Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Диққат

‼️Танлов бошланди

Хабарингиз бор жорий йил 17 сентябрь куни Ҳукумат қарори асосида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилган эди.

Мазкур юридик хизмат марказларини етарли билим ва кўникмага, малака ва тажрибага ега бўлган мутахассислар билан тўлдириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда бугун Наманган вилоят адлия бошқармасида Марказга ҳодимларни қабул қилиш бўйича танлов ўтказилмоқда. Танловнинг биринчи босқичига старт берилиб, айни вақтда 25 нафар талабгор тест синовларини топширмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз: танлов жараёни Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган Комиссияси бошчилигида, жамоатчилик вакиллари иштирокида, очиқ ва шаффоф тарзда бўлиб, вазирликнинг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва “You Tube” (https://www.youtube.com/watch?v=9-RlAQXQwM4&feature=youtu.be) тармоғи орқали ёритиб борилмоқда.
Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

Мавзу: “Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?”
_________

В Национальном пресс-центре продолжается пресс-конференция с участием сотрудников Министерства юстиции.

Тема — «Что оставить в законодательстве, а от чего отказаться?»

📹https://www.youtube.com/watch?v=ZOiGKg4saEI

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи самарқандлик нотариуснинг лицензияси 1 ойга тўхтатилди

“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 15-2-моддасига мувофиқ Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган 2-сон мажлиси баёнининг қарорига асосан Пастдарғом туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Сувонов Фахриддин Низомиддиновичнинг (лицензия № SA 0040, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 29 сентябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.
_____________

#Сообщение_юстиции

Лицензия самаркандского нотариуса, занимающегося частной практикой, приостановлена на 1 месяц

В соответствии со статьей 15-2 Закона Республики Узбекистан «О нотариате» и на основе протокола заседания квалификационной комиссии при управлении юстиции Самаркандской области № 2 от 28 сентября 2020 года с 29 сентября 2020 года на 1 месяц приостановлена лицензия нотариуса Фахриддина Низомиддиновича Сувонова (лицензия № SA 0040, 23.04.2020 г.), занимающегося частной практикой в Пастдаргамском районе.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from UzReport.news
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Otabek Hojiniyazov: Yaqinda qabul qilingan Prezident Farmoni tadbirkorlik faoliyatiga nisbatan tartibga solish yukini kamayishiga olib keladi

UzReport
rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
❗️Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

📣 Сиз учун муҳим янгилик!

🗓 Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 5 ва 6 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 15.00 дан 18.00 га қадар) ташкил этилади.

🌐 Тест синовларига кириш учун рухсатномалар texnikum.dtm.uz сайтидан 2 октябрь куни соат 08.00 дан бошлаб олишингиз мумкин.

🔰 Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари:
🔹 тарих;
🔹 хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

Ҳурматли абитуриентлар!

📲 Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса юридик техникумларнинг қабул комиссияси Call марказлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

➡️ Тест синовлари ўтказиладиган жойлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!
#Адлия_ҳудуд_танлов_Наманган

🔷📢Диққат: танловнинг якуний босқичи натижасини эълон қиламиз!

❗️Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида экперимент тариқасида ташкил этилган Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга ўтказилган танлов якунига етди.

Танловда қатнашиш учун жами 36 нафар номзоддан аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 22 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди. Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 18 нафар номзод учинчи босқичда (суҳбат) иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра Комиссия хулосаси асосида қуйидаги номзодлар марказ ходимлигига тавсия қилинди:
1. Хасанов Фарход Исроилович - Марказ бошлиғи
2. Неъматжонов Искандар Нўъмонжон ўғли- етакчи юристконсульт
3. Абдуллаев Дилшодбек Бекпулатович- етакчи юристконсульт
4. Мамадалиев Акбаржон Ахмадали ўғли- етакчи юристконсульт
5. Тошматов Элёр Йўлдошалиевич- етакчи юристконсульт лавозимларига.
#Эслатма

Автомобилни суғуртасиз бошқарганлик учун уни жарима майдонига олиб кетиш тартиби бекор қилинди.

Хабарингиз бор жорий йил 28 сентябрда “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Фуқаролар учун содда қилиб айтадиган бўлсак, эндиликда ҳайдовчилар ўз ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, уларга жарима солинади, холос. Машина жарима майдонига олиб кетилмайди.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

Бунинг учун талабгор синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи ёхуд электрон шаклда мурожаат этади.

Шунга кўра, синов имтиҳони ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг 1 ой муддатда тест, ёзма ёки оғзаки шаклларда ўтказилади.

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизи (50 балл)дан кам балл олган талабгорлар синов имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ойдан кейин қайта қатнашиш учун ариза билан мурожаат қилади (қайта тўловни амалга оширган ҳолда).

Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади ва у муддатсиз амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Эълон

2020 йил 30 сентябрь куни 15:00да ZOOM дастури орқали “Интернет коммуникациялари ва давлат органлари: ижтимоий тармоқларда очиқликни таъминлаш, имиджни шакллантириш, кризис-менежмент” мавзусида тренинг бўлиб ўтади.

Тренингда Хушнудбек Худойбердиев (ҳуқуқшунос, блогер), Нозима Тошпўлатова (медиатренер), Наргис Касимова (медиатренер) ўз маърузалари билан иштирок этади.

Тренингда иштирок этиш учун ҳавола https://zoom.us/j/98054043063?pwd=WkdUZjNQazluVDMxYitlVm16LzJtUT09

@adliyangiliklari
#Адлия_табрик

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Адлия вазирлиги табриги

Адлия вазирлиги Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан машаққатли ва шарафли касб эгаларини самимий қутлайди!

Бугун таълим соҳасидаги кенг миқёсли ислоҳотлар жараёнида юридик таълимга алоҳида эътибор қаратилаётгани кўзга яққол ташланади. Чунки юридик кадрлар жамиятнинг таянчи, ислоҳотлар жараёнининг ажралмас бўғини саналади.

Сўнгги йилларда кадрлар тайёрлаш, хусусан, юридик кадрлар тайёрлаш соҳасида бир қатор прогрессив ўзгаришлар рўй бердики, буларнинг бари келажакда ислоҳотларимиз самарадорлигини таъминловчи омиллардир. Хусусан, ўтган бир йил ичида юридик фан
ва таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида кўплаб қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши бунинг яққол исботидир.

Ҳозирда вазирлигимиз тасарруфидаги юридик таълим муассасаларида 776 нафар педагог ходимларимиз фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг ичида 1 нафар академик, 24 нафар профессор, 32 нафар фан доктори ва 94 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари мавжуд. Бу юридик таълимнинг юқори сифати ва юксак салоҳиятини акс эттирувчи рақамлардир.

Куни кеча қабул қилинган янги “Таълим тўғрисида”ги Қонун таълимдаги ислоҳотларнинг дастуруламали сифатида ўқитувчи ва мураббийларнинг зиммасига янада янги масъулиятларни юклади. Бу эса Сиз азиз устоз ва мураббийларнинг жамият ҳаётидаги ўрнингиз ва ислоҳотлар жараёнидаги аҳамиятингиз нақадар юксак эканини яна бир бор таъкидлайди.

Режалаштирилаётган ўзгаришлар истиқболдаги буюк мақсадларга эришишда бизга етук кадрлар керак. Ушбу муҳим ва шарафли ишда Ватан Сизнинг билимингиз, маҳоратингиз ва жонкуярлигингизга таянади.

Азиз Устозлар!

Барчангизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, машаққатли, ўз навбатида, фахрли касбингизда метиндай ирода ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз, шахсий ҳаётингизда улкан зафарлар ёр бўлсин. Доимо соғ - омон бўлинг.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

Адлия вазирлиги жамоаси

https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/uqHcK6scj
#Адлия_хабари

Бошқарув сифати индикаторларининг навбатдаги нашрида
Ўзбекистон ижобий динамика қайд этди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Жаҳон банки томонидан 2019 йил якунларига кўра Бошқарув сифати индикаторлари (the Worldwide Governance Indicators (WGI) бўйича ҳисоботини элон қилинди.

Мазкур чоп этилган нашрда жами 214 та мамлакатда 33 та мустақил ахборот манбаларига асосланган ҳолда бошқарув сифати ва самарадорлигини глобал даражада ўрганишга доир олтита мустақил индикаторлар доирасида баҳоланди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, юқорида кўрсатиб ўтилган барча олтита таркибий индикатор бўйича мамлакатимиз учун берилган баҳолар ва ўринлар фақат ижобий томонга силжиётгани кузатилади.

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/100809/
Шавкат Мирзиёев: «ОAВ билан мулоқот қилмаган раҳбатларнинг келажаги бўлмайди»

🖌 Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва мурожаатида сўз эркинлиги масаласига ҳам тўхталди.

«Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.

Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига, оммавий ахборот муҳитини яратишга чидамаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2020 йил 2 октябрь куни соат 15:00 да “Суд қурилиш техникавий экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Суд қурилиш техникавий экспертизасини ўтказиш тартиби.
2. Суд қурилиш техникавий экспертизасини ўтказишда аҳоли учун яратилган имкониятлар.

Фуқаролар cуд қурилиш техникавий экспертизасига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
#Адлия_хабари
Бухорода янги масжид очилди. Республикадаги масжидлар сони 2076 тага етди

Юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жами 2293 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, улардан 2075 тасини масжидлар ташкил қилади.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
30 сентябрида “Усмон ибн Аффон” жомеъ масжиди 119-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва республикада мавжуд масжидлар сони 2076 тага етди.

“Усмон ибн Аффон” жомеъ масжиди Бухоро тумани, “Янгиобод” МФЙда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 597 тани, диний ташкилотлар сони 116 тани ташкил этиб, шундан 106 таси исломий йўналишдаги ва 10 таси ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлардир.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ҳурматли фуқаролар!!!

Айни дамда Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “Суд қурилиш техникавий экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилмоқда.

Саволларга Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари жавоб беради.

Мулоқотни онлайн кузатиш учун ҳавола 👇👇👇
https://www.youtube.com/embed/Own9Pt5evEQ