётган “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусидаги тренингдан фотолавҳалар