Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#шахсий_фикр
Манимча, журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган махсус омбудсманни тайинлаш вақти келганига анча бўлди.Аслида Журналистлар ижодий уюшмаси партиялардан олдин журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиқиши керак эди!
#ФҲДЁ #қўшфамилиялик #шахсий_фикр

Қўшфамилиялик ҳақида....

Бир неча соатлар ичида ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлаётган “қўшфамилиялилик” тушунчасига аниқлик киритиб ўтсак. Аввало, бу тушунча бугун турли сайтлар жар солаётганидек “қайноқ” янгилик эмас. Эринмасангиз https://lex.uz/docs/3064981 манзили орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 90-банди иккинчи хатбошиси билан танишиб чиқинг.

Унда шундай ёзилган:

“Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.

Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин”.
Бу тартиб ихтиёрийликка асосланган бўлиб, фуқароларнинг эркин танлови асосида амалга оширилади. Қонунчиликка киритилган янги ўзгаритишга кўра, фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия нима эканлигига аниқлик киритилган, холос.
#Шахсий_фикр

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятмасми?!

Охирги вақтларда жамиятда хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кўплаб учраётгани, содир этилган қотиллик, ўғирлик, фирибгарлик каби жиноятларни акс эттирувчи хабарлар сони ошиб бораётгани ташвишли ҳолат.

Ўйлашимча бу жиноятлар сони ортганлигидан эмас аксинча ортиқча ХАЙП олиш, гуруҳ аъзолар сонини ошириш мақсадида қилинаётган иш деб ҳисоблайман.

Телеграм гуруҳлар ўз йўлига аммо бунга айрим оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилишини қандай тушуниш мумкин.

Ҳуқуқий жиҳатдан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилаётган вақтда воқеа юзасидан бирор шахсни айблаш, дахлдорликни эълон қилиш амалдаги қонунчиликка зид.

Айрим масъуллар буни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш профилактик тадбири деб ўзини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Баъзи ҳамюртларимиз эса бундай ҳолатларни бошқалар учун ибрат, дея оқлаяпти. Мен шу соҳа мутахассиси сифатида шуни айтишим мумкинки, профилактик тадбирлар бу тарзда қилинмайди. Бу каби ҳолатлар кимлардир учун намуна сифатида қаралмаслигига ким кафолат беради?! Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятмасми?!

Ваҳший қоттиллик акс этган тасвирларни кунора кўрган инсон дийдаси қаттиқлашиб, меҳрни йўқолиши ҳар қандай қотилликни оддий ҳолга айлантириб қўяди. Мени бу фикримни психологлар ҳам қўллаб-қувватласа керак.

Бу каби хабарларни зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш деб баҳоланиши тарафдориман.

Миллий қонунчилигимизда Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер:

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги белгиланган.

Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, қолаверса фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш тақиқланади.

Шунга кўра, барчани қонунчиликка риоя этиш ва жамият манфаатлари шахсий манфаатдорликдан устун эканлигини эслатиб ўтамиз.