Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Диққат_муҳим

⚡️Адлия вазирлиги: "Олмос" дам олиш маскани тўғрисидаги маълумотлар очиқланган, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги адашяпти

Адлия вазирлигига тегишли “Олмос” дам олиш маскани ҳақидаги маълумот вазирлик расмий веб-сайтида ва Очиқ маълумотлар порталида акс эттирилмаганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Биринчидан, Президентнинг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатнинг 8-бандида устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналари рўйхати, давлат номидан акциядор функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, СТИР, давлат улуши тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш кераклиги белгиланган.

Бироқ, бу мажбурият Адлия вазирлигига эмас, балки Давлат активларини бошқариш агентлигига юклатилган.

Шунингдек, 8-бандда маълумотлар расмий веб-сайтда жойлаштирилиши кераклиги тўғрисида талаб мавжуд эмас. Яъни юқоридаги маълумотлар фақатгина Очиқ маълумотлар порталида кўрсатилиши кераклиги айтилган.

Бошқача айтганда, ушбу ҳолатда Вазирликни маълумотларни очиқламасликда, яъни дам олиш маскани тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталида ёки веб-сайтда жойлаштирмасликда айблаш ноўрин.

Иккинчидан, Адлия вазирлигига маълумотларни очиқлаб расмий веб-сайтда акс эттириш белгиланмаган бўлса-да, вазирлик ушбу маълумотларни очиқлаган.

Хусусан, Конвенцион марказ ДУКга оид тўлиқ маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилган (2021 йил 20 октябр куни, манзил https://www.minjust.uz/upload/iblock/opendata-files/finance/58-band-1-shakl.pdf).

Учинчидан, ушбу маскан тўғрисидаги маълумотлар Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 29 октябрь куни хат билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига тақдим этилган.

Шу сабабли, ушбу маълумотлар Очиқ маълумотлар порталида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу маълумотларни порталга қўйган ёки қўймаганлиги бўйича Вазирлик маълумотга эга эмас.

Маълумот учун: Фармон ижросини таъминлаш мақсадида адлия вазирининг 2021 йил 6 июлдаги 203-ум-сон буйруғи қабул қилинган. Ҳужжатга илова тарзда зарурий ахборотлар билан таъминлаш, доимий маълумотларни ўз вақтида жойлаштириш, уларни доим янгиланиб бориш учун масъул ходимлар бириктирилган.
Вазирлик расмий сайтининг “Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар” бўлинмасида Фармон талабларидан келиб чиқиб, жойлаштирилиши лозим бўлган барча маълумотлар акс эттирилган (
https://www.minjust.uz/uz/additional-sections/byudzhet_malumotlari/?ELEMENT_ID=102674).

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

25 ДАН ОРТИҚ ФАОЛИЯТ ТУРИ БЎЙИЧА МОНОПОЛИЯЛАР ТУГАТИЛАДИ

⚡️ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди !!!

Фармон
лойиҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги тадбирларни келгуси йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда:

–пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн баробардан ўн икки баробаригача ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;

–пенсия ҳисоблашда болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш;

Шунингдек, лойиҳага кўра:

☝️Маҳалланинг “фаол” модели яратилади

–барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади.

–маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, ушбу мақсадда маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти жорий этилади;

–фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилади;

Аҳоли саломатлигини cақлаш соҳасида “бир қадам” тамойили

–2022 йилда ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизмати “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;
–2022 йил 1 июлдан бошлаб “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни ўзини ўзи банд қилиш асосида амалга оширишга рухсат берилади;

❗️25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади

аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, сертификатлаштириш хизматлари, нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларида ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари,
қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати, темир йўлда экспедиторлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги давлат иштирокидаги корхоналар хусусийлаштирилади.


Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича

–“Е-патруль” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади.


