Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2020/2021 ўқув йилида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2 508 та ҳужжатлар, жумладан 1 889 та туғилганлик, 555 та никоҳ, 5 та ажрим, 59 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бошқа ҳудудда яшовчилар қанча уй сотиб олди?

Прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент Фармонига кўра
2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискаси бўлмаган фуқаролар ҳам кўчмас мулк сотиб олиш имкониятига эга бўлди.

Бу имкониятдан ўтган 70 кунда фойдаланган фуқарорлар Тошкент шаҳридан 12 799 та, Тошкент вилоятидан эса 2 052 та уй-жой олди-сотди битимларини нотариал идораларда расмийлаштиришди.

Қайд этиш керакки, нотариал идоралар томонидан ушбу даврда бу ҳудудларда жами расмийлаштирилган уй-жой олди-сотди битимларининг деярли 70 фоизини айнан, пропискаси бошқа ҳудудларда бўлган фуқаролар иштирокидаги битимларга тўғри келади.

20 йилдан ортиқ амалда бўлган, Тошкентдан уй сотиб олишдаги тўсиқларнинг олиб ташланиши фуқароларнинг уй-жойга эга бўлишида юзага келган турли муаммоларини ҳам барҳам топишига хизмат қилди.

Хусусан, кўплаб фуқаролар уйни Тошкентда пропискаси бўлган таниши номига расмийлаштириб, кейин “ўз уйида ижарачи” бўлиб яшашга мажбур бўлганлиги ҳам сир эмас. Фармон қабул қилиниши билан яратилган имкониятдан биринчи навбатда шундай фуқаролар фойдаланиб, уйларини ўз номига расмийлаштиришди.

Шубҳасиз, қабул қилинган Фармон фуқароларимизнинг эркин кўчиб юриш ва уй-жойга эга бўлиш каби муҳим ҳуқуқлари кафолатини таъминлашда туб бурилиш ясади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади

“Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4754-сон, 17.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида:

👉 Давлат божхона қўмитаси, Давергеодезкадастр, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади;

👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

❗️ Мазкур тартиб жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай ишлар юзасидан тўғридан-тўғри бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.

📋 Қарор билан Апелляция кенгашининг асосий вазифалари белгиланди.

☑️ Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш Апелляция кенгашининг вазифаларидан биридир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга кўра, Апелляция кенгашининг таркиби тегишли давлат органи раҳбарининг қарори билан 2,5 йил муддатга тасдиқланади.

📌 Апелляция кенгаши 7 нафардан 11 нафаргача аъзолардан иборат таркибда тузилиши мумкин.

📄 Апелляция кенгаши унда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий тусга эга бўлган хулоса қабул қилади.

Апелляция кенгаши томонидан қабул қилинган хулоса 3 кун муддатда давлат органи раҳбарига кўриб чиқиш учун, бошқа манфаатдор тарафларга маълумот учун юборилади.

📝 Апелляция кенгашининг хулосасини қабул қилиб олган давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари уни инобатга олиши ёки ёзма асослантирилган тарзда рад этиши мумкин.

♻️ Бунда, давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари қабул қилинган қарор тўғрисида 3 кун муддатда Апелляция кенгаши ва тарафларни ёзма ёки электрон тарзда хабардор қилади.

Қарор билан Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Давран Тохирович Алланазаров вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони билан ташкил қилинган Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д. Алланазаров шу кунга қадар вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Д .Алланазаровни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Сухроб Джўрақулович Юсупов вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сон Фармони билан ташкил қилинган Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Юсупов шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси С. Юсуповни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

▫️ Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?

👉 ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
👉 ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
👉 ҳайдовчининг нутқи бузилса;
👉 ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
👉 ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.

▫️ Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?

Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️

👉 махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
👉 туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.

▫️ Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?

Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.

▫️ Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?

Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.

▫️ Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 345 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 6 млн 690 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

▫️ Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?

Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.

▫️ Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?

Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.

Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.

▫️ Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?

Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.

▫️ Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?

👉 ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
👉 алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).

▫️ Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?

Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.

Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.

▫️ Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_таҳлил

Қонун лойиҳаси нега муҳокамаларга сабаб бўлди

Сўнгги пайтда турли соҳа вакилларининг у ёки бу хатога йўл қўяётгани ҳақида кўп эшитяпмиз, гувоҳи бўляпмиз. Масаланинг моҳияти билан қизиқмай, «Соҳасини яхши билмайди», «Отасини пулига кириб олган-да, ишга», дея билганимизча тўн бичяпмиз. Натижада хатосини ҳали англамаган ходим «ҳайп» мавзуга айланмоқда. Баъзи раҳбарлар масалага ечим сифатида ишчисидан «воз» кечиб қўя қолади, баъзи «замонавий» фикрловчилар эса оқибатнинг сабаби билан қизиқади. Бироқ улар қўл билан санарли холос. Хўш, аслида гап нимада?

