Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Республика савдо ярмаркаси ҳақида қисқача 😊

''Биз биргамиз '' ижтимоий лойиҳаси доирасида Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг республика савдо ярмаркаси тўртинчи маротаба ўтказилмоқда .

Савдо ярмаркасининг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг реализациясига кўмаклашиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.

2018-2019 йиллар ва 2021 йилда I-III республика савдо ярмаркалари ўтказилиб, қуйидаги ногиронлиги бўлган ҳунармандлар сони ва маҳсулотлар реализациясига эришилиди.

– 2018 йилда 56 нафар иштирокчи, 250 млн сўмлик савдо;
– 2019 йилда 70 нафар иштирокчи, 400 млн сўмлик савдо;
– 2021 йилда 100 нафар иштирокчи, 500 млн сўмлик савдо.

Шунингдек, 2021 йилдаги савдо ярмаркасига келган жами 100 нафар иштирокчилар 6 турдаги малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар сотувини кенг йўлга қуйиш мақсадида 2021 йилда 6 та жами 160 млн сўмлик енгил конструкцияли савдо дўконлари харид қилиниб, ҳудудларнинг (Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм) аҳоли гавжум бўлган марказларида жойлаштирилди ва фойдаланиш учун Ўзбекистон ногиронлар жамияти тасарруфига ўтказиб берилди.

Бундан ташқари, ўтказилган тадбирлар давомида:
– ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдамлар (юридик, тиббий-психологик ва шу каби) кўрсатилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни касбий фаолият (касб-ҳунар, тадбиркорлик ва бошқа) билан шуғулланишига ва иш билан таъминланишига кўмаклашилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ижтимоий кафолатларни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари кенг тарғиб қилинди.

#Адлия_онлайн #Биз_Биргамиз #шаффофлик