#Адлия_онлайн #Коррупцияга_қаршимиз
Худоёр Мелиев:коррупцияга қарши курашда иродали бўлишимиз лозим
II Тошкeнт аксилкоррупция форуми бўлиб ўтмоқда. Унда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳам иштирок этиб, ўтказилаётган форум аҳамияти ва тизимда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхтатилди.
Таъкидалашича, мазкур форумнинг иккинчи бор ўтказилаётганлиги унинг коррупцияга қарши кураш соҳасида анъанавий “ақлий ҳужум” платформасига айланиш имкониятлари мавжудлигига умид беради.
''Коррупция ҳақида сўз бор экан, унга қарши курашда энг муҳим омиллардан бири сиёсий контекст, яъни сиёсий ирода мавжудлиги десак янглишмаган бўламиз.
Хусусан, биз 2017-2021 йиллардаги Тараққиёт стратегиямиз доирасида урғуни асосан коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга қаратган эдик.
2022-2027 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида эса, коррупцияга қарши кураш йўналиши “ерга туширилди”, яъни биз тобора муаммонинг илдизига кириб боряпмиз.
Коррупцияга мойил соҳани аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ушбу стратегиянинг 100 та мақсадидан биттаси этиб белгиланди.
Чунки жамиятдаги турли муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларнинг мавжудлиги ҳамда уларда белгиланган тартиб ва чекловларга ортиқча бюрократияни келтириб чиқариши коррупциянинг асосий сабабларидан ҳисобланади.
Биз ушбу йўналишдаги ишларимизни 2021 йилдаёқ фаол бошлаб юборган эдик.
Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган эди.
Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми:
ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги (138 та);
дискрецион ваколатларнинг кенглиги (103 та);
маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги (46 та);
ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги (31 та) билан боғлиқ коррупциявий омиллардан ҳисобланади.
Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида томонидан 40 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг 100 дан ортиқ ходимларини билим ва кўникмалари оширилди, соҳага оид 32 та тарғибот, конференция, семинар ва брифинглар ташкил қилинди.
Натижада жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида
– Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 та ҳужжатда 57 та;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 та ҳужжатда 40 та;
– Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 та ҳужжатда 37 та;
– Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 та ҳужжатда 37 та коррупциявий омил аниқланиб, ушбу коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилган.
Мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли олиб бориш учун 2022 йилнинг бошида коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган қуйидаги соҳалардаги салкам 2 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаларини тасдиқлаб олдик.
Шундан энг кўп ҳужжатлар қуйидаги соҳаларга тааллуқли:
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти – 863 та (45 фоиз);
Молия, кредит ва банк фаолияти – 626 та ҳужжат (33 фоиз);
Ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши – 299 та (16 фоиз);
Ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва ижтимоий ҳимоя – 106 та (6 фоиз).