Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_loyiha

Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan Yangi tahrirdagi “Sud ekspertizasi to‘g‘risida”gi qonun loyihasi O‘zbekiston Respublikasi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga jamoatchilik muhokamasi uchun joylashtirildi. Loyiha bilan amaldagi “Sud ekspertizasi to‘g‘risida”gi qonunga bir qator yangi moddalar va qo‘shimchalar kiritish nazarda tutilmoqda.

Loyihada sud ekspertining kasb etikasi qoidalari, maxsus bilimlar, mutaxassis fikri, validasiya, nodavlat sud-ekspertiza tashkiloti, xususiy sud eksperti, sud eksperti attestatsiyasi, sud-ekspertiza muassasalari (tashkilotlari) va sud ekspertlarining davlat reestri hamda sud eksperti qasamyodi kabilar belgilanmoqda.

Huquqni muhofaza qiluvchi organlarning malakali sud ekspertizasi xulosalariga bo‘lgan ehtiyoji to‘liq qondirilishini ta'minlash hamda sud ekspertizasi faoliyati yanada ishonchliligini oshirish maqsadida ilmiy faoliyat bilan shug‘ullanuvchi muassasa (tashkilot) o‘z faoliyat yo‘nalishi bo‘yicha ekspertlik faoliyatini amalga oshirishi hamda sud-ekspertlik faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlar mutaxassislarining huquqiy maqomlari qonun bilan mustahkamlanmoqda.

Qonunbuzilish holatlariga yo‘l qo‘ygan davlat va nodavlat sud ekspertlariga nisbatan ta'sir choralari qo‘llashning aniq mezon va mexanizmlarini belgilash, sud ekspertlarining noqonuniy harakatlari bilan bog‘liq holatlar adolatli va xolis ko‘rib chiqilishini ta'minlash maqsadida davlat sud-ekspertiza muassasalari huzuridagi malaka komissiyasi hamda nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari sud ekspertlari va xususiy sud ekspertlari malaka komissiyalari tashkil etilishi nazarda tutilmoqda.

Kelgusida sud ekspertizasi sohasida manfaatlar to‘qnashuvi yuzaga kelishi oldini olishni ta'minlash maqsadida sud ekspertiga ish materiallari yuzasidan ekspertiza o‘tkazishga doir cheklovlar qayd etilmoqda.

Shu bilan birga, Vazirlar Mahkamasi hamda Adliya vazirligining sud-ekspertlik sohasini davlat tomonidan tartibga solish sohasidagi vakolatlari belgilanmoqda, nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari va xususiy ekspertlari birlashmasini tashkil qilishga doir munosabatlar tartibga solinmoqda.

Qonun loyihasi bilan davlat sud-ekspertiza muassasalari tomonidan amalga oshirilgan sud ekspertizasi xulosasi bo‘yicha qo‘shimcha va qayta sud ekspertizasi, komissiyaviy va kompleks sud ekspertizalari nodavlat sud-ekspertiza tashkiloti tomonidan o‘tkazilishi mumkinligi mustahkamlab qo‘yilmoqda.

❗️Mazkur hujjat loyihasi bilan quyidagi havola orqali tanishish mumkin:

▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/59577

Muhokama 22-aprelga qadar davom etadi.

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha
Адлия вазирлиги никоҳни қайд қилишда 1 ойлик муддатни бекор қилиш таклифини берди

Оила кодексида никоҳланувчи шахслар ФҲДЁга ариза берганидан вақтдан бошлаб 1 ой ўтгач никоҳи қайд қилиниши белгиланган. Бу вақтда никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Алоҳида ҳолларда, яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги, хизмат сафари каби узрли сабаблар бўлганда 1 ойлик муддат қисқартирилган ҳолда никоҳни қайд қилишга рухсат берилган.

Амалиётда никоҳни қайд қилишнинг 1 ойлик муддатини қисқартириш учун айрим фуқаролар ФҲДЁ органларига сохта тиббий маълумотномалар тақдим этиш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар мавжуд эди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳада Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳамда никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатларни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан никоҳини расмийлаштириши мумкин бўлади.

Таҳлилларга кўра никоҳни қайд қилиш учун 2021 йилда 300 мингдан ортиқ, 2022 йилнинг 1-чорагида 45 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, ариза топширилган вақтдан бошлаб бир ойлик муддатда аризаларни қайтариб олиш юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўяди, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этади, оталик белгилаш каби ортиқча қийинчиликларни олдини олади.

