Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Кўриш қобилияти чекланган фуқароларга сайлов қонунчилиги тушунтирилди

2021 йил 7 октябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими билан ҳамкорликда кўриш қобилияти чекланган сайловчилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида имконияти чекланган фуқароларимизнинг сайловларда фаол иштирок этиш бўйича қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ҳамда сайлов жараёнларида уларга яратилган шарт-шароитлар юзасидан маълумотлар берилиб, сайлов қонунчилигини ўз ичига олган Брайль ёзуви асосида тайёрланган тарғибот материаллари тарқатилди.

Маълумот учун: Наманган вилоятида кўришда нуқсони бўлган 6 минг нафарга яқин фуқаролар сайловда иштирок этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#ЭСЛАТМА

‼️Афсуски сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда орқали оммани чалғитувчи ва шахслар онгига таъсир қилувчи сарлавҳа остидаги маълумотлар кўп учрамоқда.

Бу ҳолатлар бўйича ахлоқ ва ҳуқуқ нормалари нима дейди?

📌Журналистлар ва барча оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз касб мажбуриятларини бажаришда риоя этиши шарт бўлган маънавий-ахлоқий йўналиш белгиланган “Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси” кабул қилинган.

Мазкур касб этикаси кодексида ҳаққонийлик, холислик, адолат, фикрлар хилма-хиллиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат Ўзбекистон журналистлари фаолиятининг асосий қоидаси ҳисобланиши белгиланган.

Шунингдек, кодексда журналист ахборотлар билан ишлашда бетарафлик ва холислик тамойилларига, хусусан журналист бетараф бўлиши, воқеа-ҳодисаларни холисона ва ҳаққоний ёритиши, муомала маданияти ва очиқлик тамойилларига амал қилади деб белгилаб қўйилган.

Журналист ҳар қандай шароитда ҳам ёлғон ахборот эълон қилмаслиги, далилларни бузиб кўрсатмаслиги ва ижтимоий аҳамиятга эга ахборотни атайлаб яширмайди.

Шундай экан журналистларимизни Интернет жаҳон ахборот тармоғига маълумотларни жойлаштиришда оммани чалғитадиган ва уларда нотўғри фикрлар уйғотадиган сарлавҳалар қўймасликка чақириб қоламиз.

☝🏻Унутманг, холислик, ишончлилик, бетарафлик — профессионал журналистиканинг юқори стандартлари ва асосий принципларидир❗️

https://t.iss.one/SevaraJournalist
#Adliya_brifing

2021 йил 4 октярбь куни Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Қонун қабул қилинди.

Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун белгиланган жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Яъни бундай ҳаракатларни содир этган шахслар:
▪️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
▪️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
▪️1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди (илгари 1 йилгача).

Ушбу Қонун қабул қилингач ижтимоий тармоқлар орқали турли хил фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, кенг муҳокамалар келиб чиқмоқда.

Ушбу Қонун қабул қилинишига, жавобгарлик чораларини кўчайтирилишига нима сабаб бўлди? Шу ҳақида Адлия вазирлиги брифингида маълумот берилади.

📹 Онлайн трансляция: https://www.youtube.com/watch?v=3pPg2ebhdEc

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Сўнги йилларда ҳокимият вакилига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш жиноятларининг сони ошган, жумладан

▪️2019 йилда – 243 тани,
▪️2020 йилда эса 251 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тажовуз кайфияти ҳам ортиб, 2018 йилдаги 24,1 минг ҳолат содир этилган бўлса, 2020 йилда 39 минг ҳолатни ташкил қилмоқда.

👉Шу ҳақида батафсил Адлия вазирлиги брифингида маълумот берилади.

@adliyangiliklari
#Биласизми

Ҳокимият вакили бу – давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида фуқаро ёхуд мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқига эга бўлган шахсдир.

Буларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларини киритиш мумкин.

@adliyangiliklari
#Биласизми

Фуқаровий бурчини бажараётган шахс деганда, давлат ҳокимияти ёки бошқарув органлари ва жамиятга ёрдам бераётган, ўзининг конституциявий ёки бошқа қонуний мажбуриятларини бажараётган ҳар қандай шахс тушинилади.

Мисол учун ҳуқуқбузарликнинг олдини олган, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ёхуд қидирилаётган шахс турган жой ҳақида ҳокимият органларига хабар берган шахсларни келтиришимиз мумкин.

@adliyangiliklari
#Биласизми

Фаол қаршилик кўрсатиш деганда ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахснинг ўз вазифаларини адо этишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳаракатлари, масалан, жиноятчини ушлашга, жиноят қуролларини тортиб олишига, тинтув ўтказилишига тўсқинлик қилишни ёки эркинликларини чеклашни тушуниш мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

📹 Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун юзасидан брифинг

@adliyangiliklari
Айни вақтда Адлия вазирлигида “Ота-оналар куни” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбир вазирликда ходимлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳамда вазирлик фаолияти тўғрисида ходимларнинг ота-оналарини яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Байрамона руҳда бўлиб ўтаётган тадбирда ота-оналар учун вазирлик бўйлаб экскурсия ўтказилмоқда, фарзандларининг хизмат хоналари билан бевосита таништирилмоқда ҳамда маданият ходимлари иштирокида қизиқарли суҳбатлар ҳам уюштирилмоқда.

Ушбу тадбирга Республиканинг барча ҳудудларидан ота-оналар ташриф буюришди.
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида “Ота-оналар куни”

Бугун, 9 октябрь куни Адлия вазирлигида “Ота-оналар куни” ташкил қилинди.

Ушбу тадбирдан мақсад вазирликда ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, вазирлик фаолияти тўғрисида ходимларнинг ота-оналарини яқиндан таништиришдан иборат.

👉Батафсил

@adliyangiliklari