Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер

Ёдингизда бўлса Адлия вазирлиги томонидан “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.


Жорий йилнинг 14 ноябрь кунига қадар танловда иштирок этиш учун 30га яқин журналист ва блогерлардан жами бўлиб 140 га яқин материал келиб тушди. Ҳозирда комиссия аъзолари томонидан танловга келиб тушган материаллар ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг
30 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар [email protected] электрон почтасига юборилиши лозим:

1. Иштирокчи ҳақида маълумот
2. Иштирокчининг фотосурати
3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz
#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер

📢Танловга ҳужжатларни қабул қилиш якунига етди

‼️Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.

Танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 24:00 га қадар 69 нафар иштирокчидан 461 та материал келиб тушди.

Шундан 120 таси телевидение, 56 таси радио, 51 таси матбуот ҳамда 234 таси интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган материаллардир.

Жорий йилнинг 5-15 декабрига қадар келиб тушган ижодий ишлар танлов ҳайъати аъзолари томонидан танловга ўрганиб чиқилади.

Ғолиблар Янги йил байрами арафасида тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, танловга топширилган материаллар 2020 йилнинг 1 мартидан 1 декабрига қадар босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим эди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилмоқда:

1. Пандемия даврида энг яхши журналистик материал учун;
2. Пандемия даврида янг яхши блогпост учун;
3. “Адлия эътирофи”

Совғалар:

3-ўрин ғолибларига ‒ телевизор
2-ўрин ғолибларига ‒ планшет
1-ўрин ғолибларига – ноутбук
“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга – ноутбук

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер

📢Танловга ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

‼️Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.

Танловда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 20 май кунидан шу вақтга қадар 20дан ошиқ иштирокчидан 70 та материал келиб тушган.

Улар телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган.

Танловга ҳужжатлар 2021 йил 20 июнь кунига қадар қабул қилинади.

Ғолиблар “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида тақдирланади.

Совғалар:
3-ўрин ғолибларига ‒ телевизор;
2-ўрин ғолибларига ‒ планшет;
1-ўрин ғолибларига – ноутбук;
“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга – ноутбук.

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz

ШОШИЛИНГ!!! Муддат оз қолмоқда...