Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_munosabati

Нотариусларни қонунга риоя этишини ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳаракатни электрон дастурда тасдиқлашдан олдин тушунтириш учун битимнинг мураккабилигига қараб 3 дақиқадан 10 дақиқагача вақт белгиланди.

Бугун республикада 900 яқин нотариус фаолият юритаётган бўлиб, битта нотариусга кунига ўртача 15 тадан нотариал ҳаракат тўғри келмоқда ва бу аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга етарлидир.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabati

Adliya vaziri Senatda shaxslar emas, holatlar bo'yicha axborot berdi.

2022-yil 4-fevral kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining yigirma uchinchi yalpi majlisida adliya vaziri R.Davletovning 2021-yilda davlat organlari va tashkilotlarining norma ijodkorligi faoliyati va huquqni qo‘llash amaliyotining holati to‘g‘risidagi axboroti eshitildi.

Adliya vaziri o‘z axborotida bir qator muhim masalalar xususan, 2021-yil davomida vazirlikka huquqiy ekspertizadan o‘tkazish uchun kelib tushgan 2 554 ta normativ-huquqiy hujjat loyihalarining 88 foizi (2 246 ta) huquqiy ekspertizadan o‘tkazilganligi va 12 foizi (308 ta) ekspertiza o‘tkazilmasdan qaytarilganligi, loyihalarning 640 tasi (28 foiz) e’tirozlar bilan qaytarilganligi haqida ma‘lumot berdi.

Shuningdek, gilotina usulini qo‘llash, hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash bo‘yicha joriy etilgan “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi, hududlarning huquq ustuvorligi indeksini aniqlash bo‘yicha “Huquq ustuvorligi” avtomatlashtirilgan axborot tizimi ishga tushirilganligi haqida ham axborot berildi.

Adliya vaziri o‘z axborotida yana bir muhim masala - yer ajratish borasida ham ma‘lumotlarni taqdim etdi.

Ta’kidlanishicha, O‘zbekistonda yer ajratish allaqachon auksion orqali amalga oshirish tizimiga o‘tilgan bo'lsada, baribir to‘g‘ridan-to‘g‘ri yer ajratishga urinishlar uchrab turibdi. Bu masala bo‘yicha tushuntirishlar berildi, yer ajratishga oid ko‘pchilik narsalar, xususan registratsiya kitoblarini yuritish mahalliy davlat hokimiyati organlaridan olib qo‘yilgan.

Lekin Toshkent viloyatida 2021-yil oktyabr oyida 781 gektar yer maydoni MChJga shundoq berib yuborilganliga haqida ma’lumot berildi.

Shuni alohida ta’kidlash kerakki, Adliya vaziri tomonidan yuqoridagi Toshkent viloyatida bo‘lgan yer ajratish bo‘yicha holatlar biror subyekt yoki shaxs tomonidan sodir etilganligi yoxud sodir etgan shaxslarni javobgarlikka tortish masalasi bo‘yicha hech qanday ma’lumot berilmagan.

Faqatgina bu kabi holatlarni oldini olish kerakligi, yer ajratishda yanada e’tiborli bo‘lish lozimligi va bu sohadagi islohotlarni davom ettirish joizligi haqida aytib o‘tilgan.

Adliya vazirligi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi
#daydjest

Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti

17-may
▪️ Adliya vazirligi hamda “Mintaqaviy muloqot” xalqaro nodavlat notijorat tashkilotining O‘zbekistondagi filiali bilan hamkorlikda tayyorlangan “Nogironligi bo‘lgan shaxslarning huquqlarini himoya qilishga oid normativ-huquqiy hujjatlar to‘plami” taqdimoti bo‘lib o‘tdi.

▪️ Gender masalalari bo‘yicha trenerlarni tayyorlovchi o‘quv seminarlariga start berildi.

▪️ Davlat boshqaruvi organlarining hududiy masalalarni hal qilishdagi mas'uliyati va javobgarligini kuchaytirish hamda ularning strategik yo‘nalishlarini rejalashtirishga qaratilgan yangi tizim yaratish masalalariga bag‘ishlangan matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

18-may
▪️ Adliya vaziri ommaviy sayyor qabulda Toshkent viloyat aholisi murojaatlarini qabul qildi.