Лойиҳани кўриш ва муҳокамада иштирок этиш учун ҳавола👇:
▫️https://regulation.gov.uz/oz/d/55274
#Диққат_муҳим

⚡️Вакцина ҳақида кўп берилаётган саволларга жавоблар

Вакцина зарар етказадими, бепушт қиладими, ўлдирадими?
Нега вакцина олгач ҳам касал бўлишяпти?
Агар ҳамма вакцина олмаса, оммавий иммунитет пайдо бўлмаса, нима бўлади?
Вакцинага мажбурлаш нима: оёқ-қўлини боғлаб олиб бориб қилдиришадими ё танлов эрки инсоннинг ўзида қоладими?
Вакцина олмаганларни ишдан четлатиш қанча муддатгача давом этади?
Вакцианага мажбурлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига зидми?

Шу каби муҳим саволларга ушбу видеодан жавоб топасиз. 20 дақиқа вақтингизни аяманг, вакцина ҳақидаги саволларингизга жавобни билиб оласиз.

https://youtu.be/kRWnDxFWZ5E
#ДИҚҚАТ_МУҲИМ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ БИЛАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ АЙРИМ САҲИФАЛАР ВА КАНАЛЛАР ЭКСТРЕМИСТИК ДЕБ ТОПИЛДИ

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”
ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, тақиқланган ташкилотлар (материаллар)нинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинмоқда.

Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишишингиз мумкин.



Адлия вазирлиги Жамоатчилик
билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим

📌2022 йил 29 январь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-01-28-3

📌2022 йил 30 январь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-01-28-4

e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Диққат_муҳим #Мутахассис_шарҳи

⚡️Меҳнат миграциясининг етарли даражада тартибга солинмаганлиги "меҳнат қуллари" савдосини кучайтирмоқда

Сўнгги пайтларда миграциянинг ўсиши ва юзага келаётган муаммолар, белгиланган тартибларни четлаб ўтиш орқали ноқонуний меҳнат миграция фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар ортиб бораётгани ҳамда ноқонуний меҳнат миграциянинг кўпаётгани қайд этилмоқда.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоли масалалари ўрганилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/342060
#Диққат_муҳим

Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди

Эндиликда, автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда, электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга булади. Қўшимча ФКнинг 565-моддасига киритилди.

Батафсил👉🏻https://yuz.uz/news/avtomobilni-ijara-berish-tartibi-soddalashtirildi
#Диққат_муҳим #Adliya_xabari

⚡️Адлия вазирлиги: Гулнора Каримова томонидан хорижга ноқонуний олиб кетилган мол-мулклар Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Г.Каримова ва унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Г.Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Шу билан бирга, жорий йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўптомонлама траст жамғармасини (Жамғарма) ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Мазкур Жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади. Шунингдек, Жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Жамғарма бошқарув механизми Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Шу орқали Швейцария ва Ўзбекистон активларни қайтариш жараёнига тўлиқ жалб этилади. Жамғарма Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистондаги дастури (UNSDCF)га мос лойиҳалар учун молиявий ресурслар ажратади.

Ушбу лойиҳалар Жамғарма фаолиятида иштирок этувчи БМТ тизимидаги ташкилотлар томонидан бошқа ижрочи шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Барча лойиҳалар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг
ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.

Жамғарма ўз фаолиятини Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида томонларга юридик мажбурият юкловчи Реституция тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг бошлайди. Ушбу келишув имзоланганидан кейин Жамғарма ва унинг фаолияти ҳақида қўшимча батафсил ахборот берилади.

Бундан ташқари, Москва шаҳар суди томонидан Ўзбекистон судларининг Г.Каримова ва унинг шерикларига нисбатан чиқарган ҳукмлари тан олинди ва ҳозирда Россия томони билан Ўзбекистон Республикасига қайтариш учун мусодара қилинган мол-мулкларни сотишни ташкиллаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Қайтарилган маблағлар мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади.

Адлия вазирлигининг
Жамоятчилик билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим

‼️2022 йил 19 февраль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-02-18-2

‼️2022 йил 20 февраль - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-02-18-3

e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Диққат_муҳим

💁🏻 Айрим аёллар 53 ёшида пенсияга чиқиши мумкин

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.