Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_эслатади!
Унутманг!
Ноқонуний тарзда ўзбошимчалик билан иморат қуриш давлат томонидан таъқиб қилинади
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида эълон

Фаолият йўналиши:
• ҳуқуқий ва юридик хизматлар кўрсатишни ривожлантириш;
• адвокатура фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашиш;
• адвокатура институтининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш;
• медиация институтини ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш;
• кафолатланган малакали юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
• юридик маслаҳат тузулмаларини давлат ҳисобини олиб бориш.

Номзодга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари:
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
• аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
• жамоада ишлаш ва уни бошқариш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• турли вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:
• олий юридик маълумот;
• мутахассислик бўйича камида 5 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
• давлат тилини мукаммал билиши шарт, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
• Тошкент шаҳар Марказида, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
• 6-9 млн. сўмгача ойлик иш ҳақи (мартаба даража, иш стажи, шахсий устама ва бошқалардан келиб чиқиб ҳисобланади);
• фаолият самарадорлигига қараб қўшимча рағбатлантиришлар ҳам қўлланилади;
• бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;
• идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:
• замонавий фикрлайдиган ва дўстона руҳдаги жамоа;
• давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:
• номзодлар 2020 йил 25 февралга қадар белгиланган намунадаги маълумотнома-объективкасини (телефон рақамлари акс эттирилиши керак) ҳамда вакант лавозим фаолият йўналиши бўйича таҳлилий маълумот ва таклифдан иборат материални (3-бетгача) Адлия вазирлигининг [email protected] электрон почтасига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Танлов натижалари Адлия вазирлигининг minjust.gov.uz сайтида эълон қилинади.
Минюст ответил на самые задаваемые вопросы по самовольным постройкам.

1. Что такое самовольная постройка?
2. Как определяется самовольная постройка?
3. Что делается при определении самовольной постройки?
4. Что будет, если лицо, построившее строение не снесет его?
5. За чей счет осуществляется снос строения?
6. Кто покроет расходы, понесенные на самовольно занятых землях?
7. В каком порядке происходит возврат земли владельцу?

https://pv.uz/ru/news/chto-nuzhno-znat-o-samovolnyh-postrojkah
⚡️⚡️⚡️Бугун “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилган.

Унга мувофиқ 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган бўлиб, лойиҳа 320 банддан иборат. Хусусан:

1️⃣ Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш - 41 та банд
2️⃣ Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш - 28 та банд
3️⃣ Иқтисодиётни ривожлантириш - 109 та банд
4️⃣ Ижтимоий соҳани ривожлантириш - 91 та банд
5️⃣ Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш - 51 та банд.

Фармон лойиҳасида умумий қиймати 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

@uzbyuksalish
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларни ва давлат эҳтиёжи учун ерларни олиб қўйиш БИР МАСАЛАМИ?

Бу ҳақда видеоблог орқали жавоб берамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент ушбу соҳага масъул Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирди.
Маҳалла институтининг иқтисодий-молиявий асосларини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы махалли, укрепления обстановки мира и спокойствия, предупреждения преступности в махаллях.
Президент предложил создать Министерство по делам махалли и семьи, которое будет ответственным за эту сферу.
Рассмотрены также вопросы усиления экономических и финансовых основ института махалли.
22 марта предложено объвить Днем работников системы махалли.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #oila

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Tashkent Law Spring" Xalqaro yuridik forumi haqida qiziqarli faktlar
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Tashkent Law Spring”: хalqaro ekspertlar fikri
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
Ma'lumotlarni quyidagi elektron pochta orqali yuborishingizni so'raymiz: [email protected], [email protected]
#Тайинлов
Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Исломович Рахматов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

А. Рахматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқамаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

А. Рахматов шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси янги лавозимга тайинланганларни чин дилдан муборакбод этади. Уларнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
#Тайинлов

Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Санжар Бохадирович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилдан Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

С. Абдуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси янги лавозимга тайинланганларни чин дилдан муборакбод этади. Уларнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

“Снос” нима, ердан ноқонуний фойдаланиш-чи. Улар ўртасида боғлиқлик борми?

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзи сезмаган бир амали билан ёлланма қотилни таслим қилган шоҳ

https://bit.ly/2SpDW4b

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw