Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Айни дақиқаларда «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида «Тараққиёт стратегияси» маркази, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар» мавзусида халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум давомида Адлия тизимида амалга оширилган ислоҳотлар шунингдек, лойиҳаси ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатларига тўхталиб ўтди. Хусусан, Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов ҳозирда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ва бу ҳужжат орқали кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари яхлит ҳолга келтирилиши, бу билан эса тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этилишини қайд этди. Бундан ташқари, тез орада кодекс лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини ҳам таъкидлади.


Каналга уланиш: t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Veb-sayt
#Билиб_қўйган_яхши!

Буюк Британия экспертлари «Мадад» ННТга ташриф буюришди.

☑️ 2020 йил 11-13 февраль кунлари «Мадад» ННТ ходимлари ва Буюк Британиянинг «Government Partnership International» ташкилоти вакиллари Лейла Броснан (Leila Brosnan), Луси Дарлинг (Lucy Darling) ва Оливер Керр (Oliver Kerr) иштирокида тажриба алмашиш ҳамда фуқароларга ҳуқуқий бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича учрашувлар ўтказилди.

▶️ Учрашувлар давомида британиялик экспертлар «Мадад» ННТнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари билан танишиб, ўз тажрибиларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар билдиришди.

▶️ Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратиш ва бу борадаги ўзаро ташрифларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Банклар гаров шартномаларини электрон тизим орқали ўзлари тасдиқлаши мумкин

Бугун, 14 февраль куни bayonoffUz телеграм-каналида гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибига тегишли пост жойлаштирилган.

Bayonoff.uz Адлия вазирлиги Сизга фаолиятимизга жамоатчилик нуқтаи назаридан кўмаклашаётганлигингиз учун миннатдорчилик билдиради.

Бироқ, Сизга айрим нарсаларни тушунтиришни лозим топдик.

2020 йил 1 январдан корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини ўзингиз таъкидлаганингиздек “МАЖБУРИЙ” нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Бироқ, гаров (ипотека) шартномасининг тарафларидан бири, хусусан банк, кредит олувчи ёки гаровга қўювчи (мулк эгаси) шартномани нотариал тасдиқлашни талаб қилса, унда нотариус тасдиқлашни рад этолмайди.

Бирламчи бозорда гаров (ипотека) шартномаларини банк ва бошқа кредит ташкилотлари орқали нотариусга бормасдан тасдиқлаш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий асоси мавжуд.

Хусусан, “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга мувофиқ банкларга мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечиш ваколати берилган.

Адлия вазирлигининг “Нотариус” электрон тизими ва Марказий банкнинг “Гаров реестри” маълумотлар базаси интеграция қилинган ва бу орқали банклар гаров (ипотека) шартномаларини ўзлари тасдиқлаши мумкин.

Ушбу тизим ишламоқда ва Президент Фармони ижроси бажарилган.

Маълумот учун: 2019 йилнинг декабрь ойида банклар томонидан мулкка тақиқ қўйиш ва ечиш имконини берувчи тизим яратилган.

Бироқ, бугунги кунга қадар банклар мазкур тизим имкониятларидан фойдаланмаётганлиги ва мижозлар билан гаров (ипотека) шартномаларини нотариал тасдиқлаётганлиги сабабли жисмоний ва юридик шахсларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Марказий банкка банклар тизим имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши лозимлигини билдирган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судланмаганлик ҳақида маълумотнома қандай олинади?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TashkentLawSpring #Тошкент_ҳуқуқ_баҳори
📌 2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Асосий мавзу: “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)”.

Батафсил маълумот учун https://tashkentlawspring.uz сайтига ташриф буюринг ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.
_____________________________________________________

#TashkentLawSpring #Ташкентская_правовая_весна
📌 23—25 апреля 2020 года в столице пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring».

Основная тема: «Право 4.0. (Видение права в условиях четвертой промышленной революции)».

Подробные сведения о форуме можете получить на сайте https://tashkentlawspring.uz или по телефонам: (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқлари ўргатилади

Адлия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқларини тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди.

Бугун ушбу дастур доирасида Мактабгача таълим вазирлигида Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда болаларга кичик ёшиданоқ ҳуқуқий билим ва кўникмаларни сингдириб боришнинг долзарблиги ва аҳамияти мавзуси асосий ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, дастурда болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш юзасидан амалий аҳамияти юқори бўлган чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:

болаларга мўлжалланган ҳуқуқий мавзудаги анимацион фильмлар яратилади;

тарбиячилар учун “Болаларга ҳуқуқий тарбия бериш асослари” мавзусида ўқув семинарлари йўлга қўйилади;

ҳуқуқий аудиоэртаклар базаси яратилади.

Дастурда шу каби кўплаб амалий ва инновацион чора-тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда мактабгача таълим тизими ходимлари дастур юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Кичик ёшдаги болаларга ҳуқуқий маълумотлар етказишнинг ўзига хос жиҳатлари ва ҳуқуқий асослари, шунингдек, Конституция, меҳнат қонунчилиги, норма ижодкорлиги, коррупцияга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари каби масалалар юзасидан ҳам ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

https://telegra.ph/Bolalarga-bo%D2%93cha-yoshidano%D2%9B-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Blari-%D1%9Ergatiladi-02-14
#Эълон #Сўров
📌 Барча ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилади.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу блиц-сўровда қатнашинг ва порталнинг фаолиятини янада такомилаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

👉 Сўровда иштирок этиш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeBWY3jaX0ISD2GdorWSdCQZwKOJ-6bxUF4I1nOPM60VQ9s8g/viewform
______________________________________________________

📌 Все разработанные проекты нормативно-правовых документов размещаются на портале regulation.gov.uz для общественного обсуждения.

Уважаемые граждане, примите участие в блиц-опросе и внесите свой вклад в совершенствование деятельности портала.

👉 Принять участие в опросе: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeoclWinfNdHrRsFKeOMDUxr4snf3MnWnRJHh4iYliHM9aXIQ/viewform

@adliyangiliklari
#Биласизми

Ердан қонуний фойдаланиш нима учун муҳим?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари ислоҳ қилинди (ми?)

Биргина қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича аввалги тартибга кўра, камида 10 та идорага бориб, комиссия (туман (шаҳар) архитектори, санитария маркази, ёнғин хавфсизлиги, электр корхонаси, тумангаз, сувсоз, иссиққуват, маҳалла идораси, ХУЖМШ, ИИБ ва б.) далолатномасига ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри босилиши ҳамда ҳоким қарори қабул қилиниши учун ҳокимликка мурожаат қилиниши талаб этилар ҳамда ушбу жараён ўртача 1-3 ойгача вақт ва ортиқча ҳаражатлар сарфланар эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/Qurilish-sohasidagi-davlat-xizmatlari-isloh-qilindi-mi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди

➡️ https://bit.ly/2uSnmRw

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Tashkent Law Spring” I Xалқаро юридик форумидан кадр орти жараёнлари
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
2020 йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси 11 февраль куни жамоатчилик муҳокамаси учун “Тараққиёт стратегияси” марказининг 2020.strategy.uz сайти ҳамда ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган эди.

Дастур лойиҳасининг иккинчи "ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ" устувор йўналиши қаторидан “Tashkent Law Spring” II Халқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш масаласи ҳам ўрин олди.

Хусусан, мазкур йўналишнинг 67 бандида “Tashkent Law Spring” халқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш ва қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва кодификациялаш масалаларини муҳокама қилиш, оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш ҳамда давлат органлари фаолияти шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

Маълумот ўрнида: 2020 йил 17 февраль куни 2020.strategy.uz сайтига жами 1500 га яқин таклиф ва муносабалар келиб тушган.
1 йўналишга – 531 та, 2 йўналишга – 227 та, 3 йўналишга – 319 та, 4 йўналишга – 266 та, 5 йўналишга – 26 та муносабат билдирилган.

Агар сизда ҳам “Tashkent Law Spring” II Xалқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш билан боғлиқ таклиф ёки муносабатлар бўлса 2020.strategy.uz сайти ҳамда regulation.gov.uz порталида изоҳ қолдиришингиз мумкин.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

“Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (86-сон, 17.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 мартдан аффинаж фаолияти Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) томонидан берилади.

Қарор билан Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия 10 йил муддатга кейинчалик узайтириш имкони билан берилади.

Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.

Талабгор ДХМларга ўзи бориб ёки ЯИДХП орқали белгиланган шаклдаги лицензия бериш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

Лицензияловчи орган тақдим этиш усулидан қатъий назар ариза қабул қилинган санадан ошмайдиган қуйидаги муддатларда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
👉 лицензия бериш учун – 5 иш куни;
👉 лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун – 2 иш куни;
👉 фаолиятни ўз ихтиёри билан тўхтатиш учун – 8 иш соати.

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 115 000 сўм) миқдорида йиғим ва шунча миқдорда давлат божи ундирилади (ариза ЯИДХП орқали юборилганда йиғим ва давлат божи белгиланган сумманинг 90 фоизи (1 003 500 сўм) миқдорида ундирилади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot