Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_муносабати

Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳри ҳокими Президент қарорига зид равишда ер ажратиш бўйича қарор чиқарди” мавзусида чиқарилаётган масала юзасидан МУНОСАБАТИ

Андижон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 10 апрелдаги 80к-сонли қарорига асосан Андижон шаҳар “ELEVADA UT GROUP” МЧЖга Андижон шаҳар, Мангулик кўчасида жойлашган 1422 кв.метр ер майдони замонавий лойиҳалар асосида 5 қаватли, 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватлари автомобиллар вақтинча тўхтаб туриш жойи биноси қуриш учун ажратиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4427-сон Қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб вилоятларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.

Шунингдек, қурилиш мўлжалланган ушбу ер майдонида қурилиш ишлари тегишли рухсат этувчи ҳужжатлар олинмасдан бошлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан
2021 йил 5 май куни шаҳар ҳокимининг 80к-сонли қарорида кўрсатилган ер ажратишдаги қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган 19-сессиясида шаҳар ҳокимининг 80к-сонли қарори депутатлар томонидан тасдиқланганлигини қонунийлиги, ваколатлилиги, ушбу қурилиш объектини қуриш ишлари бажарлиши мумкинлиги юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йил 19 апрель куни қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича Андижон шаҳар ҳокимига, Давлат кадастр палатаси Андижон шаҳар филиалига ва Андижон шаҳар қурилиш бошқармаларига ҳуқуқий маслаҳат ҳамда огоҳномалар киритилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабати

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Миллий сертификат мавзуси фонида юридик техникум масаласи ҳам муҳокама бўлмоқда” сарлавҳали мақолаларга муносабат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларда 2020 йилда киритилган ўзгартиришлар туфайли юридик техникум битирувчилари ТДЮУга кириш йўлланмасини олиш имкониятидан маҳрум бўлганликлари ҳақидаги аноним мурожаат келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.👇👇👇
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/FtmY_hud3JP
#Адлия_муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимидаги шубҳали вазият ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан аввалроқ мудирага нисбатан қонунчиликда белгиланган тегишли чора қўлланилган.

Хизмат текшируви давомида аниқланган янги ҳолатлар бўйича материаллар прокуратура органларига юборилган.

Шу билан бирга, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан мудирага нисбатан интизомий чора қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ушбу ҳолат Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан назоратга олинган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабати

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 октябридан республиканинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этиладиган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятига оид турли хил фикрларга Адлия вазирлиги ўз муносабатини билдирган эди.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилганлигига ҳам мана 2 ойдан ортиқ вақт ўтди.

Хўш юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ҳозирги кунга қадар нималарни амалга оширди?

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти юзасидан маълумотларга эътибор берсак.
Республикадаги жами Марказларга келиб тушган ҳужжатлар сони қисқа 2 ойдан ортиқ вақт ичида 138 265 тани ташкил қилмоқда.

Шундан:
– ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб ижобий хулоса берилган ҳужжатлар сони 101 045 та;
– шартномавий муносабатларга оид ҳужжатлар сони 32 597 та;
– судгача ҳал этиш юзасидан киритилган талабномалар сони 74 та;
– ташкилот манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъво аризалари сони 61 тани ташкил қилади.

Марказларда фаолият юритаётган ходимлари томонидан 835 та мурожаатлар кўриб чиқилган, 187 та ўрганишлар ва 412 та мониторинглар ўтказилган, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 147 та хабарномалар берилган.

Шунингдек, марказлар ходимлари томонидан 100 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 1 000 дан ортиқ таклифлар киритилган.

Маълумот учун: Марказлар республиканинг барча ҳудудларида жорий этилишидан аввал 3 та ҳудудда: Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида 1 йил давомида эксперимент тариқасида ишга туширилган. Экспериментнинг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, Марказлар республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган.

Ижтимоий тармоқларда Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида аниқ қайси Марказлигини кўрсатмаётган ҳолда фикр қолдираётган фуқароларимизга Адлия вазирлиги исталган вақтда улар билан учрашиб ҳар қандай мурожаатларни кўриб чиқишга ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабати

⚡️Пояснение о порядке нумерации на портале Regulation.gov.uz

К проектам нормативно-правовых актов, размещаемым на портале обсуждения проектов нормативно-правовых актов (Regulation.gov.uz), присваивается уникальный идентификационный номер (к примеру, ID–53105, ID–53106, ID–53108 и т.д.).

Последовательность присвоения номеров исчисляется автоматически с момента загрузки в Единую электронную систему разработки и согласования проектов нормативно-правовых актов (Project.gov.uz), где выбирается функция «Для общественного обсуждения».

Согласно Указу Президента Республики Узбекистан от 8 августа 2018 года № УП–5505 (см. пункт 8 последний абзац), с технической точки зрения Project.gov.uz и Regulation.gov.uz являются двумя отдельными составляющими одной системы.

Если во внутренней системе Project.gov.uz происходит предварительное, межведомственное согласование, правовая экспертиза и внесение в Правительство разработанных проектов нормативно-правовых актов, то во внешнем портале Regulation.gov.uz проводится их общественное обсуждение.
При этом, общественное обсуждение проводится в соответствии с Положением о порядке проведения оценки регуляторного воздействия проектов нормативно-правовых актов и принятых нормативно-правовых актов, утвержденным постановлением Президента Республики Узбекистан от 15 марта 2021 года № ПП–5025 (см. пункт 5).

