Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Poytaxt_adliya
#Adliya_aralashgach

⚡️Mulkdorga yetkazilgan zarar undirildi!

Fuqaro D.I.ga tegishli bo‘lgan, Shayxontohur tumani, Mannon Uyg‘ur ko‘chasida joylashgan umumiy maydoni 339,0 kv.m. bo‘lgan savdo do‘koni, Toshkent shahar hokimligining 2016-yil 11-apreldagi 293-son qaroriga asosan buzilgan.

Batafsil:👇🏻👇🏻👇🏻

Telegram / Facebook / Мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot
#Adliya_aralashgach

⚡️Адлия органлари мактаблардаги кадр хизмати ходимларига 16 миллиард сўм кам ойлик тўланганлигини аниқлади

Адлия вазирлиги тизимидаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республикадаги 9 758 та давлат ўрта таълим мактабларидаги кадрлар хизмати ходимларига ойлик маош тўлаш амалиёти ўрганилди.

Маълумот учун: Президентимиз қарорларига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан республикамизнинг барча ҳудудларида Адлия вазирлиги тизимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган.

Ўрганиш ўтказилган мактабларда 9 787 та кадрлар хизмати ходимлари штат бирликлари мавжуд бўлиб, уларда 9 937 нафар (0,5 ставка ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ходимлар фаолият юритмоқда. Ушбу ходимларнинг 911 нафари олий маълумотли, 9 026 нафари олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислардир.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, олий маълумотли ходимларнинг лавозим разрядлари – 7-разряд, олий маълумотли бўлмаган ходимларнинг лавозим разрядлари – 6-разряд этиб белгиланган.

Бироқ ўрганиш давомида аксарият туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари томонидан мактаблардаги кадрлар бўлими ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари паст белгилангани аниқланди.

Хусусан, 160 та ҳолатда 2-разряд, 1 353 та ҳолатда 3-разряд, 48 та ҳолатда 4-разряд, 4 000 та ҳолатда 5-разряд, 4 160 та ҳолатда 6-разряд ва 216 та ҳолатда 7-разряд этиб белгиланган.

Қонунчиликка зид равишда паст разряд бўйича иш ҳақи тўланиш ҳолатлари юзасидан ҳудудий адлия органлари томонидан 1 832 та таъсир чоралари киритилиб, унга кўра 6 038 та ходимнинг лавозим разрядини мувофиқлаштириш сўралган.

Бундан ташқари, қонунчилик талабларига зид равишда ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари асоссиз пасайтирилиши натижасида жами 16 млрд. сўмга ойлик маошлар кам тўланган.

Ҳозирда ҳудудий адлия органлари томонидан судларга тегишли даъво аризалари киритилиб, кам ҳисобланган ойлик маошларини тўлатиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозиргача адлия бўлимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида 3 млрд. сўм тўлаб берилди ва қолган қисмини ҳам ундириш чоралари кўрилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_aralashgach

Buxoro viloyati adliya boshqarmasi ko‘magi bilan 28 nafar xodim ishga qayta tiklandi. Shuningdek, 158 millilon 46 ming 145 so‘m miqdorida to‘lanmagan ish haqilari undirilishi ta'minlandi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

⚡️Qonuniylik ta’minlandi!!!

Toshkent shahar adliya boshqarmasi tomonidan “E-qaror”tizimini monitoring qilish jarayonida Mirobod tuman hokimining tegishli qarori bilan mahalla fuqarolar yig‘ini qurilishi uchun mo‘ljallangan yer uchastkasi boshqa yerga o‘zgartirilganligi aniqlandi.


Batafsil:👇🏻👇🏻👇🏻
https://telegra.ph/Qonuniylik-taminlandi-03-10
#Adliya_aralashgach

Адлия фан олимпиадаси ғолиблари бўлган ўқитувчиларга163 миллион сўм устама пуллари ундирилишига кўмаклашди

Марҳамат туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлар давомида 27, 39 ва 40–умумтаълим мактабларида ишловчи 3 нафар ўқитувчи уларга фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиби бўлганликлари муносабати билан тўланадиган устама пуллари тўланмаётганлигини маълум қилишди.

Президентнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-қисм г-бандида таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланиши белгилаб қўйилган.

Ўрганиш давомида, 3 нафар ўқитувчига юқоридаги Президент қарори талабларига риоя этилмасдан, жами 163.066.058 сўм миқдоридаги устама пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, ушбу пулларни ундириш юзасидан туман ХТБ мудири номига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.

Марҳамат туман адлия бўлими
#Adliya_aralashgach

Adliya aralashuvi bilan shifokorning huquqlari tiklandi

Yangihayot tuman adliya bo‘limi tomonidan fuqaroga 2 mln so‘m miqorida mehnat daftarchasini berishi kechiktirilgan muddatda o‘rtacha oylik ish haqqi undirib berildi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

O‘qituvchining manfaati sudda himoya qilindi

👉
Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud #Adliya_aralashgach

⚡️287 миллион сўм зарар кўрган тадбиркор иши адлия аралашуви билан судда кўрилди

Навоий шаҳар адлия бўлимига касодга учраётган тадбиркорлардан бири мурожаат қилди. У “KIDS MAXI FOOD NAVOIY” МЧЖни бошқаради. Айтишича, бизнеси юришмаганига Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими сабабчи бўлган.

Тадбиркорнинг бу даргоҳ билан қандай олди бердиси бор, дерсиз?

2021 йилда мазкур МЧЖ Навоий шаҳридаги 1, 10, 20, 34-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига “аутсорсинг” тизими асосида овқатлантириш хизматини кўрсатиб келган.

Жамият 2021 йилда Навоий шаҳридаги 4 та мактабгача ташкилотига 3 миллиард сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатган. Аммо Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими тадбиркорнинг 287 миллион 635 минг сўмлик кўрсатган хизматлари бўйича тўловларни орадан бир йил ўтибдики, жамият ҳисоб рақамига ўтказиб бермаган. Хуллас, агар табдиркор ҳақ-ҳуқуқини талаб қилмаса, 287 миллион сўмидан айрилади.

Мурожаат адлия органлари томонидан тўлиқ ўрганилди. Сўнгра Кармана туманлараро иқтисодий судига МЧЖ манфаатида даъво аризаси киритди. Тадбиркор фойдасига киритилган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилди.

Қонунчилик нима дейди?

Фуқаролик кодексида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариши, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги қайд этилган.


Навоий шаҳар адлия бўлими
#Adliya_aralashgach

Tushlik va yo‘l transporti xarajati uchun to‘lanmagan summalar adliya aralashgach to‘lanadigan bo‘ldi

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

⚡️Тадбиркорга 3 миллиард 622 миллион сўмдан ортиқ компенсация пули ундирилиши белгиланди

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратилиб, қонунчиликда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шундай бўлсада, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида айрим муаммоларга дуч келаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида 215 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилиб, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий кўмак берилиши, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоят адлия бошқармасига Т.Раҳимжонов мурожаат қилиб, бузилган савдо дўкони учун компенсация тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Маълум бўлишича, Зангиота туман ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги 3699-сонли қарорига асосан Т.Раҳимжановга тегишли савдо дўкони бузилган бўлиб, бироқ бузилган дўкон учун компенсация пули тўланмаган.
Тадбиркорлик субъекти бир неча бор Зангиота туман ҳокимлигига бузилган дўкони учун компенсация пулларини тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилган, бироқ ҳокимлик томонидан компенсация пуллари тўланмасдан келинган.

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Т.Раҳимжановнинг мурожаати тўлиқ ўрганиб чиқилиб, унинг бузилган дўкони учун Зангиота туман ҳокимлигидан компенсация пулларини ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 2022 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент вилоят адлия бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, тадбиркор Т.Раҳимжанов фойдасига 3 млрд. 622 млн. 297 минг 653 сўм миқдоридаги компенсация пули ундирилиши белгиланди.