Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Мурожаатнома_2020

«Кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлиги тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиши таклиф этилди.

«Унга кўра, бўш ер майдонлар, уларнинг шароит ва қиймати тўғрисидаги маълумот исталган пайтда онлайн тарзда олиш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини текширишга мораторий қўйилганди. У муддат тугади, аммо эндиликда ёппасига текшириш бошланишини англатмайди, бунга йўл қўймаймиз», — деди президент.

Давлат раҳбарининг айтишича, текшириш энг сўнгги фавқулоддаги чора сифатида кўрилади.
#Мурожаатнома_2020

Президент Шавкат Мирзиёев: "Қайси қурилиш ташкилоти сифатли ва арзон уй-жой қуришни таклиф этса биз унга аукцион орқали берамиз, ана шунда коррупцияга барҳам бера оламиз!"
#Мурожаатнома_2020
Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасига 2020 йил 1 мартга қадар лицензия ва рухсатномалар бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, улар сонини 2-3 бараварга қисқартириш бўйича аниқ таклифлар бериш топширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома_2020

Президент Шавкат Мирзиёев: “Пенсияга чиқиш учун бизда ҳозир 100 та ҳужжат керак. Фуқароларимиз пенсияга фақат паспорт билан чиқадиган тизим қиламиз”.

https://t.iss.one/SevaraJournalist
#Мурожаатнома_2020

Президент Шавкат Мирзиёев: "1995 йилгача Ўзбекистонга келган фуқароларга фуқаролик автоматик тарзда берилиши керак! Ана шунда 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ узоқ йилдан буён ечилмай келинаётган муаммолари ҳал этилади!"
#Мурожаатнома_2020

Президент коррупцияга қарши курашишда ҳалоллик вакцинаси ҳақида сўз юритди.
#Мурожаатнома_2020

Адлия вазири “ҳалоллик вакцинаси” қаерда эканини айтди

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномасида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, уларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Сессияда иштирок этган Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов мурожаатномада қайд этиб ўтилган “ҳалоллик вакцинаси” ҳақида ўз фикрини билдирди.

Таъкидлаганидек, бу иллатга қарши курашни Президентимиз биринчи кунлардан бошлаган.

“Тарихга қараб айтишимиз керак, давлат раҳбари сифатида Президентимизнинг биринчи қонунчилик ташаббуси ҳам “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун бўлган. Кейин комиссия тузилган. Иккита дастур амалга оширилаяпти. Яъни бу ерда изчиллик билан коррупцияга қарши курашишда биз сиёсий ирода ва амалий натижаларини кўришимиз мумкин”, деди Русланбек Давлетов.

Вазирнинг фикрича, “коррупцияга қарши вакцина” Мурожаатномани ўзида келтирилган: “Рақамли иқтисодиёт, шаффофлик, суд тизимининг мустақиллиги, қонун устуворлиги тўғрисида гапирилди. Энг асосий масала, эркин рақобат тўғрисида гапирилди. Эркин рақобат, шаффофлик бўладиган жойда ҳеч қачон коррупцияга ўрин бўлмайди. “Вакцина” мурожаатнинг ичида кўзда тутилган ".

https://t.iss.one/SevaraJournalist
Forwarded from Huquqiy axborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Forwarded from Huquqiy axborot