Согласно данному Положению, общественное обсуждение не требуется в случаях, когда проект нормативно-правового акта или принятый нормативно-правовой акт предусматривает изменения и дополнения, направленные на приведение в соответствие с требованиями принятых новых актов законодательства.

Следует отметить, что проект нормативно-правового акта может быть загружен в систему заранее для проведения общественного обсуждения, но непосредственно на портале Regulation.gov.uz его текст появится только лишь после подписания первым руководителем разработчика.

Поэтому на портале Regulation.gov.uz отмечаются несоответствия в последовательности идентификационных номеров проектов нормативно-правовых актов, т.к. их хронология ведется с момента подписания, то есть с учетом даты.

Тем не менее, в настоящее время Министерством юстиции совместно с программистами ведется работа по обеспечению последовательности загружаемых в систему проектов нормативно-правовых актов по идентификационному номеру и по дате подписания одновременно. Данную работу планируется завершить до 20 июня 2022 года.

В связи с проведением технических работ могут отмечаться некоторые сбои в работе системы.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции
Sevara Urinbayeva
#Адлия_муносабати ⚡️Пояснение о порядке нумерации на портале Regulation.gov.uz К проектам нормативно-правовых актов, размещаемым на портале обсуждения проектов нормативно-правовых актов (Regulation.gov.uz), присваивается уникальный идентификационный номер…
#Адлия_муносабати

Regulation.gov.uz порталида лойиҳаларга рақам бериш бўйича тушунтириш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (Regulation.gov.uz)га жойлаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзига хос идентификация рақами (масалан, ID–53105, ID–53106, ID–53108 ва ҳ.к.) берилади.

Рақамлар бериш кетма-кетлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (Project.gov.uz)га «Жамоатчилик муҳокамаси учун» юкланган вақтдан бошлаб автоматик тарзда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги № ПФ–5505 фармонига кўра, техник нуқтаи назардан Project.gov.uz ва Regulation.gov.uz бир тизимнинг иккита алоҳида таркибий қисми ҳисобланади (8-банднинг сўнгги хат бошига қаранг).

Агар ички Project.gov.uz тизимида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини дастлабки, идоралараро келишув, ҳуқуқий экспертиза ва Ҳукуматга киритиш амалга оширилса, Regulation.gov.uz, яъни ташқи порталда эса уларнинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

Бунда жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги № ПҚ-5025-сонли қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга талаблари асосида ўтказилади (5-бандга қаранг).

Мазкур Низомга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилса жамоатчилик муҳокамаси талаб этилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун тизимга олдиндан юкланиши мумкин, бироқ унинг матни бевосита Regulation.gov.uz порталида уни ишлаб чиққан ташкилотнинг биринчи раҳбари имзолангандан сўнггина фойдаланувчиларга кўрина бошлайди.

Шунинг учун ҳам Regulation.gov.uz порталида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларининг идентификация рақами кетма-кетлигида номувофиқликлар келиб чиқиши мумкин. Бунга сабаб лойиҳаларнинг хронологияси улар имзоланган вақтдан бошлаб, яъни санани ҳисобга олган ҳолда юритилади.

Шунга қарамай, ҳозирги вақтда Адлия вазирлиги томонидан дастурчилар билан ҳамкорликда тизимга юкланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг бир вақтнинг ўзида ҳам идентификация рақами, ҳам имзолаш санаси бўйича кетма-кетлигини таъминлаш мақсадида техник ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни 2022 йилнинг 20 июнгача якунига етказиш режалаштирилган.

Олиб борилаётган техник ишлар сабабли тизим фаолиятида айрим узилишлар ва камчиликлар кузатилиши мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабати

E-qaror электрон тизими бўйича Адлия вазирлигининг
расмий
муносабати

“E-qaror” электрон тизими орқали айрим ҳокимлик ҳужжатлари эълон қилинмаётганлиги ва аксинча шахсга доир маълумотлар акс этган ҳужжатлар эълон қилинаётганлиги ҳамда платформанинг янги версияси бўйича ижтимоий тармоқларларда билдирилган ҳолатлар юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик томонидан аввал ҳам (https://minjust.uz/uz/press-center/news/104513) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилинмаётганлиги ёки аксинча шахсга доир ҳокимлик ҳужжатлари эълон қилинаётганлиги юзасидан расмий муносабат билдирилган.

Юқоридагиларга қўшимча равишда ижтимоий тармоқларда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Батафсил👉
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/104585/
#Адлия_муносабати

⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда айрим адлия бошқармалари ходимлардан вазирлик тизимидаги газетага обуна учун мажбурий пул ушлаб қолинаётганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Қайд этиш керак-ки, Адлия вазирлиги тизимдаги ташкилотларга "Инсон ва қонун" газетасига ходимларни мажбурий обуна қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган.

Ваҳоланки, адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида мажбурий обуна ҳолатларига барҳам бериш чораларини кўриб келмоқда. Бундай ҳолатларни вазирлик тизимида бўлишига мутлақо йўл қўймайди.

Ҳозирда мазкур хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими