Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_лойиҳа

Ҳокимликлар томонидан қарорлар қабул қилиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа билан танишиш учун ҳавола:

https://regulation.gov.uz/uz/document/22859
#Адлия_хабари #Адлия_лойиҳа

✍🏻Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (regulation.gov.uz) порталига жойлаштирди.

Жамоатчилик муҳокамаси натижасида келиб тушган таклифлар асосида Кодекс лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Кодекс лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин👇🏻:

https://regulation.gov.uz/uz/d/23955, https://regulation.gov.uz/uz/d/23980
#Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги: Шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилади

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида шартнома муносабатлари алоҳида ўринга эга ҳисобланади.
Адлия вазирлиги томонидан шартномавий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, бу борада янада қулайликлар яратиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди:
📂 Шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришишда сунъий чекловлар олиб ташланмоқда, жумладан:
– банкларга етказиб берилган маҳсулотлар (иш, хизмат) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
– нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал тўловлардан қарздорлик йўқлиги ҳақидаги ахборот олиш бўйича талаб бекор қилинмоқда.

📌 Шартнома шартларини белгилашда тарафларнинг эркинлиги таъминланмоқда, жумладан:
➡️ давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни амалга ошириш талаби;
➡️ қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари
ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий бўлган аванс тўлови бекор қилинмоқда.
Эндиликда Фармон лойиҳасига мувофиқ, юқорида назарда тутилган олдиндан тўлов ва аванс ҳамда уларнинг миқдорлари тарафларнинг келишувига кўра шартнома шартларида эркин белгиланади.
♻️ Айрим шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилмоқда, жумладан:
фуқароларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилмоқда;
мижознинг рухсатисиз ҳисобварақдаги пулларини чиқариш фақат суднинг қарори билан ёки банк билан мижоз ўртасидаги тузилган шартнома асосида йўл қўйилиши белгиланмоқда;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционда сотувга қўйиладиган мол-мулк
барча қарзлардан ва тақиқлардан ҳоли бўлган ҳолда жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.
🤝 Коммунал соҳа, энергия билан таъминлаш, алоқа хизмати, йўловчи ва юкларни ташиш соҳаларда табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган шартномаларни монополияга қарши курашиш органлари билан келишилгандан сўнг истеъмолчилар билан тузиш амалиёт киритилмоқда.
🌐 Қуйидаги шартнома турларини фақат электрон шаклда тузилиши таклиф этилмоқда:
👉 бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ўқитиш шартномалари;
👉 фермер хўжаликлари билан тузиладиган контрактация шартномалари.

📋 Шартномалар тузишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратиш мақсадида Адлия вазирлигининг махсус ахборот порталида бепул равишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш учун намунавий шартномалар лойиҳаларини жойлаштириб бориш таклиф қилинмоқда.
#Адлия_лойиҳа_муҳокама

Президентнинг “Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси билан бир қатор шартнома турларини фақат электрон шаклда тузиш таклиф этилмоқда.

Батафсил👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/d/30780
#Адлия_лойиҳа

✍🏻Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда

📋Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳа билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача (1,7 млн. сўмдан 2,4 млн. сўмгача), агар такроран содир этилса, 15 бараваргача (3,6 млн. сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин бўлади.

Шунингдек, лойиҳада мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, адлия органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиши ва судга тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ–5012-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилди.

Қайд этиш лозимки, аввал бу каби ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ўрнатилмаганлиги сабабли, нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий равишда ҳомийлик ва бошқа ишларга жалб қилиш, тадбирлар ўтказишга қаршилик қилиш, уларга тегишли бўлган мол-мулкларни олиб қўйиш, шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда уларга оид ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиб олиш ва бошқа кўринишлардаги ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин фаолият юритишига янада қулай имкон яратиб, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.

Лойиҳа билан мазкур ҳавола https://regulation.gov.uz/uz/d/31826 орқали танишишингиз мумкин.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_лойиҳа_муҳокама

Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади

Ушбу янгилик Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб муҳокама қўйилган Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилмоқда.

Батафсил: https://regulation.gov.uz/uz/d/32240
#Адлия_лойиҳа #Қонунчиликдаги_янгиликлар

📋Қонунчиликдан янгиликлар ...📢📣

📌Жорий ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.👇🏻👇🏻👇🏻

Ўзбек тилида: https://www.youtube.com/watch?v=SSSOZYjXf3A
Рус тилида:
https://www.youtube.com/watch?v=PJp-S0lhJ4g
Инглиз тилида:
https://www.youtube.com/watch?v=tWA0msd84Cs

Кузатиб боринг...

П.С. Адлия вазирлиги нафақат Сиз истаган вақтда, балки Сиз хоҳлаган тилда ҳам ҳуқуқий ахборотларни етказади.
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа_ташаббус

Адлия вазирлиги: ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин. https://regulation.gov.uz/uz/d/45194.
#Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги: ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Ер – стратегик жиҳатдан энг муҳим табиий ресурсдир. Шунинг учун ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қонунчиликда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, улардан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Батафсил
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/CmZ_hq2wKss
#Адлия_лойиҳа

⚡️Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш назарда тутилмоқда.

Хусусан:

▫️муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);

▫️ транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда;

▫️ фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2 млн 450 минг сўм) йигирма бараваригача (4 млн 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда – 4 млн 900 минг сўм этиб белгиланган);

▫️ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1 млн 200 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 млн 400 минг сўмдан 4 млн 900 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);

▫️ йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун 4 млн 900 минг cўмдан 24 млн 500 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 млн 200 минг сўмдан 36 млн 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 млн 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);

▫️ паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);

▫️ Ўзбекистон фуқароси паспорт олмаганлиги ёки унинг шикастланиши, йўқолганлиги, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш
гувоҳномаси бўлмаганлиги, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолганлиги учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;

▫️ Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат
берганлик учун амалдаги 2 млн 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

❗️Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/48571

Муҳокама 24 августга қадар давом этади.

@adliyangiliklari
#Адлия_лойиҳа

⚡️Адлия вазирлиги: Адвокатларнинг бепул, ихтиёрий беғараз юридик ёрдам кўрсатиши чекланмайди

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан малакали бепул юридик ёрдам кўрсатилишини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

‼️Лойиҳа юзасидан қуйидаги имкониятлар яратилмоқда.

Биринчидан,
жиноят ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизми жиноят-процессуал қонунчилик ҳужжатларида белгиланган. “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ушбу механизм такомиллаштирилиб, жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон тизим орқали танлаш, бу борада инсон омилини бартараф этиш (“чўнтак адвокатлар” амалиётига барҳам бериш), адвокатлар ва давлат органлари ўртасида қоғозбозликни камайтириб, электрон воситалар ёрдамида маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тезкорлик билан ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.

Иккинчидан, Лойиҳада давлат ҳисобидан молиялаштириладиган иккиламчи бепул юридик ёрдам фақат Иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилиши белгиланмоқда. Бундан мақсад барча адвокатларни бепул юридик ёрдам кўрсатишга мажбурий жалб қилмасликдир. Яъни, исталган адвокат ихтиёрий равишда Бепул юридик ёрдам маркази билан шартнома тузади ва Реестрга киритилади. Бепул юридик ёрдам маркази фақатгина Марказ билан ўз ихтиёрига кўра шартнома тузган ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун розилик билдирган адвокатнинг иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятини мониторинг қилади.

Бироқ, давлат ҳисобидан молиялаштириладиган бепул юридик ёрдам фақат Реестрга киритилган адвокатлар томонидан амалга оширилиши, бошқа адвокатларнинг бепул, ихтиёрий беғараз юридик ёрдам кўрсатишини чекламайди.

Хусусан, Лойиҳага кўра, адвокат адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган адвокатлик фаолиятининг исталган тури бўйича бепул, беғараз, ихтиёрийлик асосида юридик ёрдам (pro bono) кўрсатишга ҳақли.

Бундан ташқари, давлат органлари ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиши, мазкур органларнинг вазифа ва функцияларини белгилаб берувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган.

Учинчидан, Лойиҳага кўра, иккиламчи бепул юридик ёрдам учун адвокатга тўланадиган тўловлар давлат томонидан молиялаштирилади. Бепул юридик ёрдам учун ажратилган давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланишини назорат қилиш давлат органининг вазифасига киради.

(Маълумот учун: 2020 йилда адвокатлар томонидан жиноят ишлари бўйича тайинлов асосида 31 469 марта юридик ёрдам кўрсатилган бўлиб, давлат ҳисобидан 18 251 272 139 сўм маблағ ажратилган).

Шу билан бирга, мазкур тартиб жаҳон тажрибасида ҳам кенг қўлланилади, АҚШ, Исроил, Голландия, Буюк Британия, Финляндия, Австралия, Канада, Франция, Германия, Швеция, Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, Словакия, Чехия, Литва, Латвия, Эстония, Россия, Грузия, Молдова, Украина, Россия ва Қирғизистонда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва бошқариш алоҳида марказ, бюро, кенгашлар томонидан амалга оширилади. Аксарият давлатларда ушбу тузилмалар Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояга бўлган ҳуқуқларининг конституциявий кафолатини кучайтиришга, кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш механизмларининг қонуний йўлга қўйилишига хизмат қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

❗️Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди!

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис палаталарининг қарори билан давлат хизматчиларининг ягона одоб-ахлоқ кодексида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Кодексда биринчи бор давлат хизматчиси тушунчаси ва унинг туралари ҳамда уларнинг таърифи берилмоқда.

Давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ масалалари бўйича ваколатли органлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда:

– давлат ташкилотларидаги одоб-ахлоқ комиссиялари;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги;
– Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Давлат хизматчиси фаолиятида қуйидаги чекловлар белгиланмоқда:

– мансаб ваколатларини сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириш, давлат ҳокимияти вакиллик органига сайланган сиёсий давлат хизматчилари бундан мустасно;
– илмий, спорт, педагогик ҳамда инновацион ғоя ва таклифларни татбиқ этиш билан боғлиқ фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш;
– ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зарар етказиш орқали шахсий фойдани олиш;
– ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш.

