#Адлия_қутлов
БМТ Тараққиёт дастури(БМТТД) номидан Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги барча ходимларни улкан ютуқ - ISO сертификати олгани билан табриклайман!
Сертификат Адлия вазирлиги фаолиятининг коррупцияга қарши стандартларга мос эканлигини ҳамда вазирликда порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш тизими мавжудлигини тасдиқлайди.
Шунингдек, ушбу сертификат вазирликнинг амалдаги етакчилигини тасдиқлайди. Адлия вазирлиги сертификациядан ўтган илк давлат органидир.
Бошқа ташкилотлар ҳам, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ хусусий бўлсин бундай сертификациядан ўтади, деб умид қиламиз.
БМТ Тараққиёт дастури(БМТТД) вазирлик билан коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари кўрсатиш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдиради.
Адлия вазирлиги билан яқин ҳамкорлигимиз бутун Ўзбекистон бўйлаб коррупцияга қарши кураш ва маданият соҳаларидаги ижобий ўзгаришларга олиб келади, деб умид қиламиз.
Матильда Димовска
БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

Кэролин Лэмм
Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси:
— Бугун мен Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Адлия вазирлигини Коррупцияга қарши кураш менежменти тизими бўйича халқаро миқёсда эътироф этилган стандарт, ISO 37001 сертификати олгани билан қутлаш бахтига мияссар бўлмоқдаман. Бу ютуқ Адлия вазирлигидан жуда катта меҳнат ҳамда тизимда коррупцияга барҳам бериш йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларни талаб қилди.
1990 йиллардан бери Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ишлар эканмиз, шахсан ўзим юртингиз сўнгги ўттиз йил давомида эришган салмоқли натижаларнинг гувоҳи бўлдим. Айни дамда мен American-Uzbek Chamber of Commerce (Америка – Ўзбекистон савдо палатаси) (AUCC) раиси лавозимида ишлаб келмоқдаман ва “White & Case” халқаро юридик фирмаси ҳамкори сифатида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Адлия вазирлиги билан яқин ҳамкорлик қилиш ва ишлаш шарафига муяссар бўлмоқдаман.
Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш йўлидаги шунча йиллик муваффақиятли ҳамкорлик ва шерикликдан сўнг “White & Case” Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича эришилган ютуқларни фахр билан кузатиб бормоқда. Ўзбекистон ва “White & Case” сўнгги ўттиз йил давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда ва шу ҳамкорлик асносида қўлни қўлга берган ҳолда биз Адлия вазирлиги билан унинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича яқин ҳамкорлик қилиш чоғида кўплаб халқаро инвестициявий арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини илгари суриб келдик.
Шунингдек, биз вазирлик билан нафақат халқаро инвестициявий соҳада балки, арбитражлар соҳасида ҳам ҳамкорлик қилаётганимизни таъкидлаш жоиз.
Мисол учун, ҳамкорлик асносида Адлия вазирлиги ходимлари ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириш учун АҚШ даги офисларимизда стажировка ўтамоқда. Бундан ташқари шериклик доирасида Адлия вазирлигининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакилларидан иборат юрист талабалар учун семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этиш жараёнида фаол иштирок этмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси билан узоқ йиллар давомида юқорида зикр этилган соҳаларда ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.
Бугунги ISO сертификатининг қўлга киритилиши Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришгандан бошлаб белгилаб олган коррупцияга қарши кураш бўйича режанинг бир қисми эканини таъкидлашни истардим. Мен унинг қилган ишлари ҳақида сизларга соатлаб сўзлаб беришим мумкин, бироқ биринчи навбатда 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунини алоҳида қайд этишни истардим.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қўйилган улкан ва муҳим қадамлардан бири бўлди. Янги қонун қабул қилингач, Ўзбекистоннинг кўплаб қонунларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва уни Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ва унинг суд ҳокимияти орқали амалга оширилишига эришилди. Янги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан кўплаб янги давлат органлари ташкил этилди, жумладан яқинда ташкил этилган Коррупцияга қарши кураш агентлиги фаолияти йўлга қўйилди.
Бугун биз Адлия вазирлиги томонидан қўлга киритилган ISO 37001 сертификати барча даражадаги ходимларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнати маҳсули эканини қайд этишни хоҳлардим.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Адлия вазирлигини яна бир бор ушбу улкан муваффақият билан табриклайман. Ишончим комилки, коррупцияга қарши кураш йўлидаги ушбу муҳим қадам яна кўплаб муваффақиятларга замин яратади, шунингдек мен Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан келгусида ҳамкорликни давом эттиришга умид қилиб қоламан.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw