#Адлия_онлайн
Юридик техникумларга қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида қайд этилганидек, ёшларга юридик таълим олиш учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ҳамда республика олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари қабул қилиниши белгиланган.
Юридик техникумларнинг битирувчилари бугунги кунда 90 дан ортиқ соҳа мутахассисликларида, хусусан нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, судья ёрдамчиси ҳамда давлат ижрочиси лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

❗️“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференцияси бошланди.
📁 Халқаро конференцияда Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, 20 дан ортиқ халқаро ва миллий экспертлар, илмий ҳамжамият, 100 дан ортиқ ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
Халқаро конференция иккита сессиядан иборат тартибда олиб борилади.
Айни пайтда адлия вазири ўринбосари А.Каримов Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти, тарихи, асослари ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни ҳақида маълумот бермоқда.

#Адлия_онлайн #Тадбиркорлик_кодекси
Бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда ушбу соҳадаги айрим рақамларга ҳам тўхталинди.
Мисол учун, ўтган бир йил давомида бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлашга қаратилган биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 70 дан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Натижада, солиқ ва маъмурий юкнинг камайтирилиши, шунингдек қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг тақдим этилиши эвазига тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага ортди, яна минг нафар тадбиркорлар товар айланмасини 1 миллиондан 10 миллион долларгача етказди.
Шунингдек, 220 нафар тадбиркорнинг тушумлари 100 миллион долларга етиб, умумий экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайди.
Бугунги кунда, 6 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, 40 мингдан ортиқ техник ҳужжатларда тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар мавжуд.
Ушбу талаблар ичида ўзининг аҳамиятини йўқотган, самарадорлиги мавжуд бўлмаган ва албатта тадбиркорга ортиқча харажатларига олиб келаётган талаблар сони жуда кўпни ташкил этади.
Мазкур талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги қайта кўриб чиқилиб, уларни 2025 йилга қадар 30 фоизга қисқартириш юзасидан ишларини бошладик.
Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп – 5000 га яқин.
Кодекс қабул қилиниши ушбу ҳужжатларни битта компакт манбага бирлаштиради. Бироқ, бу уларнинг тўғридан-тўғри бирлаштирилишини англатмайди. Тизимлаштиришдан асосий мақсад соҳадаги энг асосий қонунларни бирлаштириш ва тадбиркорликнинг фундаментал ҳуқуқий устунларини белгилаб олиш ҳисобланади.
Албатта, Кодекс қабул қилинганидан сўнг ҳам тадбиркорлик йўналишидаги қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши давом этади табиий. Бироқ, уларнинг барчаси Кодексдаги фундаментал қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Адлия вазирлиги томонидан “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро конференция иккита сессиядан иборат.

Айни пайтда “Тадбиркорлик кодекси – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусидаги халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг муҳим жиҳатлари ҳақида алоҳида урғу берилди.
Кодексни ишлаб чиқишда асосий урғу тадбиркорлик соҳасида ягона ёндашувни белгилашга, тадбиркорнинг ҳуқуқий ҳимоясига, бюрократия ва маъмурий юкни, шу жумладан давлат органларининг бизнесга аралашувини кескин камайтиришга ҳамда бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Хусусан:
- тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи яхлит 9 та амалдаги қонун ва 2 та янги қонун лойиҳалари, 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилмоқда;
- тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи 16 та асосий принциплар жумладан, тадбиркорликнинг эркинлиги, тадбиркорлар фаолиятига давлатнинг ноқонуний аралашишига йўл қўймаслик, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги белгиланди;
- тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилди;
- тадбиркорларлик фаолиятидаги амалдаги текширувлар сони 2 баравар қисқартирилиб, Кодекс билан текширувларнинг қатъий рўйхати белгиланди;
- тадбиркорликни давлат томонидан аралашуви кескин қисқартирилиб, унинг аниқ чегаралари белгиланди;
- ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий корхона, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари рўйхати ва уларни, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари белгиланди;

#Адлия_онлайн #тадбиркорлик
Сессияларда...
Бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда иштирокчилар Давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг фаолият кўрсатиш шартлари, давлат ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги каби қатор масалаларни муҳокама қилмоқда.
Хусусан, кичик тадбиркорлик субъектларини ишчилар сонига қўйилган чекловни олиб ташлаш ёки ишчилар сонини кўпайтириш таклиф қилинди.

