Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
"Мадад" - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб,
ўз фаолиятини бошлаган. Шу муносабат билан, ташкилотнинг
1 йиллик фаолияти давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида инфографика шаклида маълумотлар тайёрланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Биласизми

⚡️Юридик техникумлар ҳақида нималар биласиз?

🏢Республикамизнинг барча ҳудудларида 1 тадан 14 та юридик техникумлар ташкил этилган.

❗️Юридик техникумларда давлат ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат ҳамда суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

👬Юридик техникумларига умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📁 Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябргача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

📝Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📚Тест синовлари Тарих ҳамда Хорижий тил (инглиз, немис ёки француз тиллари) фанларидан бўлиб ўтади.

👨🏻‍💼Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧑🏻‍💻Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

📆 Юридик техникумларда ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцияга қарши курашда менталитет тўсиғини енгиб ўтиш кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларини ҳам айтиб ўтибди. Юз фоиз қўшиламан бу фикрларга.

«Ўзбекчилик деймиз... Кўп ҳолатларда танқидий маънода ишлатамиз. Маданиятимизнинг айрим жиҳатларига, одамлар орасидаги шахсий муносабатларга улар ривожланишимизга тўсиқ бўлаётгандек танқидий қараймиз. Бу бежиз эмас деб ўйлайман. Чунки одамларнинг бир-бирига яқинлиги, шахсий муносабатлар, тўйлардаги борди-келди, туғилган кунлардаги қадриятлар, табриклар... Бу нарсалар коррупцияга мойилликни оширади.

Масалан, ходимларимиз хизмат сафари билан бирор ҳудудга боришса, Тошкентдан меҳмонлар келишибди, деб дастурхон ёзишади. Дастурхоннинг ҳам ҳар хили бор... Бу ҳам керак бўлса коррупция. Ўзининг қариндошларига, дўст-биродарларига дастурхон ёзсин, вазирлик ходимини меҳмон қилишнинг нима кераги бор? Маданиятимиз, «Бир пиёла чой қўя олмаймизми энди», деган гап билан ҳам биз қандайдир шаклда коррупцияга йўл очиб беряпмиз.

Кимдир примитив дейиши мумкин, лекин адлия тизимидаги ходимлар хизмат сафари вақтида ўша жойдаги ходимлар билан бир дастурхон атрофида ўтириши тақиқланади. Қатъий тақиқланади. Шундай ҳолат юз берса, улар шу куннинг ўзида ишдан ҳайдалади.

Иккинчидан, ходим хизмат сафари давомида иш юзасидан қиладиган харажатларини юз фоиз нақдсиз шаклда тўлаши керак. Шундай кичик жиҳатларгача эътибор бериш ва шунинг натижасида қадриятлар шакллантириш орқали коррупция ҳолатларининг олдини олиш мумкин».

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov
#Адлия_қутлов

БМТ Тараққиёт дастури(БМТТД) номидан Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги барча ходимларни улкан ютуқ - ISO сертификати олгани билан табриклайман!

Сертификат Адлия вазирлиги фаолиятининг коррупцияга қарши стандартларга мос эканлигини ҳамда вазирликда порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш тизими мавжудлигини тасдиқлайди.

Шунингдек, ушбу сертификат вазирликнинг амалдаги етакчилигини тасдиқлайди. Адлия вазирлиги сертификациядан ўтган илк давлат органидир.
Бошқа ташкилотлар ҳам, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ хусусий бўлсин бундай сертификациядан ўтади, деб умид қиламиз.
БМТ Тараққиёт дастури(БМТТД) вазирлик билан коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари кўрсатиш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдиради.
Адлия вазирлиги билан яқин ҳамкорлигимиз бутун Ўзбекистон бўйлаб коррупцияга қарши кураш ва маданият соҳаларидаги ижобий ўзгаришларга олиб келади, деб умид қиламиз.

Матильда Димовска
БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари
#Адлия_қутлов

Кэролин Лэмм
Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси:

— Бугун мен Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Адлия вазирлигини Коррупцияга қарши кураш менежменти тизими бўйича халқаро миқёсда эътироф этилган стандарт, ISO 37001 сертификати олгани билан қутлаш бахтига мияссар бўлмоқдаман. Бу ютуқ Адлия вазирлигидан жуда катта меҳнат ҳамда тизимда коррупцияга барҳам бериш йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларни талаб қилди.

1990 йиллардан бери Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ишлар эканмиз, шахсан ўзим юртингиз сўнгги ўттиз йил давомида эришган салмоқли натижаларнинг гувоҳи бўлдим. Айни дамда мен American-Uzbek Chamber of Commerce (Америка – Ўзбекистон савдо палатаси) (AUCC) раиси лавозимида ишлаб келмоқдаман ва “White & Case” халқаро юридик фирмаси ҳамкори сифатида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Адлия вазирлиги билан яқин ҳамкорлик қилиш ва ишлаш шарафига муяссар бўлмоқдаман.

Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш йўлидаги шунча йиллик муваффақиятли ҳамкорлик ва шерикликдан сўнг “White & Case” Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича эришилган ютуқларни фахр билан кузатиб бормоқда. Ўзбекистон ва “White & Case” сўнгги ўттиз йил давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда ва шу ҳамкорлик асносида қўлни қўлга берган ҳолда биз Адлия вазирлиги билан унинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича яқин ҳамкорлик қилиш чоғида кўплаб халқаро инвестициявий арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини илгари суриб келдик.

Шунингдек, биз вазирлик билан нафақат халқаро инвестициявий соҳада балки, арбитражлар соҳасида ҳам ҳамкорлик қилаётганимизни таъкидлаш жоиз.

Мисол учун, ҳамкорлик асносида Адлия вазирлиги ходимлари ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириш учун АҚШ даги офисларимизда стажировка ўтамоқда. Бундан ташқари шериклик доирасида Адлия вазирлигининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакилларидан иборат юрист талабалар учун семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этиш жараёнида фаол иштирок этмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси билан узоқ йиллар давомида юқорида зикр этилган соҳаларда ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.

Бугунги ISO сертификатининг қўлга киритилиши Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришгандан бошлаб белгилаб олган коррупцияга қарши кураш бўйича режанинг бир қисми эканини таъкидлашни истардим. Мен унинг қилган ишлари ҳақида сизларга соатлаб сўзлаб беришим мумкин, бироқ биринчи навбатда 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунини алоҳида қайд этишни истардим.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қўйилган улкан ва муҳим қадамлардан бири бўлди. Янги қонун қабул қилингач, Ўзбекистоннинг кўплаб қонунларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва уни Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ва унинг суд ҳокимияти орқали амалга оширилишига эришилди. Янги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан кўплаб янги давлат органлари ташкил этилди, жумладан яқинда ташкил этилган Коррупцияга қарши кураш агентлиги фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун биз Адлия вазирлиги томонидан қўлга киритилган ISO 37001 сертификати барча даражадаги ходимларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнати маҳсули эканини қайд этишни хоҳлардим.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Адлия вазирлигини яна бир бор ушбу улкан муваффақият билан табриклайман. Ишончим комилки, коррупцияга қарши кураш йўлидаги ушбу муҳим қадам яна кўплаб муваффақиятларга замин яратади, шунингдек мен Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан келгусида ҳамкорликни давом эттиришга умид қилиб қоламан.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юстиция_поздравление
Фаррух Абдуллаханов
KPMG консалтинг бўлими Директори
/Директор отдела КПМГ/

....Хочу отметить, что одним из залогов успеха при реализации антикоррупционных мер является продемонстрированный со стороны руководства Министерства Юстиции «Тон Сверху».
Это является качественным примером для эффективного внедрения комплаенс практики в государственных органах Узбекистана....
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видео_табрик

Адлия вазирлиги ИСО 37001 сертификатини қўлга киритганлиги муносабати билан фикрлар...табриклар...

Акмал Бурханов

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори
#Biz_birgamiz

❤️ “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида мингдан зиёд оилалар қўллаб-қувватланди ва кўмак кўрсатилди.

Ушбу акция Адлия вазирлиги томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

👉Батафсил
___________________

#Мы_вместе

❤️ В рамках акции «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» помощь и поддержку получили свыше тысячи семей.

Эта акция реализуется Министерством юстиции совместно с Общенациональным движением «Юксалиш».

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вебинар: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси етарли даражадами?

Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 14 сентябрь куни “CERT International” компанияси аудиторлари томонидан аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш ва билдирилган тавсияларни таҳлилига бағишланган онлайн тренинг ўтказилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/)гуруҳида 2020 йил
16 сентябрь куни соат 15:00 да “Юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Юридик техникумларга ўқишга кириш учун имтиҳон топшириш тартиби.
2. Юридик техникумларда ўқиш жараёнини олиб бориш тартиби.

Фуқаролар юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишга оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
🏛 Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

👆 Сиз учун муҳим янгилик!

Академик лицейимизга кириш учун ўтказиладиган Имтиҳон кунлари маълум бўлди.

Тест синовлари 18 сентябрь куни 2 сменада (1-смена 8:00 дан 11:00 га, 2-смена 17:00 дан 20:00 га қадар) Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида ўтқазилишини маълум қиламиз.

📚 Тест синовлари:
✔️ Тарих
✔️ Хорижий тил
фанларидан бўлиб ўтади!

👆 Азиз абитуриентлар!

➡️ Тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишингиз

➡️ Назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киришингиз лозим.

👆Тест синовлари ўтқазилиш жараёнида:

⛔️ Тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади

📵 Тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас.

🚫 Тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Хурматли абитуриентлар!

🗣 Тест синовларига кириш учун рухсатномаларни қачон ва қаердан олиш ҳамда ким қайси сменада тест топшириши бўйича қўшимча маълумот берамиз.

☎️ Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса академик лицейда ташкил этилган Call-марказ (71) 241-72-44 рақами орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!

Бизни кузатишда давом этинг!

🏛 Тошкент давлат юридик университети
@tsulofficial
⚡️Давлат тилини билмаганларга Ўзбекистон фуқаролиги берилмайди

Ушбу янги тартиб бугундан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга асосан амалиётга киритилди.

Батафсил: https://lex.uz/docs/4761984
#Адлия_хабари

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этиб, парламентга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини тақдим этмоқда.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ушбу Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳамма учун виждон эркинлигини кафолатлаш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, ҳар бир шахснинг диний эътиқоди эркинлигини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга киритилаётган янгиликлардан бири диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Мажлис давом этмоқда...
#СЎРОВНОМА

📣📣📣Ҳурматли фуқаролар!!!

✍️📋Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган онлайн сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз!

📝Ушбу сўровномани ўтказишдан мақсад давлат органлари ва ташкилотларининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан, мурожаатлар билан ишлаш тизими қай даражара эканлигини баҳолашдан иборат.

✍️Сизнинг иштирокингиз келгусида давлат органлари ва ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

https://bit.ly/2Ew1SyT