19-may
▪️ Adliya vaziri o‘rinbosari M. Ikramov Buxoro viloyatida yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari faoliyati, davlat organlari va tashkilotlariga huquqiy xizmat ko‘rsatish sifati, ishni samarali tashkil etish uchun yaratilgan shart-sharoitlar bo‘yicha uchrashuv o‘tkazdi.

▪️ Adliya vaziri o‘rinbosari M. Ikramov Buxoro viloyatidagi nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari bilan uchrashdi.

▪️ Adliya vaziri o'rinbosari ommaviy sayyor qabulda Toshkent viloyat aholisi murojaatlarini qabul qildi.

20-may
▪️ Davlat xizmatlari markazlariga keluvchilarning 90 foizi rozi – so‘rovnoma natijasi.

▪️ Davlat xizmatlarini ko‘rsatish sohasida qonunchilikdagi yangiliklarga bag‘ishlangan matbuot anjumani tashkil etildi.

21-may
▪️ Adliya vaziri xizmat safari davomida Surxondaryo viloyatida faoliyat yuritayotgan nodavlat-notijorat tashkilotlari vakillari, jurnalistlar hamda blogerlar bilan uchrashuv o‘tkazdi.

▪️ Ichki ishlar va adliya organlari xodimlaridan iborat maxsus shtablar tashkil etiladi.

▪️ Adliya vaziri Ruslanbek Davletov Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi talabalari bilan uchrashdi.

▪️ Adliya vaziri Ruslanbek Davletov Angor tumanida davlat xizmatlari markazi uchun qurilgan yangi binoda olib borilayotgan qurilish ishlari bilan tanishdi.

▪️ Adliya vaziri Sherobod va Bandixon tumanlaridagi adliya idoralari bilan tanishdi.
____________

#Adliya_munosabati

▫️Haydovchilik guvohnoma almashtirish muddati uzaytirilishi DXMlarga haydovchilar oqimini 10 barobardan ko‘proq kamaytirdi.

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabati

E-qaror электрон тизими бўйича Адлия вазирлигининг расмий муносабати

“E-qaror” электрон тизими орқали Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 2022 йил 29 декабрдаги VI-71-157-2-0-K/22-сон ва 30 декабрдаги VI-72-158-2-0-K/22-сонли қарорлари эълон қилинмаганлиги ҳолати юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

...Аввал маълум қилинганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг мониторингини юритиш нафақат адлия органлари томонидан, балки прокуратура органлари томонидан ҳам амалга оширилади.

Хусусан, биргина Бухоро вилоятидаги адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинглар давомида:

- 39 та яқин ҳокимлик ҳужжатлари асоссиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланди ҳамда ушбу қарорларни тизим
фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши таъминланди;
- 64 га яқин фойдаланилиши чекланган ахборотларни ўз ичига олган ҳокимлик ҳужжатлари асоссиз равишда эълон қилинганлиги аниқланди ҳамда ушбу қарорларни эълон қилиш юзасидан чеклов ўрнатилди;
- жорий йилда 375 та қонунбузилиш ҳолатлари акс этган кенгаш, ҳоким қарор ва фармойишлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳужжатларни бекор қилиш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 106 та таъсир чораси киритилди. Бунинг натижасида ҳокимликларнинг 375 та фармойиш ва қарорлари бекор қилинди ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди, 9 нафар масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди;

- ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига тақдим этилган ҳужжатлардан 482 та норматив тусдаги қарорлар лойиҳаларининг 154 таси ёки (32 фоизи) қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди ёки рад қилинди.

...Мақолада келтирилган Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 2022 йил 29 декабрдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини йўналтириш ва уларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ҳамда вилоят маҳаллий бюджети параметрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида”ги VI-71-157-2-0-K/22-сон ва 2022 йил 30 декабрдаги “2023 йил учун Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-72-158-2-0-K/22-сонли қарорлари асоссиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланиб, ушбу қарорларни тизим фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши таъминланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгаши котибияти ходимларига келгусида тизим фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши лозим бўлган кенгаш қарорларини асоссиз равишда эълон қилмаслик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда, “E-qaror” электрон тизими ҳокимликлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилганлигини яна бир бор таъкидлаган ҳолда, Адлия вазирлиги ОАВ, журналистлар ва блогерларни жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги фаолликларини қўллаб қувватлайди ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлашда уларнинг кўмагига суянади.

