Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Сайлов_2019
#Эслатамиз ва бу ҳуқуқдан фойдаланишга чақирамиз!

Сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 3 декабрдаги 999-сон қарорига кўра,12 декабрь куни соат 09-00 дан сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Муддатидан олдин овоз бериш 18 декабрь соат 18-00 га қадар давом этади.

Маълумот учун: Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
#Сайлов_2019

Хабарингиз бор, 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, Адлия вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий органлари ва муассасалари ходимлари сиёсий партиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида кўрсатилди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

Эслатма: 2014 йилда бўлиб ўтган Парламент сайлови натижаларига кўра Адлия вазирлигининг 12 нафар ходими Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.
#Сайлов_2019

Сайловга 2 кун қолди! Ўз конституциявий ҳуқуқингизни адо этишга тайёрмисиз?

👉🏿 Савол: Сайлов куни паспортимни топа олмаяпман, унинг ўрнига ҳайдовчилик гувоҳномаси билан сайловда қатнашсам бўладими?

Жавоб: Қонунга мувофиқ, шахс овоз бериш биносига келгач, участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шу билан бирга, 19.06.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 389-сон қарори билан, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган. Агар сизда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, уни тақдим этиб, сайлов бюллетенини олишингиз мумкин.

👉🏿 Савол: Сайлов куни овоз бергани эрталабдан бормоқчиман. Билишимча, илгари соат 6.00 дан овоз берса бўларди. Бу вақт ўзгардими?

Жавоб: Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ва сайлов куни дам олиш куни (якшанба) бўлганлиги сабабли, янги Сайлов кодекси билан бу вақт ўзгарди. Жумладан, овоз бериш сайлов куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

Унутманг! 2019 йил 22 декабрь куни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.

Каналга уланиш 👇🏿🇺🇿
https://t.iss.one/advice_uz