Қонун лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/d/60291 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_loyiha

Амалдаги қонунлар "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунга мувофиқлаштирилмоқда

Жорий йилнинг 26 апрелида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасини депутатлар эътиборига адлия вазири Русланбек Давлетов тақдим этди.

Батафсил: https://minjust.uz/uz/
#Adliya_loyiha

⚡️Давлат бошқарув органларида коррупцион схемаларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Муҳокамада фаол бўлинг.

Адлия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентилиги билан ҳамкорликда давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга оид Президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

Лойиҳа жамоатчилик (https://regulation.gov.uz/oz/d/60468 ) муҳокамасига қўйилди.

Унда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ташкилотларида "Е-Антикоррупция" лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш. Ушбу лойиҳа коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш, "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри"ни шакллантириш ва юритиш, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича самарали чораларни ишлаб чиқишни назарда тутади.

2. Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ амалга оширилиши.

3. Давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан коррупцияга мойил бўлган муносабатларнинг электрон реестрини очиқ эълон қилиб бориш.

4. Ижтимоий сўровлар ва мустақил экспертлар иштирокида муҳокамаларни ўтказиш, коррупциявий хавф-хатарларни “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида “E-Anticor.uz” электрон платформасида баҳолаб бориш.

5. Коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйиш.

6. Кадрлар билан ишлаш соҳасида инсон омилини минималлаштириш мақсадида кадрлар билан ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизимни давлат бошқаруви органларида жорий этиш.

7. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси,

8. Коррупцияга қарши курашиш, шу жумладан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш соҳасида илмий ва амалий ишланмаларни тарқатиш, билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга тушириш.

9. Баҳолаш ишларини назорат қилиш, шу жумладан ахборотларни эшитиш ва жавобгарлик чораларини кўриш вазифаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига юклатилмоқда.

10. Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менеджмент тизимлари” халқаро стандарти ва мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Болгария, Молдова ва Литва) амалиёти ўрганилган.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга асос бўлиб хизмат қилади.

Муҳокамада фаол бўлинг👉🏻 https://regulation.gov.uz/oz/d/60468

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_loyiha

Oxirgi benefitsiarlar masalasini tartibga solmaslik O‘zbekistonning turli “kulrang”, “qora” ro‘yxatlarga tushishiga olib kelishi va xalqaro bozorlarga chiqishiga to‘sqinlik qilishi mumkin.

Qonunchilik bazasini yanada takomillashtirish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “Oxirgi benefitsiar mulkdorlar yagona davlat reyestri to‘g‘risida”gi Qonuni loyihasi ishlab chiqildi. Unda “oxirgi benefitsiar mulkdor” tushunchasining aniq mezonlari, oxirgi benefitsiar mulkdorlar to‘g‘risidagi ma'lumotlarni taqdim qilmaydigan tashkilot va korxonalar belgilanmoqda.

Ayrim tadbirkorlik subyektlariga (asosan offshor zonalar va chet ellik elementi mavjud tadbirkorlik subyektlari) o‘zlarining oxirgi benefitsiar mulkdorlarini oshkor qilish majburiyati yuklanmoqda.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#daydjest

Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti

5-may
▪️ Adliya vaziri R. Davletov Yevropa Ittifoqining O‘zbekistondagi Elchisi Sh. Adrian va BMT Taraqqiyot dasturining O'zbekistondagi doimiy vakili M. Dimovska bilan uchrashdi.

▪️ Adliya vazirligi rahbariyati Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi qurilish ishlari ketayotgan davlat xizmatlari markazlari bilan tanishdi.

▪️ Adliya vaziri o‘rinbosari M. Ikramov Beruniy tumani "Abay" OFYda tashkil etilgan sayyor qabulda fuqarolar bilan uchrashib, ularning murojaatlarini o‘rgandi.

6-may
▪️ AOKAda Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida brifing bo‘lib o‘tdi. Unda adliya sohasida amalga oshirilgan ishlar, raqamlar, o‘zgarishlar haqida jamoatchilikka axborot berildi.

7-may
▪️ “Olib borilayotgan islohotlarning xalqaro reytinglarga ta'siri” mavzusidagi III Xalqaro reytinglar forumining plenar yig‘ilishida adliya vaziri Ruslanbek Davletov nutq so‘zlab, erishilgan yutuqlar, natijalar va istiqboldagi vazifalarga to‘xtalib o‘tdi.