Батафсил

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлим
и
#Adliya_munosabati

Расмий муносабат

Адлия вазирлиги тизимида ишлаётган ходимларнинг, хусусан, раҳбарларнинг давлат хизматчиси обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат содир этишдан тийилиши, уларнинг жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормаларига риоя қилиши юзасидан мунтазам чоралар кўриб боради. Шу билан бирга, кўп минг сонли ходимларнинг ҳар бирини ишдан ташқари вақтда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш имконияти чекланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақида бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас.

Такидлаш жоизки, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан аёллар ҳамда вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар тўплами, кенг жамоатчилик вакиллари билан бамаслаҳат, маромига етказилган ҳолда қабул қилинди.

Ушбу ўзгартиришларга асосан, жинсий жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда, мазкур шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланмоқда.

Мазкур қонун ҳозирда Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Адлия вазирлиги жамиятда хотин-қизлар, хусусан, вояга етмаган ва имконияти чекланганларни ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан барча фаоллар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маьлум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_munosabati

Имзолар етарли бўлмаганлиги сабабли янги партияни рўйхатдан ўтказиш рад этилди

Адлия вазирлигига 2023 йил 15 майда “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини рўйхатга олиш ҳақидаги ариза келиб тушди.

Ариза ва тақдим этилган таъсис ҳужжатларини кўриб чиқиш натижасига кўра, 2023 йил 15 июнь куни вазирлик томонидан “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини қуйидаги асослар бўйича рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, сиёсий партияни тузиш учун камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 20 000 фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.

Янги партияни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ушбу партияга бирлашиш истагини билдирган фуқароларнинг 10 777 та имзоси келтирилган. Бунда ҳужжатларни ўрганиш жараёнида партияга бирлашиш истагини билдирган фуқаролар рўйхатига қуйидагилар киритилганлиги маълум бўлди:

– сиёсий партия таъсис конференцияси ўтказилгунгача вафот этган 145 нафар шахс;
23 нафар вояга етмаган шахс;
– маҳаллаларни асфалтлаш, коммуникация тизимларини янгилашга маблағ олиш мақсадида “Очиқ бюджет” лойиҳасига овоз бериш учун деб хато имзо қўйган ва кейинчалик ушбу имзоларини қайтариб олган 3 900 нафар шахс;
– шахсга доир маълумотлар тақдим этилмаганлиги сабабли шахси аниқланмаган 1 775 нафар шахс;
– имзолари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган электрон шаклда олинган 2 257 нафар шахс;
– партия тузиш учун хоҳиш билдирмаган ва ҳеч қандай имзо қўймаган 844 нафар шахс;
– суд тартибида муомалага лаёқатсиз деб топилган 185 нафар шахс;
– Ўзбекистонда яшамаётган 209 нафар шахс.

Натижада ҳақиқатда партияга аъзо бўлиш истагини билдирган фуқароларнинг 1 439 та имзоси мавжуд эканлиги аниқланди.


“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, сиёсий партияни рўйхатга олишни рад этиш устидан Олий судга белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
#Adliya_munosabati

Истироҳат боғларини ҳокимлик тизимига ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси юзасидан Адлия вазирлиги муносабати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари”ни ташкил этиш ва уларга барча давлат истироҳат боғларини ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–102-сон қарорида белгиланган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Адлия вазирлиги қонунчилик  ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

“Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси вазирлик томонидан ҳуқуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, лойиҳа матни бўйича бир қатор таклиф ва эътирозлар билан биргаликда “Ботаника боғи”ни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Истироҳат боғларини бошқариш дирекциясига ўтказиш мақсадга мувофиқлиги масаласи Фанлар академияси билан белгиланган тартибда келишилиши бўйича хулоса берилган.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати