Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Хушхабар #Адлия_хабари #ижро #e_qaror

Тошкент вилояти шаҳар-туманлар орасида биринчи электрон қарор Юқори Чирчиқ туман ҳокимига тегишли бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, 9 март куни Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятовнинг қарорлари E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинди.

Бугун, Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемовнинг электрон қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#E_qaror

Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов қарорларни электрон имзолашни бошлади
#Adliya_xabari #e_qaror

E-qaror” тизимида илк буйруқ Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинди

Жамоатчиликка маълумки, 2021 йил 1 июлдан бошлабE-qaror” электрон тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари қабул қилиб келинмоқда. Бугунги кунда ушбу тизим жамоатчилик назорати учун самарали механизмлардан бирига айланди.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Президент қарорига асосан синов тариқасида Адлия вазирлигининг буйруқлари ҳам E-qaror” орқали қабул қилиниши белгиланган.

Шунга кўра Адлия вазирлиги тизимида идоравий ҳужжатларни E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш бошланди.

Куни кеча тизим орқали қабул қилинган Адлия вазирининг дастлабки буйруғида вазирликнинг 2023 йил учун сарф-харажаатлар сметасини мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) кесимидаги шакллантириш бўйича вазифалар белгиланган.

Қарорга мувофиқ Адлия вазирлиги тизимидаги синов натижаларига кўра 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органлари буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Вазирлик ва идораларнинг маъмурий ҳужжатларини жамоатчилик учун очиқ тарзда қабул қилиниши улар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги ОАВ, журналистлар ва блогерларни жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги фаолликларини қўллаб қувватлайди ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлашда уларнинг кўмагига суянади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими