Sevara Urinbayeva
2.38K subscribers
9.91K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилинади

“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

📂 Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинади.

🔰 Унга кўра, Адлия вазирлиги:

қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишинингIjro.gov.uz тизимида назоратини олиб боради ва “Ijro.gov.uz” тизимини юритади;

тизимда назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;

қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб боради.

❗️Тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.

🔘 Фармонга кўра:

👉 Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради;

👉 Ҳисоб палатаси тизимда масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади;

👉 Президент Администрацияси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🔰 Сиз чет элда ёлланиб ишлаган ёки ишлаётган бўлсангиз пенсия ҳисоблаш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:

👉 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

👉 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

👉 2020 йил 1 январдан – тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Очиқ_адлия

Нима?

‼️ Адлия вазири Р. Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот беради📢

Мақсад — Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболдаги режалар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.

📌Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилади ва Интернетда онлайн трансляция қилинади.

Қачон?
15 февраль, соат 11.00 да

Қаерда?
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5

‼️Айтганча, тадбир тўғридан тўғри вазирликнинг фейсбукдаги ва ютубдаги каналларидаям трансляция қилинади!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

📲 Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган, яъни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси (МТМ) мудирасининг иш жойи ноқонуний равишда ўзгартирилгани Адлия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазирлиги томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, мавжуд спорт иншоотларининг (стадион, спорт зали, бассейн, манеж ва бошқалар) бир кунлик спорт машғулотларини ўтказиш қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этиб, умумий аҳолининг сонига нисбатан спорт иншоотлари билан таъминланиш даражаси 4,5%дан ошмайди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан яна бир нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Иқтисодий ассамблеяси
нинг мақсади мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлатириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллиштириш, тадбиркорларнинг хорижий шериклар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хориж бозорларини мунтазам ўрганаиш ва таҳлиллар олиб боришдан иборат.
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби такомиллаштирилади

Коррупциянинг олдини олишда қонун ҳужжатларидаги коррупцияга шароит яратадиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш ўта муҳим ҳисобланади.
Коррупция иллат сифатида ривожланиб, янги усуллар ва йўналишларни ўзи учун кашф этиб бормоқда. Табиийки, бу қонун ҳужжатлари
ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ҳам такомиллаштиришни кун тартибига қўяди.

Шу боис Адлия вазирлиги томонидан Европа экспертлари тавсиялари ҳамда Корея, Россия, Литва, Черногория, Украина, Қозоғистон каби хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда қонун ҳужжатлари
ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Хусусан, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада қуйидаги бир қанча янгилик ва ўзгаришларни жорий этиш назарда тутилмоқда:

биринчидан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чеклист тўлдириш орқали коррупциявий омилларни аниқлашни назарда тутувчи мутлақо янги тартиб жорий этилмоқда;

иккинчидан, ҳуқуқни қўлловчилар ва фуқароларга коррупциявий омилларнинг маъноси аниқ, лўнда ва батафсил мисоллар билан ёритилган методика асосида тушунтириб берилади;

учинчидан, қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга жамоатчилик кенг жалб қилиниши белгиланмоқда.
Эндиликда жамоатчилик ҳам regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича ўз фикр
ва мулоҳазаларини билдириши мумкин бўлади;

тўртинчидан, амалдаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизаси ҳозирги кунда самарали йўлга қўйилган ҳуқуқий мониторинг тизими доирасида ўтказилиши ва бошқа бир қанча янгиликлар жорий этилиши таклиф этилмоқда.

Адлия вазирлиги фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини қуйидаги ҳавола орқали юқорида айтиб ўтилган лойиҳанинг муҳокамасида фаол қатнашиш ва ўз таклифларни билдиришга чақиради:

https://regulation.gov.uz/ru/d/28974
#Очиқ_адлия #Адлия_ҳисоботи

Адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот беради

Мақсад — Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболли режалари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.

Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилади ва Интернетда онлайн трансляция қилинади:
Facebook
▫️Халқ билан мулоқот /Диалог с народом
▫️Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией
Youtube
▫️Adliya vazirligi Ministry of Justice

Қачон?
15 февраль, соат 11.00 да

Қаерда?
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5

@adliyangiliklari
⚡️Адлия вазири Р. Давлетовнинг журналист ва блогерлар иштирокида ҳисобот учрашуви бошланди.

Мақсад — Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболли режалари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.

Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

📹 Онлайн трансляция:

🔹Facebook

🔹Youtube

@adliyangiliklari
#Адлия_ҳисоботи

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда

Очиқлик ва ошкоралик қонун устуворлигини ҳамда аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини таъминлашнинг асосий омиллардан биридир. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак.

Буни яхши англаган ҳолда Адлия вазирлиги анъанага кўра очиқ мулоқот шаклида жамоатчиликка ҳисобот беради. Жорий йилнинг 15 февраль куни вазирлик биносида журналист ва блогерлар учун ҳисобот учрашуви ташкил этилмоқда.

Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда тадбирда 2020 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилмоқда. Унда “Адлия ҳисобот беради!” китоби иштирокчиларга тақдим этилди, махсус ролик намойиш қилинди . Тадбир давом этмоқда
#Очиқ_адлия

Русланбек Давлетов:
“Тартибга солиш гильотинаси” усулини қўллаш орқали 2020 йил давомида ўз аҳамиятини йўқотган ва бевосита амалиётда қўлланилмайдиган нормалардан иборат 500 га яқин Президент ҳужжатлари, 400 га яқин идоравий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилди".

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисоботидан

@adliyangiliklari
#Очиқ_адлия

2020 йилда Адлия вазирлигига келган мурожаатларни ўрганиш натижасида
▫️ 63 535 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди;
▫️3 893 та тақдимнома давлат органлари ва идораларга киритилди ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
▫️85 млрд сўмлик даво аризалари судларда қаноатлантирилди.

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисоботидан

@adliyangiliklari
#Очиқ_адлия

2020 йилда
▫️2 805 та лойиҳалар (2019 йилда – 3200 та) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вазирликка келиб тушди.
▫️943 та (33%) лойиҳа қонунчиликка зид бўлганлиги сабабли қайтарилган.

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисоботидан

@adliyangiliklari
#Очиқ_адлия

2020 йилда
▫️ 383 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
▫️ 714 та қайта рўйхатдан ўтказилди;
▫️36 та рамз давлат рўйхатидан ўтказилди;
▫️408 та чет эл фуқаролари аккредитациядан ўтказилди.

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисоботидан

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигида янги тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аллакулиев Миржалол Давронбекович Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М.Аллакулиев 1988 йилда Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2012 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги Раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси М.Аллакулиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Адлия_тайинлов
Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилувчи янги бошқармага бошлиқ

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Турдиев Адхам Муратович Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Турдиев 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вазирлик тизимидаги ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси 2-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимидаги турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси А.Турдиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида зафар ва омадлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма Президентнинг 2021 йил 10 февралдаги Фармони асосида ташкил этилган.