Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ЭЪЛОН

2021 йил 9 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Муҳим қонунчилик ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш: инновацион усуллар, натижалар ва муаммолар”

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#ЭЪЛОН

2022 йил 20 май куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчиликдаги янгиликлар

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Эълон

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан он-лайн мулоқот ўтказилади

Эртага, 1 июнь куни соат 16:00 да “Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари: қонунчилик ва амалиёт" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия ва Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Эълон📣

Ҳурматли фуқаролар!

Маълумки, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда зарур ҳужжат ва маълумотлар "ягона дарча" тамойили асосида тегишли идора ва ташкилотлардан электрон тарзда олинади.

2022 йил 5 июнь куни Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида техник-профилактика ишлари ўтказилиши сабабли, ушбу ахборот тизими ишламайди. Шу сабабли, нотариуслар томонидан ушбу ахборот тизимидан зарур маълумотларни олиш имконияти чекланади.

Шунинг учун, 5 июнь куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда узулишлар кузатилиши мумкин.
#Эълон

Юридик техникумлар битирувчиларининг ОТМга суҳбат асосида ўқишга кириш тартиби тасдиқланди

Эртага, 8 июнь куни соат 16:00 да “Юридик техникумлар битирувчиларига ОТМга суҳбат асосида ўқишга кириш бўйича йўлланмалар бериш" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги ва Юридик университетнинг масъул ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Эълон
Журналистлар ва блогерлар!!!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 июнь куни соат 10:00 да “Hyatt Regensy Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилади.

🎙Конференцияда миллий норма ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш стратегиясининг йўналишлари ва дастлабки натижалар, тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиёти масалаларида тажрибага эга маҳаллий ва халқаро экспертлар маърузалар билан иштирок этиши кутилмоқда.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни конференцияга таклиф қиламиз.
#Эълон

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 22 июнь куни соат 16:00 да АОКА биносида "Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

🎙Тадбирда Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Тадбир "УзРепорт ТВ" ва YouTube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Эълон

☝️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади. Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#ЭЪЛОН

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 16:00 да Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилади.

Мажлис кун тартибида 2022 йил биринчи ярим йиллигида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш белгиланган.

Ҳайъат мажлисида вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, адлия муассасалари раҳбарлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этади.
#Эълон

Жорий йилнинг 27 июль куни соат 16:00 да Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида қуйидаги матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу: Президент ҳужжатлари ижросини таъминлашда кўрилаётган чоралар. Давлат органларида Президент ҳужжатлари ижро ҳолати.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини УзРепорт ТВ телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Файсбукдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.