Хабар берилганидек, “Тадбиркорлик кодекси – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусидаги халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Айни вақтда сессияларда бўлаётган муҳокамаларда кичик тадбиркорлик субъектларини ўрта тадбиркорлик субъектларига ўтказишни рағбатлантириш механизмлари, масалан, солиқ юкини камайтириш, қўшимча қўллаб қувватлаш каби омиллар таклиф қилинмоқда.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тергов доирасидаги ҳамкорлиги ва биргаликдаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлари натижасида Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швейцария суд органларига оширилган.
Ундирилиши лозим бўлган жами сумма давом этаётган жиноий иш жараёнига боғлиқ бўлади, лекин тақрибан 686 миллион АҚШ долл. тенг.
Ушбу ишлар Швейцария судларида кўриб чиқилиб, тақрибан 336 миллион АҚШ доллар узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтиши хал бўлди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса якунига етмоқда.
Ҳозирги кунда, қўшимча тақрибан 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланди.
Ушбу битимнинг тузилишига 2 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ва ваколатли идоралари ҳамда Швейцариянинг Ташқи ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирликлари билан БМТ иштирокидаги самарали ҳамкорлик, шунингдек, пухта амалга оширилган ишлар ва бир неча давралардан иборат музокаралар бўлиб ўтди.
Мазкур битим ноқонуний орттирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.
Хусусан, маблағларни қайтариш Бирлашган миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Фонди” деб номланган кўп шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.
Кўриб турганингиздек, жамғарма тегишли функция ва ваколатларга эга бўлган ўзиги хос маъмурий-ташкилий тузилмага эга. Уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
Юқори даражадаги стратегик қўмита. Юқори даражадаги Стратегик қўмита реституция тўғрисида сиёсий мулоқотни амалга оширади, жамғарманинг тузилмаси ва стратегик йўналишларини белгилайди ва улар устидан назоратни амалга оширади. Юқори даражадаги стратегик қўмитанинг таркибини Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерациясидан бир нафардан вакил ташкил этади ва у ерда қарорлар тўлиқ консенсус асосида қабул қилади
Бошқарув қўмитаси. Бошқарув қўмитаси жамғарманинг бошқариш масалалари учун масъул орган ҳисобланади. Қўмита жамғарманинг операцион фаолияти, шу жумладан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тўлиқ консенсус асосида қарорлар қабул қилади. Унинг таркибига Ўзбекистон, Швейцария ва БМТдан бир нафардан вакил киради.
Котибият. Котибият БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координаторининг офисида жойлашган бўлиб, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори томонидан назорат қилинади. Котибият Бошқарув қўмитаси ва Юқори даражадаги Стратегик қўмитани уларнинг барча вазифаларининг амалга оширилишини таъминлайди ва жамғармани жорий бошқаришга масъулдир.
Маъмурий агент. Маъмурий агент БМТ Тараққиёт Дастурининг Нью-Йоркдаги Кўп шериклик траст жамғармаси офисидир. У жамғарманинг ўтказилган маблағларини бошқаради.
Бошқарув қўмита томонидан маъқулланган лойиҳалар БМТнинг иштирокчи ташкилотлари ҳамда БМТнинг ихтисослашган агентликлари томонидан амалга оширилади.
Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши. Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши миллий ва халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлади.
Кенгаш жамғарма ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди ҳамда консультатив ролга эга.
Умуман олганда, қайд этилган жамғарма маблағларни сарфлашда коррупцион хавф-хатарларни олдини олишга, очиқлик
ва ошкоралик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.
Қайтарилаётган маблағлар пировардида ижтимоий соҳага йўналтирилиши, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантиришга ишлатилиши режалаштирилмоқда.

Республика савдо ярмаркаси ҳақида қисқача 😊
''Биз биргамиз '' ижтимоий лойиҳаси доирасида Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг республика савдо ярмаркаси тўртинчи маротаба ўтказилмоқда .
Савдо ярмаркасининг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг реализациясига кўмаклашиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.
2018-2019 йиллар ва 2021 йилда I-III республика савдо ярмаркалари ўтказилиб, қуйидаги ногиронлиги бўлган ҳунармандлар сони ва маҳсулотлар реализациясига эришилиди.
– 2018 йилда 56 нафар иштирокчи, 250 млн сўмлик савдо;
– 2019 йилда 70 нафар иштирокчи, 400 млн сўмлик савдо;
– 2021 йилда 100 нафар иштирокчи, 500 млн сўмлик савдо.
Шунингдек, 2021 йилдаги савдо ярмаркасига келган жами 100 нафар иштирокчилар 6 турдаги малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар сотувини кенг йўлга қуйиш мақсадида 2021 йилда 6 та жами 160 млн сўмлик енгил конструкцияли савдо дўконлари харид қилиниб, ҳудудларнинг (Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм) аҳоли гавжум бўлган марказларида жойлаштирилди ва фойдаланиш учун Ўзбекистон ногиронлар жамияти тасарруфига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, ўтказилган тадбирлар давомида:
– ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдамлар (юридик, тиббий-психологик ва шу каби) кўрсатилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни касбий фаолият (касб-ҳунар, тадбиркорлик ва бошқа) билан шуғулланишига ва иш билан таъминланишига кўмаклашилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ижтимоий кафолатларни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари кенг тарғиб қилинди.
#Адлия_онлайн #Биз_Биргамиз #шаффофлик

#Адлия_онлайн #Коррупцияга_қаршимиз
Худоёр Мелиев:коррупцияга қарши курашда иродали бўлишимиз лозим
II Тошкeнт аксилкоррупция форуми бўлиб ўтмоқда. Унда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳам иштирок этиб, ўтказилаётган форум аҳамияти ва тизимда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхтатилди.
Таъкидалашича, мазкур форумнинг иккинчи бор ўтказилаётганлиги унинг коррупцияга қарши кураш соҳасида анъанавий “ақлий ҳужум” платформасига айланиш имкониятлари мавжудлигига умид беради.
''Коррупция ҳақида сўз бор экан, унга қарши курашда энг муҳим омиллардан бири сиёсий контекст, яъни сиёсий ирода мавжудлиги десак янглишмаган бўламиз.
Хусусан, биз 2017-2021 йиллардаги Тараққиёт стратегиямиз доирасида урғуни асосан коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга қаратган эдик.
2022-2027 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида эса, коррупцияга қарши кураш йўналиши “ерга туширилди”, яъни биз тобора муаммонинг илдизига кириб боряпмиз.
Коррупцияга мойил соҳани аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ушбу стратегиянинг 100 та мақсадидан биттаси этиб белгиланди.
Чунки жамиятдаги турли муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларнинг мавжудлиги ҳамда уларда белгиланган тартиб ва чекловларга ортиқча бюрократияни келтириб чиқариши коррупциянинг асосий сабабларидан ҳисобланади.
Биз ушбу йўналишдаги ишларимизни 2021 йилдаёқ фаол бошлаб юборган эдик.
Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган эди.
Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми:
ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги (138 та);
дискрецион ваколатларнинг кенглиги (103 та);
маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги (46 та);
ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги (31 та) билан боғлиқ коррупциявий омиллардан ҳисобланади.
Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида томонидан 40 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг 100 дан ортиқ ходимларини билим ва кўникмалари оширилди, соҳага оид 32 та тарғибот, конференция, семинар ва брифинглар ташкил қилинди.
Натижада жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида
– Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 та ҳужжатда 57 та;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 та ҳужжатда 40 та;
– Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 та ҳужжатда 37 та;
– Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 та ҳужжатда 37 та коррупциявий омил аниқланиб, ушбу коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилган.
Мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли олиб бориш учун 2022 йилнинг бошида коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган қуйидаги соҳалардаги салкам 2 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаларини тасдиқлаб олдик.
Шундан энг кўп ҳужжатлар қуйидаги соҳаларга тааллуқли:
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти – 863 та (45 фоиз);
Молия, кредит ва банк фаолияти – 626 та ҳужжат (33 фоиз);
Ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши – 299 та (16 фоиз);
Ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва ижтимоий ҳимоя – 106 та (6 фоиз).

Айни вақтда Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ижроси ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинмоқда.
Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишяпти.
Мажлис аввалида адлия вазири Р.Давлетов тизим ходимларини бугунги байрам -Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан табриклади.