Муаммо борми?

Батафсил: https://teletype.in/@mahalladosh_uz/qonun
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шу жумладан, адлия вазирининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилиши назарда тутилган.

Мажлисни қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:

📹 https://www.youtube.com/watch?v=ClR_7c_w-JY
_______________________________

Началось пятое пленарного заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.

В ходе пленарного заседания планируется рассмотрение ряда актуальных вопросов. В том числе предусмотрено заслушивание информации министра юстиции о работе, проделанной в Республике Узбекистан в 2019 году в области правовой пропаганды и просветительства.

Заседание можно смотреть в онлайн режиме:

📹 https://www.youtube.com/watch?v=ClR_7c_w-JY

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида адлия вазирининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов таъкилаганидек, ҳуқуқий онг ва маданият давлат ва жамият манфаатлари учун бир хилда хизмат қилади. Қонун устуворлиги йўлида энг катта куч деса ҳам муболаға бўлмайди.

"Бир томондан, давлатнинг манфаати нимада деб савол берадиган бўлсак, давлат учун аҳолининг юқори ҳуқуқий маданиятининг мавжуд бўлиши мамлакатда қонунга итоаткорлик қадриятларининг шаклланишига, тартиб, интизом, тинчлик, осойишталик бўлишини таъминлайди.

Иккинчи томондан, энг асосийси, ҳуқуқий онг фуқарони адолат излаш ва талаб қилиш, унинг ўз ҳақиқатини рўёбга чиқариш, ҳукуматни ҳисобдорликка чақириш йўлида қуроллантиради.

Чунки, ўз ҳуқуқини биладиган, қонунларни тушунадиган шахснинг талаби ҳам юқорироқ, сўзи ҳам ўткирроқ, қадами ҳам дадилроқ бўлади.

Бу балки айрим давлат органларига, айрим мансабдорлар хуш кўрмаслиги мумкин. Чунки кўпларга ёқмайди, биров талаб қилса, танқид қилса, ҳисобдорликка чақирса, аудио ёзувга олса, видеога олса ва оммага эълон қилса. Осойишталикда, ҳотиржамликда ўз ишини қилиб юрганлар учун албатта бу қийин масала.

Лекин, Президентимизнинг энг асосий талаби ҳам шундайки, давлат органлари халқ учун ишласин, бу ғоя ҳар қандай мансабдорнинг кундалик иш услубига айлансин.

Яъни, давлат аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга ҳаракат қилар экан, ўзи ҳам шу талабларга қараб ўзгариши, ўз фаолиятини яхшилаши керак ва жамиятнинг талаби ошишига ва бу талабни қондиришга тайёр туриши керак", — деди адлия вазири.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида адлия вазирининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳуқуқий тарғиботда амалга оширилган янги лойиҳаларни санаб ўтди. Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга хизмат қилувчи 5 та ҳуқуқий портал ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу порталлар аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан:

🔹 Буюк Британиянинг тажрибаси асосида яратилган, турли ҳаётий ҳолатлар бўйича Аdvice.uz (e-maslahat.uz) ҳуқуқий портали орқали шу кунга қадар 130 минг нафардан ортиқ шахсга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди;

🔹 барча ҳуқуқий сайт ва нашрларни ягона порталга бирлаштирган Миллий ҳуқуқий интернет портали яратилиб, ишга туширилди;

🔹ёш болалар учун яратилган “Bolahuquqlari.uz” электрон сайтидан 3 500 нафардан ортиқ шахс фойдаланди;

🔹 аҳолига ҳуқуқий ахборотларни таҳлилий тарзда етказишга қаратилган hudud24.uz янгиликлар веб-сайти ишга туширилди.

Умуман, замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Адлия вазирининг ахбороти эшитилди
https://senat.uz/uz/lists/view/1561

Заслушана информация министра юстиции
https://senat.uz/ru/lists/view/1561

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов 2020 йил ҳаммамиз учун пандемия муносабати билан жиддий синовлар даври бўлди, деб таъкидлади.

Шу муносабат билан янгича тартиблар, қонун-қоидалар ва умуман, ўзгача турмуш тарзини юзага келтирди. Шундан келиб чиқиб, пандемия пайтида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш тизимини яратилди.

Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш мақсадида @huquqiy_maslahatbot, @notarius, @davxizmataloqa_bot каби телеграм ботлари очилиб, улар орқали фуқароларнинг масофадан туриб йўллаган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилди.

Биргина @huquqiy_maslahatbot боти орқали шу кунга қадар фуқароларнинг 6 мингга яқин саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳадага муаммоларни ҳам санаб ўтди.

“Биз биринчи навбатда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада эмаслиги устидан ишлашимиз керак. Айрим давлат органлари томонидан қонун талабларини менсимаслик оқибатида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Чунки миллионлаган аҳолининг ўз ҳуқуқларини билишини ортидан қувишдан кўра, давлат органларида қонунийликни таъминлаган ҳам афзалроқдир. Ўзи аслида, фуқаролар ўзига керак, ёки керакмас масалалар юзасидан бошини қотириб, ҳавотирга тушиб юрмаслиги даркор. Аксинча, давлат органлари ва хизматчилари ўз вазифаларини тўғри бажариши керак, фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилмасликлари керак”
, — деди адлия вазири.

2019 йил давомида вазирлик томонидан киритилган тақдимномалар асосида 181 та ноқонуний ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 2,8 мингтаси бекор қилинди.

Таъкидлангандек, ноқонуний қарорлар қабул қилиш амалиёти айниқса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида кўп кузатилмоқда.

“Агар биз минг марта ҳам қонунга итоаткорликка чақириб турсакда, фуқаролар ўз кундалик ҳаётида бошқача манзарани кўрса, унда қонунга бўлган ишонч сўнади. Яъни, ҳар бир инсон қонунлар ижросини амалда гувоҳи бўлиб, ўзи буни ҳис қилса, бундан катта тарғиботнинг ўзи бўлмайди”, — деди Р. Давлетов.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов тизимда мавжуд муаммоларга тўҳталиб, уларни бартараф этиш ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш мақсадида белгиланган устувор йўналишларни санаб ўтди.

🔹 Давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини, уларнинг қонунга итоаткорлигини янада ошириш бўйича зарур чораларни кўриш.

🔹 Ҳуқуқий ахборотни тарқатишни кучайтириш мақсадида алоҳида Миллий марказ ташкил қилинмоқда. Бу борада давлат раҳбарининг тегишли фармони қабул қилинди. “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бўйича қарор ҳукуматга киритилди.

🔹 Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқларини тушунтириш бўйича ишлар суръатини ошириш.

🔹 Ҳар бир ижтимоий қатлам бўйича алоҳида ёндашувни янада кенгайтириш, камбағаликка қарши кураш, ногиронлар, мигрантлар ва бошқа ижтимоий қатламларни қамраб олишга эътибор кучайтирилади.

🔹 “Advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий-ахборот порталини яратиш режалаштирилган. Бу тизим орқали тадбиркорлар ўз фаолиятининг ҳар қандай босқичидаги ва дуч келаётган ҳар бир масаласи юзасидан тезкор равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.

🔹 Жамиятда гендер тенглик бўйича, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат порталини ишлаб чиқилади.

🔹 “Шу ерда ва ҳозироқ” тамойили асосида фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat.uz интерактив ҳуқуқий порталини (сайтини) такомиллаштириш кўзлаган.

🔹 Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини келгусида ҳам ўтказиб бориш ва улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари

‼️Адлия вазирлиги “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ушбу
қонун лойиҳасининг мақсади аҳолининг шахсий томорқа ер участкаларидан фойдаланиш (шахсий томорқа хўжалиги) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Батафсил👇🏻: https://regulation.gov.uz/uz/document/18998
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фрилансерларга қатор ҳуқуқлар берилди

🔰 Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистоннинг банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;

• контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

‼️Бу каби қулайликлар Президентнинг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида (https://lex.uz/docs/4849607) кўзда тутилган.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган пул маблағлари тақсимоти муҳокама қилинди

Бугун, 19 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган хайрия маблағларини манзилли тақсимланишини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Таъкидланганидек, ўтган вақт давомида ташкилотчилар томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилди. Натижада 105 нафар эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.

Учрашувда комиссия аъзолари уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқдилар ҳамда давлат томонидан жабр кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилишини инобатга олиб, энг эҳтиёжманд фуқаролар танлаб олинди.

Учрашув якунида ташкилотчилар томонидан мазкур оилалар билан яна бир бор шахсан учрашишга ҳамда нималарга муҳтожлиги батафсил ўрганишга келишиб олинди.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/201