Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Sevara Urinbayeva
Photo
#Adliya_PR

Адлия вазирлиги Ахборот хизматидаги фаолиятимиз якунланди. Янги марралар олдинда!

Олти йил давомида 10 мингдан ошиқ ходим меҳнат қиладиган катта Адлия оиласида билимли, креатив, шижоатли, ватанпарвар ҳамкасбларимиз билан эл равнақи, халқимизни рози қилиш йўлида баҳамжиҳатликда ишладик.

Адлия Ахборот хизмати, жамоатчилик билан ишлаш йўналишида мен учун катта тажриба мактаби бўлди. Бу ерда илк меҳнат фаолиятимни бошлаган вақтдан тортиб то бугунгача бўлган даврда жамоанинг ҳар бир аъзосидан, бир-биримиздан кўп нарса ўргандик.

Бу давр мобайнида ОАВ билан ишлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ички ва ташқи коммуникациясини йўлга қўйиш, ривожлантиришга қаратилган қатор фойдали лойиҳаларни амалга оширишдик деб ўйлайман. Натижада, халқнинг ишончини қозондик ва қозониб келяпмиз деган умиддан.

Очиқлик рейтинглари

Адлия вазирлигининг очиқлик рейтингларидаги ўрнида сезирларли ўзгаришларни қилдик. Хусусан, ўтган 6 йил давомида Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг “Очиқлик рейтинги”да, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтингида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинадиган “Очиқлик индекси”да юқори натижаларни қайд этиб келдик. Бу натижалар, албатта, ўз-ўзидан қўлга киритилмади. Тинимсиз меҳнат, жамоавий бирдамликнинг яққол мисоли, кўрсаткичидир.

Медиа тадбирлар ва лойиҳалар

Ўтган вақт мобайнида кўплаб қатор матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар, ҳудудлар бўйлаб турлар, “очиқ эшиклар” кунлари, ОАВ ва блогерлар учун семинар-тренинглар, журналистлар учун “Адлия“ танловлари ташкил этилди, қўлланмалар тайёрланди, тимбилдинг тадбирлар ўтказилди.

Пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжи ортишини инобатга олиб йўлга қўйилган ва ҳозирга кунга қадар давом этиб келаётган “Он-лайн мулоқот” лойиҳаси (вазирликнинг youtube ва facebook саҳифаларида тўғридан-тўғри узатилди), Адлия тизимидаги иқтидорли ёшлар ҳақида “Мустақиллик ёшлари”лойиҳаси, “Адлия халқ орасида” фестивали, “Бир мурожаат изидан”, “Адлия аралашгач”, “Сўраган эдингиз” каби рукнлар орқали тизимни халққа яқинлаштирувчи материаллар бериб борилди.

Телелойиҳалар

“Юридик клиника”, “Алоҳида назорат” кўрсатуви, “Ҳуқуқий ахборот” , “Менинг ҳуқуқим” кўрсатувлари йўлга қўйилди ва мунтазам эфирга узатилмоқда.

Ёш журналист кадрлар билан ишлаш

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Президентнинг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг “Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий журналистика” бўлими сифатида белгиланди. Кўплаб амалиётчиларга Адлия Ахборот хизмати мактаби учирмаси бўлиш имкони берилди.

Вазирлик фаолияти доимо жамоатчиликнинг диққат марказида бўлгани учунам 7/24 режимида ишладик.

Бўлимимизнинг кичик ва аҳил жамоаси билан медиа майдон портлаган, ёнган вақтларда керак бўлса “ўт ўчирувчи” бўлдик))).

Фурсатда фойдаланиб, шу давргача бўлган босқичда мен билан бирга елкама-елка туриб ишлаган, ҳар қандай вазиятда ўз маслаҳатию кўмагини аямаган, вақти келса оператив ишлаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларимизга кўзларини юмиб бизга тўғри йўл кўрсатган устозу, ҳамкасбларимизга биргаликдаги фаолият учун миннатдорчилик билдираман.

Доимо саволларию сўровлари билан телефону, телеграмларимизни портлатиб, тиним билмай ҳуқуқий аҳборотлару, вазирлик фаолиятини ёритишда камарбаста бўлиб, биздан ўз кўмакларини аямаган, ўзларининг холис танқидлари билан тизим ривожига ўз ҳиссасини қўшган журналистлару кенг жамоатчилик вакилларига ўзимнинг чексиз ҳурматим ва миннатдорлигимни изҳор этаман.

Фаолиятимиз давомида биздан ўз кўмаклари ва маслаҳатларини аямай келаётган АОКА жамоасига алоҳида ташаккур!!! Ахборот хизмати институтини мавқеи ва нуфузини оширишда меҳнатларингиз катта.