Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши!

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йўл қўйиладими?

Қонунга биноан, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

👉🏿 Қуйидаги ишлар, яъни:
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан (2230000) 30 бараваригача (6690000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вояга етмаган шахсга нисбатан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлашни содир этиш, энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан (6690000) 50 бараваригача (11150000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👮🏿‍♀️

Каналга уланиш 👇🏿✍🏻
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби

☑️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, - суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
✔️ Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
✔️ суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
✔️ иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади;
✔️ ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
✔️ ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
✔️ меҳнат интизомини бўзганлиги учун ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жаримани ундириш учун.

📢 Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Тўлиқ маълумот олиш учун мазкур ҳаволага кириш лозим: https://lex.uz/ru/docs/145261

Каналга уланиш 👇🏿👨🏽‍💻
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

Маънавий зарарни қандай ундириш мумкинлигини биласизми?

☑️ Маънавий зарар бу - жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.

Қуйидагилар тўғридан-тўғри маънавий зарар етказганлик учун жавобгарликнинг келиб чиқишига асос бўлади:
✔️ зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса;
✔️ зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф равишда қўллаш, маъмурий жазо қўллаш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса;
✔️ зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса (https://lex.uz/docs/1449509).

☑️ Маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдори:
Маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. (ФК 1022-модда).

☑️ Судга берилганда тўланадиган давлат божи:
Маънавий зарарни ундириш учун судларга даъво ариза билан мурожаат қилинганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланади. (https://lex.uz/docs/698065)

Каналга уланиш 👇🏿👨🏽‍💻
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни биласизми?

☑️ Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

☑️ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

☑️ Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

☑️ Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.

☑️ Шахс ихтиёрида бўлиб, унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.

▶️ Даъво муддати 3 йил, демак эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи умумий муддат 18 йилни ташкил этади.

Батафсил: Фуқаролик кодекси 187 моддаси https://lex.uz/docs/111189

Каналга уланиш 👇🏿
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

«Мадад» ННТ томонидан нафақат «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатлар берилиши, балки реал вақт режимида бевосита малакали ҳуқуқшуносларимиз томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини биласизми?

Бунинг учун, «Мадад» ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшунослари ва уларнинг жойлашган манзиллари тўғрисидаги маълумотлар билан танишинг.
Барча ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар мутлақо бепул тарзда берилади.

Иш куни ва вақти: душанба-жума, 9-00 дан 18-00 гача.

P.S. Бюролар фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: (99) 796-96-00.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши!

Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

✔️ ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;

✔️ транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

✔️ хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

✔️ ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш;

✔️ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;

✔️ содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

✔️ ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;

✔️ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

✔️ асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

✔️ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

✔️ ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати - ахборот-диспетчерлик хизматидан маълумот олиш;

✔️ ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;

✔️ ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;

✔️ ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;

✔️ ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

Батафсил: https://lex.uz/docs/4089917
#Билиб_қўйган_яхши

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларни муҳрлаш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Бу билан, тегишли бланк ва шаклларни тадбиркорлик субъектларининг муҳри билан тасдиқлаш амалиётини йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Билиб_қўйган_яхши!

Болаларни боғчага жойлаштириш тартиби билан батафсил танишинг.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿👶🏻
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши!

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

☑️ Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

✔️ банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;

✔️ ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;

✔️ терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;

✔️ банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.

☑️ Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:

✔️ банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);

✔️ хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

▶️ Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿🏦
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши!

Буюк Британия экспертлари «Мадад» ННТга ташриф буюришди.

☑️ 2020 йил 11-13 февраль кунлари «Мадад» ННТ ходимлари ва Буюк Британиянинг «Government Partnership International» ташкилоти вакиллари Лейла Броснан (Leila Brosnan), Луси Дарлинг (Lucy Darling) ва Оливер Керр (Oliver Kerr) иштирокида тажриба алмашиш ҳамда фуқароларга ҳуқуқий бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича учрашувлар ўтказилди.

▶️ Учрашувлар давомида британиялик экспертлар «Мадад» ННТнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари билан танишиб, ўз тажрибиларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар билдиришди.

▶️ Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратиш ва бу борадаги ўзаро ташрифларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши!

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул юридик ёрдам кўрсатади.

Саволларни йўллаш учун:

🔹 www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;
🔹Telegram-bot: @Madadnnt_bot;

Мурожаатларни қолдириш учун:

🔹 [email protected] электрон манзили.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 115 000 дан 4 460 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
#Билиб_қўйган_яхши

Бугун ходимлар 1 соат вақтли кетишга ҳақли!

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Масалан, кечки соат 18:00 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномасининг Ўзбекистонда амал қилиши

🌐 Батафсил
👉 www.advice.uz
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати

👉 Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) иш судга келиб тушган кундан эътиборан 1 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

👉 Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.

👉 Алоҳида ҳолларда, апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан 1 ойга узайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши

‼️ Ушбу видеоролик орқали “Gender-madad” ҳуқуқий маслаҳатчи платформасидан фойдаланиб, мурожаатларни йўллаш тартиби билан танишинг!
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Ногирон фарзанди бор ота ёки онага солиқ имтиёзлари

🖥Батафсил
: www.advice.uz 👈