Sevara Urinbayeva
2.11K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Матбуот_анжумани

📢📢📢 Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Мухаммадиев билан самимий суҳбатга таклиф этамиз!

Учрашувда ФҲДЁ соҳасининг трансформацияси, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар ва кутилаётган новациялар ҳақида мулоқот қиламиз.

⚡️ДХА раҳбарияти Сизни қизиқтирадиган барча саволларга жавоб беришга тайёр!

🕟 Очиқ мулоқотимиз бугун соат 17.30 да "Tashkent City" боғида очиқ осмон остида бўлиб ўтади.

🗺 Мўлжал: Hilton меҳмонхонаси.

Биз Сизни кутамиз!
#ЭЪЛОН

Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2020 йил 22 сентябрь куни соат 15:00 да “Суд автотехника экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Суд автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби.
2. Суд автотехника экспертизасини ўтказишда аҳоли учун яратилган имкониятлар.

Фуқаролар суд автотехника экспертизасига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЭЪЛОН

Ҳурматли фуқаролар!!!

Айни дамда Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “Суд автотехника экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилмоқда.

Саволларга Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Суд автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби.
2. Суд автотехника экспертизасини ўтказишда аҳоли учун яратилган имкониятлар.

Ютубда кузатиш учун :

https://www.youtube.com/embed/VpMd7hEDb5c
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хизматлар

⚡️Давлат хизматларидан ID-карта ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари идентификация ID-карталарини алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра,
янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:

биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

🆔-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴 Live

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган штабда Давлат хизматлари агентлиги, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази масъуллари иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибида: "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент фармонининг ижроси.

📲
Брифингни "УзРепорт" телеканали ҳамда ушбу ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Министр юстиции: "В Узбекистане улучшена регуляторная среда для бизнеса"

Министр юстиции Русланбек Давлетов в формате видеоконференции принял участие в региональной министерской встрече «Развитие правовой среды для ведения бизнеса в Центральной Азии», организованной Организацией экономического сотрудничества и развития (ОЭСР).

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2020 йил 25 сентябрь куни соат 15:00 да “Бюрократияни қисқартириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Давлат бошқарувини тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1.Бюрократик тўсиқлар нима ва уни салбий оқибатлари.
2. Бугунги кунда бюрократик тўсиқларни қисқартиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.

Фуқаролар бюроктарик тўсиқларни қисқартиришга оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
#Adliya_xabari

Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади

Суд автотехника экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия хабари: Тошкент медиация маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент медиация маркази давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади низоларни муқобил ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларни ўзаро ташкилий
ва услубий жиҳатдан бирлаштириш, медиация ва низоларни муқобил ҳал этиш фаолиятини амалга ошириш, профессионал медиаторларни тайёрлашдан иборат.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари

Қашқадарёлик нотариуснинг лицензияси тўхтатилди


Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 21 сентябрдаги 2-сон мажлиси баёни қарорига асосан Қамаши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Маматов Мардон Суюновичнинг (лицензия KS № 0044, 27.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг
22 сентябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Фарзандликка олишни расмийлаштириш учун:

🔹ФҲДЁ органига суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан кўчирма;

🔹фарзандликка олинувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

🔹фарзандликка олувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилади.

❗️Фарзандликка олувчилар икки ёки ундан кўп болани бир вақтда фарзандликка олган ҳолларда ҳар бир бола учун алоҳида суднинг ҳал қилув қарори тақдим этилиши, агар ушбу масалада суд томонидан битта ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, мазкур ҳал қилув қарорининг нусхалари фарзандликка олинаётган болаларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этилиши ҳамда ҳар бир қарорга алоҳида кирим ва ижро ҳақида белги қўйилиши лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ёлғиз она сифатида маҳалладан бола парвариши учун нафақа олар эдим. Аммо ишга кирганимдан сўнг маҳалла томонидан нафақа бериш тўхтатилди. Бу ҳолатда уларнинг ҳаракатлари қонунийми?

⚡️“Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандига кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққанда тўхталиши белгиланган.

✔️Шунга кўра, ишга кирганлигингиз сабабли нафақа бериш тўхтатилганлиги асосли ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Университетда ўқиганлигим ҳақида маълумотнома олмоқчи эдим. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шу хизмат ишга туширилганини айтишди. Маълумотнома олиш учун қаерга ва қайси тартибда ҳужжат топширсам бўлади?

🔘Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан Давлат хизматлари марказига ўзингиз келиб мурожаат этишингиз ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

📲Ушбу Регламентга мувофиқ сўровнома электрон тарзда тўлдирилади. Агар ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётган бўлса, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончноманинг нусхаси ҳам илова қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Ўз номимда бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

⚡️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 24 июлдаги 623-сон карори билан тасдикланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига кўра I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Номимда шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома қаердан олсам бўлади?

🔹Фуқароларни номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

💰Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (6690 сўм) миқдорида йиғим, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

✔️Маълумотнома шакллантирилиш 3 иш куни ичида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official