Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–6218-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонда бир қатор масалалар ўз аксини топган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_муносабати

Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳри ҳокими Президент қарорига зид равишда ер ажратиш бўйича қарор чиқарди” мавзусида чиқарилаётган масала юзасидан МУНОСАБАТИ

Андижон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 10 апрелдаги 80к-сонли қарорига асосан Андижон шаҳар “ELEVADA UT GROUP” МЧЖга Андижон шаҳар, Мангулик кўчасида жойлашган 1422 кв.метр ер майдони замонавий лойиҳалар асосида 5 қаватли, 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватлари автомобиллар вақтинча тўхтаб туриш жойи биноси қуриш учун ажратиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4427-сон Қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб вилоятларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.

Шунингдек, қурилиш мўлжалланган ушбу ер майдонида қурилиш ишлари тегишли рухсат этувчи ҳужжатлар олинмасдан бошлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан
2021 йил 5 май куни шаҳар ҳокимининг 80к-сонли қарорида кўрсатилган ер ажратишдаги қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган 19-сессиясида шаҳар ҳокимининг 80к-сонли қарори депутатлар томонидан тасдиқланганлигини қонунийлиги, ваколатлилиги, ушбу қурилиш объектини қуриш ишлари бажарлиши мумкинлиги юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йил 19 апрель куни қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича Андижон шаҳар ҳокимига, Давлат кадастр палатаси Андижон шаҳар филиалига ва Андижон шаҳар қурилиш бошқармаларига ҳуқуқий маслаҳат ҳамда огоҳномалар киритилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Эртага, 7 май куни соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади.

Мавзу: "Адлия вазирлиги: ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди".

👉 Ушбу матбуот анжуманларига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

📲 Матбуот анжуманлари трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
#Адлия_фахрийлари_эъзозда

Адлиянинг тирик энциклопедиялари

9 май —Хотира ва Қадрлаш куни арафасида адлия органларида узоқ йиллар сидқидилдан ва халол хизмат қилган фахрий адлия ходимлари вазирликда жам бўлди.Адлия вазири улар билан учрашиб, суҳбатлашди. Улар ёш кадрлар учун ибрат мактаби эканлиги айтилди.

Айтиб ўтиш керакки, вазирликда Фахрийлар кенгаши ҳам фаолият юритади. Кенгаш кўп йиллар самарали меҳнат қилган 600 дан ортиқ фахрийни бирлаштиради. Фахрийларга мунтазам равишда эътибор қаратилиб, турли байрамлар арафасида ва уларнинг қутлуғ таваллуд айёмларида табриклаш ҳамда тақдирлаш, моддий ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланган.

Зеро, фахрийларимиз бу тирик тарихимиз, жонли энциклопедиямиздир.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Бугун Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилганига 3 йил бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тарихида илк маротаба ташкил этилган м азкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган.
6 бўлимдан иборат музей экспонатларида Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлар асосида акс этган. Вазирликда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар стенди эса уларга бўлган эҳтиром ва эъзознинг ёрқин ифодасини билдиради.
Таъкидлаш жоизки, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив асл ҳужжатларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилди. Мазкур музейнинг Адлия вазирлиги ташкил топганига юз йил тўлганлиги муносабати билан очилиши шу соҳада ишловчилар учун унутилмас туҳфа бўлган.
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди

Мавзу: Ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳяти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/lfaIeZBvMSQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр_эҳтиром_эъзоз

Фахримизсиз фахрийлар!

Ҳаёт йўлингиз ҳамиша бизларга ўрнак!

9 МАЙ -ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ 🎇
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин

“Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (272-сон, 04.05.2021 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

⚠️ Илгари бу тартиб Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиб келинаётган эди.

🚫 Ушбу тартиб троллейбус ва трамвай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_аралашгач #Бир_мурожаат_изидан

Нега энди 59 ёшимда пенсияга чиқа олмас эканман???

Хонобод шаҳар адлия бўлимига Хонобод шаҳар Бунёдкор МФЙ О.Қодиров кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро “И.Х.” иш жойидан қисқартиришга тушганлиги, 59 ёшга кирганлиги сабабли, имтиёзли пенсияга чиқишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, “И.Х.” иш жойидан қисқартиришга тушиб, Хонобод шаҳар бандлик бўлимидан иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ фуқарога “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан “Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш тушунтирилмаган ҳамда фуқаронинг хужжатлари тегишли тартибда расмийлаштирилмаган.

Шаҳар бандлик бўлими томонидан фуқаронинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда “И.Х.” тегишли тартибда иш қидирувчи шахс сифатидан рўйхатдан ўтказилишини, белгиланган тартибда шаҳар пенсия бўлимига ҳужжатларни тақдим қилишлари учун тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида фуқаро “И.Х.”га белгиланган тартибда пенсия тайинланди.
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Қонунчилик
ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади.

Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot