Sevara Urinbayeva
2.14K subscribers
9.98K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

“Конституция кўчаси”га марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг “Сайилгоҳ” кўчаси ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади.

🔘 Тадбир доирасида:

фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилади;

таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади;

совринли викториналар ўтказилади;

сайёр қабуллар ташкил этилади.

🗓 Тошкент шаҳридаги тадбир “Сайилгоҳ” кўчасида 2023 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этади.

Барча юртдошларимизни “Конституция кўчаси”да ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!
👍3🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони: қатнашчиларнинг Конституцияни билиш даражаси ўрта ҳисобда 65 фоизни ташкил этди

🖥 Имтиҳонда жами 210 720 нафар фуқаролар иштирок этди (шундан 40 фоизи – эркаклар, 60 фоизи – аёллар).

🔰 Иштирокчиларнинг:

▫️93 фоизини ёшлар
ташкил этди. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 73 ёшли М.Усмонова энг ёши катта иштирокчи бўлди;

▫️77 фоизи – умумтаълим мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари, 12 фоизи – талабалар, 11 фоизи – бошқалардан иборат.

Республика бўйича барча иштирокчиларнинг ўртача кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этди (20 та саволдан 13 та тўғри жавоб).

Иштирокчиларнинг учдан бир қисми имтиҳонда аъло натижани қайд этди (17 та тўғри жавоб). 6 фоиз иштирокчи барча саволга тўғри жавоб берди.

📌 Энг яхши натижани Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари қайд этди (ўртача 15 та тўғри жавоб).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍31🔥1🤩1
#Адлия_хабари

❗️“Конституция – ҳуқуқларим пойдевори” иншолар танлови ғолиблари аниқланди

📖 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Конституция – ҳуқуқларим пойдевори” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.

☑️ Танлов умумтаълим, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва техникум ўқувчилари ўртасида 3 босқичда ўтказилди.

📝 Танловда жами 20 мингдан ортиқ ўқувчи қатнашиб, шундан 42 нафари (ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан) республика босқичида иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иншоларни баҳолашда унинг мазмундорлиги ва мавзуга ёндашишда мустақил фикрнинг устунлиги, мавзуни ёритишдаги ўзига хослик, бадиий ифодавийлик, имловий-услубий хатолардан холилиги каби мезонлар инобатга олинди.

🔰Шунга кўра, танловда қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1️⃣-ўрин Лола Музаффарова, Навоий вилояти Кармана туманидаги 22-мактабнинг 10-синф ўқувчиси;

2️⃣-ўринДилшода Абдусаидова, Жиззах вилоят юридик техникуми 1-курс талабаси;

3️⃣-ўрин Асилбек Очилов, Бухоро вилоят юридик техникуми 1-курс талабаси.

➡️ Ғолиб иштирокчиларнинг иншолари билан мана бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – телевизор;
▫️2-ўрин – планшет;
▫️3-ўрин – смарт соат.
👍7🔥2👌1
#Адлия_хабари

Аҳолининг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади.
👍2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.

🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️6 январь – шанба кунидан 2 январьсешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрьдушанба кунига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍5
#Адлия_хабари

Yangi tadbirkorlik subyektlari ro’yxatdan o’tkazildi


👨🏻‍💻 Shayxontohur tuman adliya bo‘limi Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan Malika savdo majmuasida sayyor davlat xizmatlari tashkil etildi.

📍Malika savdo majmuasida davlat ro‘yxatidan o‘tmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanib kelayotgan fuqarolarga amaliy yordam ko’rsatilib, ularning tadbirkorligi davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

✔️Sayyor davlat xizmatlari ko‘rsatilishi jarayonida 10 dan ortiq noqonuniy tadbirkorlik faoliyati qonuniylashtirildi.
👍4
#Адлия_хабари

Ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашилади

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М.Икрамов Ўзбекистон делегaцияси таркибида Италия давлатининг Рим шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги мавжуд муносабатларни янада мустаҳкамлаш, Европа томони билан нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва касаба уюшмалари фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон халқаро имижини мустаҳкамлаш.

Ташрифнинг биринчи куни Италия депутатлар палатасида Ўзбекистон делегaцияси иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда Италия томонидан Парламент депутатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Италия томонига Ўзбекистонда сўнгги йиларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ролини ошириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов ўз маърузасида давлатимиз янги Конституцияси ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясига асосан нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумот учун: Шу ўринда, Италия ОАВда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган давр мобайнида 18 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, сўнгги 5 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 3500 кўпайганлиги ҳамда уларнинг сони 9361 тага етганлиги, шунингдек, виждон эркинлиги борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, натижада Ўзбекистон 2023 йилда АҚШ Давлат департаменти томонидан диний эркинлик борасида ижобий ўзгариш қилмаган «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатига киритмагангилиги ҳақидаги маълумотлар ёритилди.
👍4
#Адлия_хабари

Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланди

✍️
Адлия вазирлиги томонидан Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талаблар (рўйхат рақами 3494, 01.02.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔍Ушбу талабларда автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни
ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланган.

📌Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари ўқув автодромидан ҳайдовчиликка номзодлар билан амалий машғулотлар ва имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланади.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда ўқув автодромига нисбатан қуйидаги талаблар белгиланган:

- ўқув автодромида ўлчами камида 50х15 m бўлган майдонча бўлиши зарурлиги;

- ўқув автодромининг йўллари асфальт ёки цемент бетон билан қопланган ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш имконини берадиган ҳолатда бўлиши кераклиги;

- ўқув автодромининг йўллари светофор, йўл белгилари, йўл чизиқлари, тик баландликка кўтарилиш қурилмалари (эстакада) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;

- ўқув машғулотларини масофадан назорат қилиш, ҳайдовчиликка номзодларнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиш учун ўқув автодроми аудио ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши лозимлиги;

- ўқув автодроми унга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришининг олдини олиш мақсадида 2,0 метрдан кам бўлмаган баландликдаги девор ёки панжара (металл тўсиқ) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;

- ўқув автодромида ҳайдовчиликка номзодлар учун қулай бўлган жойда қуйидаги маълумотлар келтирилган ахборот стенди ёки электрон монитор ўрнатилиши;

- ўқув автодромига кириш ва чиқиш йўлининг кенглиги енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари учун 3,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,0 метрдан кам бўлмаслиги кераклиги;

- ўқув автодроми ҳудудида тунги ёритгичлар ўрнатилган, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мос, шунингдек ичимлик суви ва ҳожатхона бўлиши кераклиги.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
👍3
#Адлия_хабари #Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг март ойи “Хотин-қизлар ҳуқуқлари” ойлиги деб эълон қилинди


🔰 Ойлик доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

🎤 Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;

🧑‍🏫 kurslar.huquqiyportal.uz электрон тизимида аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;

🎧 “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;

Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.
👍4