▪️ Toshkentda “Adliya sayli” tashkil etildi.

▪️ Xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni o‘tkazildi.
__________

#Adliya_loyiha

▫️ Qonunchilik bazasini yanada takomillashtirish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “Oxirgi benefitsiar mulkdorlar yagona davlat reyestri to‘g‘risida”gi Qonuni loyihasi ishlab chiqildi. Unda “oxirgi benefitsiar mulkdor” tushunchasining aniq mezonlari, oxirgi benefitsiar mulkdorlar to‘g‘risidagi ma'lumotlarni taqdim qilmaydigan tashkilot va korxonalar belgilanmoqda.

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

⚡️Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда

Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар туқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланиши белгиланмоқда;

– давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашуви тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда;

– давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланмоқда:

– манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;

– мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.

Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозимлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда. Хусусан:

– манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;

– давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун БҲМнинг
уч баравардан беш бараваригача
(такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача), мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги учун БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача жаримага (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача);

– маъмурий баённома тузиш ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига
юклатилмоқда;

– манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши;

– манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмлари белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Чехия, Латвия, Хорватия, Грузия, Канада, Молдова ва бошқалар) амалиёти ўрганилган.

Қонун лойиҳалари билан ушбу ҳаволалар орқали танишинг ва жамоатчилик муҳокамасида ўз таклифларингиз билан фаол иштирок этинг!

👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/60813 ,
👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/60954

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#daydjest

Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti

11-may
▪️ Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari M. Ikramov Isroil Davlati Advokatlar uyushmasi delegatsiyasi bilan uchrashdi.

▪️ Adliya vazirligi va siyosiy partiyalar aholining huquqiy madaniyatini oshirishda hamkorlik qiladi.

▪️ Yevropa Kengashi hamda Markaziy Osiyo davlatlari delegatsiyalari Yunusobod tumani Davlat xizmatlari markazi faoliyati bilan tanishdi.

12-may
▪️ Toshkentda Markaziy Osiyo davlatlari davlat xizmatchilari uchun “Davlat boshqaruvini modernizatsiya qilish va qonun ustuvorligi tamoyillarini hurmat qilish” mavzusida xalqaro konferensiya o‘z ishini boshladi.

▪️ Intellektual mulk sohasida mas'ul davlat organlari va tashkilotlar xodimlarini o‘qitish yuzasidan o‘quv mashg‘ulotlari boshlandi.

▪️ Navoiy viloyatidagi yuridik xizmat ko‘rsatish sifati va mavjud muammolar tahlil etildi.

▪️Yangi tahrirdagi “Ma'muriy tartib -taomillar to‘g‘risida”gi Qonun muhokama qilindi.

13-may
▪️ Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari A. Karimov Qirg‘iziston Respublikasi adliya vaziri o‘rinbosari O. Sidikov bilan uchrashdi.

▪️ "Ish va dam olish vaqti. Xodimlarning mehnat sharoitlarini ta'minlash masalalari" mavzusida ovozli chat tashkil etildi.

▪️ O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining buyrug‘iga asosan Adliya vazirligi markaziy apparatida qator lavozim tayinlovlari amalga oshirildi.

14-may
▪️ “Oilalardagi muammolar va ularning qonuniy yechimi” mavzusida onlayn muloqot bo‘lib o‘tdi.

▪️Baholash faoliyatida amalga oshirilayotgan ijobiy ishlar, mavjud muammolar va ularning yechimi muhokama qilindi.

__________

#Adliya_loyiha

▫️ Adliya vazirligi tomonidan manfaatlar to‘qnashuvining oldini olish to'g'risida qonun loyihalari ishlab chiqildi va jamoatchilik muhokamasiga qo'yildi.

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

Адлия вазирлиги: суд-экспертларининг рейтинги ўрнатилмоқда, хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан “Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди ва жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/oz/d/61649 ) қўйилди.

Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:

Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом. Низомга:

давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;

суд эксперти фаолиятини “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;

рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;

суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.

Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом. Низомда:

якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;

хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;

хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;

хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.

Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

МУҲОКАМАДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ: https://regulation.gov.uz/oz/d/61649

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_loyiha

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Янги кодекс билан ўндан ортиқ қонун, ўндан ортиқ қонуности ҳужжати бирлаштирилади. Соҳага оид яхлит кодекс жорий этилиши тадбиркорларга катта қулайлик яратади.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда нималар назарда тутилмоқда?

Батафсил видеода☝🏻