Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлиядан яна бир хайрли ташаббус....

Кўзи ожиз шахсларга мўлжалланган
ҳуқуқий тўплам яратилди...

Ҳамкор: АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)

Айни дамда тўплам тақдимот маросими ўтказилмоқда.

Тўлиқ тафсилотлар билан яқин фурсатларда ...
Адлия вазирлигида кўзи ожизлар учун ҳуқуқий тўплам тақдимоти бўлиб ўтди

2020
йил 10 декабрь куни Адлия вазирлиги ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда яратилган “Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил👉🏻https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/101320/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Давлат мадҳиясини ижро этиш вақтлари ва тартиби Қонун билан белгилаб берилган

☑️ Хусусан, Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

❗️Мазкур Қонунда белгиланган тартибларни бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️ Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Лойиҳа_муҳокамада

📋 “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/25772

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Mutaxassis_sharhi

Очиқлик, шаффофлик деган сўзлар бугунги кунда кўп айтилаётган тушунчалардандир. Бу тушунчалар, энг аввало, ахборот билан боғлиқ. Шундай экан, мамлакатимизда бу соҳада жадал трансформация юз бераётганини қайд этиш керак.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шу ўринда савол туғилади, давлат органи фаолиятининг очиқлиги нима учун керак? Бу давлат органига нима беради?

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Айни дамда Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда .

Унда Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборот эшитилмоқда.