Шунингдек, давлат хизматчисининг шахси билан боғлиқ совғаларни қабул қилиш, иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш учун талаблар ҳамда давлат хизматчисининг иш вақтидан ташқари ўзини тутиш одоб-аҳлоқ нормалари белгиланмоқда.

Давлат хизматчисининг ташқи кўринишига оид талабларга асосан умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, нейтраллик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозимлиги кўрсатиб ўтилмоқда.
Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатларини қайд этиш ва уларни кўриб чиқиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларга риоя қилиш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик тортиш тартиби белгиланмоқда.

❗️Мазкур Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

▫️ https://regulation.gov.uz/oz/d/51956

Муҳокама 24 декабрга қадар давом этади.
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Муҳокамада адлия вазири Р. Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгилаб берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиради ва ижара бозорини ривожлантиради.

Шунингдек, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилигининг олди олинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

⚡️Давлат хизматчиларининг интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ҳам тартибга солинмоқда!!!

❗️Бу тартиб Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилмоқда.

☝️Унга кўра, “Давлат хизматчилари Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ, давлат ташкилотларининг нуфузига ёки бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказувчи маълумотларни тарқатмаслиги керак”.

Одоб-ахлоқ қоидаларини бузган давлат хизматчилари қилмишининг оғир-енгиллигига қараб интизомий ва қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортилади.

Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 2-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Бунда хорижий давлатларнинг (АҚШ, Болгария, Аргентина, Молдова, Россия, Қозоғистон) тажрибаси ўрганилди.
Ҳужжат билан барча давлат хизматчилари учун мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларининг ягона стандарти жорий қилинмоқда.

Лойиҳа қабул қилинса, барча давлат ташкилотларидаги ички одоб-ахлоқ қоидалари мазкур ҳужжат асосида қайта ишлаб чиқилади ҳамда жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади.

Лойиҳани кўриш ва муҳокамада иштирок этиш учун ҳавола👇:
▫️ https://regulation.gov.uz/oz/d/51956
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

25 ДАН ОРТИҚ ФАОЛИЯТ ТУРИ БЎЙИЧА МОНОПОЛИЯЛАР ТУГАТИЛАДИ

⚡️ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди !!!

Фармон
лойиҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги тадбирларни келгуси йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда:

–пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн баробардан ўн икки баробаригача ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;

–пенсия ҳисоблашда болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш;

Шунингдек, лойиҳага кўра:

☝️Маҳалланинг “фаол” модели яратилади

–барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади.

–маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, ушбу мақсадда маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти жорий этилади;

–фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилади;

Аҳоли саломатлигини cақлаш соҳасида “бир қадам” тамойили

–2022 йилда ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизмати “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;
–2022 йил 1 июлдан бошлаб “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни ўзини ўзи банд қилиш асосида амалга оширишга рухсат берилади;

❗️25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади

аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, сертификатлаштириш хизматлари, нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларида ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари,
қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати, темир йўлда экспедиторлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги давлат иштирокидаги корхоналар хусусийлаштирилади.


Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича

–“Е-патруль” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади.


Лойиҳани кўриш ва муҳокамада иштирок этиш учун ҳавола👇:
▫️https://regulation.gov.uz/oz/d/55274
#Адлия_лойиҳа

⚡️Аҳоли ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун депутатлар томонидан мақулланди

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги Қонун давлат органлари томонидан фуқароларга ва тадбиркорларга нисбатан қарор қабул қилишнинг ягона ҳуқуқий стандартларини белгилайди ҳамда маъмурий жараёнларни бирхиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун маъмурий актларни қабул қилиш, ўзгартириш, ижро этиш ва бекор қилишга қаратилган маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қонун янги норма ва механизмлар билан бойитилди. Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида лойиҳада мансабдор шахсларга ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишни тақиқлаш, қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган ҳуқуқни қўллашнинг рад этилишига йўл қўймаслик, ваколатни суиистеъмол қилмаслик каби янги принциплар киритилмоқда.

Фуқаро манфаатига салбий таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилинадиган бўлса, ушбу қарор қабул қилинишидан олдин фуқаро(лар)нинг фикри эшитилиши шартлиги белгиланди.

Маъмурий органлар ноқонуний маъмурий актлар билан манфаатдор шахсларга етказилган зарар учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши ўрнатилмоқда.
Фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида маъмурий шикоят бўйича қарор уни берган манфаатдор шахснинг аҳволини шикоят қилинган маъмурий актга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмаслиги белгиланди.

Ишончнинг ҳимоя қилиниши принципи кучайтирилди. Яъни, маъмурий орган томонидан йўл қўйилган хато аҳоли учун номақбул оқибатларни келтириб чиқармаслиги кераклиги каби муҳим нормалар ва уларнинг механизмлари белгиланди.

Шикоятни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарор уни берган манфаатдор шахснинг аҳволини шикоят қилинган маъмурий актга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Қонун фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органлари ходимларининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилишга, маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ва шаффоф механизми яратилишига олиб келади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими