Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#xalqaro_hamkorlik

Маъмурий адлия соҳасида Франция билан ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси айни кунларда маъмурий адлия соҳасида Европа тажрибасини ўрганиш учун Франция Республикасига ташриф буюрди. Ташриф АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Ҳуқуқий ислоҳотлар” дастури доирасида ташкил этилмоқда.

Хизмат сафаридан мақсад – маъмурий адлия соҳасида, хусусан маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юзага келадиган низоларни судгача (ёки суддан ташқари) ҳал қилиш бўйича Франциянинг илғор тажрибасини ўрганиш орқали мамлакатимизда судгача низоларни ҳал қилиш жараёнларини соддалаштириш ва “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103500/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_hamkorlik

Xalqaro konferensiya haqida xorijiy hamkorlar e'tirofi

Nigina ALIZODA,
Tojikiston Respublikasi adliya vazirining birinchi o‘rinbosari

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_hamkorlik

Xalqaro konferensiya haqida xorijiy hamkorlar e'tirofi

Erkinbek KERIMBAYEV
Qirg‘iz Respublikasi Raqamli rivojlanish vazirligi, Raqamli yechimlarni rivojlantirish bo‘limi boshlig‘i

@adliyangiliklari
#Xalqaro_hamkorlik #Adliya_yangiliklari
🔴live

Avval xabar berganimizdek, hozirda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Yevropa Ittifoqi va BMT Taraqqiyot dasturining “O‘zbekistonning qishloq hududlarida davlat xizmatlari ko‘rsatishni yaxshilash va boshqaruv darajasini oshirish” qo‘shma loyihasini amalga oshirish doirasida xalqaro ekspertlar tashrifi davom etmoqda.

Ayni damda Davlat xizmatlarini ko’rsatish tizimida samarali boshqaruv va amaldagi qonunchilik hujjatlariga oid tavsiyalarni takomillashtirish, xususiy sektorda zamonaviy jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikasiyalar mavzulariga bag’ishlangan davra suhbati bo’lib o’tmoqda.

Davra suhbatida Davlat xizmatlari sohasidagi qonunchik bo‘yicha ekspert Georgiy Sxakaya, jamoatchilik bilan aloqalar bo‘yicha ekspert Agavni Xarutyunyanlar va Adliya vazirligi mas’ul vakillari ishtirok etmoqda.
#Xalqaro_hamkorlik #Adliya_yangiliklari
🔴Live

Айни дамда Давлат хизматларини кўрсатиш тизимида самарали бошқарув ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига оид тавсияларни такомиллаштириш, хусусий секторда замонавий жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникасиялар мавзуларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Давра суҳбатида Жамоатчилик билан алоқалар бўйича эксперт Агавни Харутюнянлар , Давлат хизматлари соҳасидаги қонунчик бўйича эксперт Георгий Схакая ва Адлия вазирлиги масъул вакиллари иштирок этмоқда.

Унда иштиркочилар "Давлат хизматлари тақдим этишда стратегик коммуникацияларнинг аҳамияти", "Фуқаролар билан проактив мулоқотни осонлаштирадиган воситалар. Тавсиялар" каби мавзуларда мулоқот қилиб, фикр алмашмоқда.

Маълумот учун: ушбу давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
#Xalqaro_hamkorlik

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича яқин ҳамкор ҳисобланади. Икки давлат ваколатли давлат органлари адлия ва ҳуқуқ соҳасининг турли соҳалари бўйича ҳам узвий ва самарали ҳамкорлик қилиб келишади.

Жорий йилнинг 14 июль куни Тошкент шаҳрида Туркманистон Президенти С.Бердимухамедовнинг мамлакатимизга Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адалат вазирлиги ўртасида ҳуқуқий соҳадаги муносабатларни янада жадаллаштиришга қаратилган 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ҳамкорлик дастурига мувофиқ яқин истиқболда қуйидаги йўналишлар бўйича Туркманистон томони билан ҳамкорликни жадаллаштириш кўзланган:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг ижроси бўйича мониторингни олиб бориш, давлат органларида қонун ижодкорлигини рақамлаштириш, ФҲДЁ органлари фаолиятини такомиллаштириш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш;

юридик кадрлар малакасини ошириш мақсадида Туркманистон Адалат вазирлиги билан ўзаро стажировкаларни ташкил этиш ҳамда ҳуқуқ ва адлия соҳаларида ўзаро ҳамкорликда бошқа тадбирларни ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адалат вазирлиги ўртасида имзоланган ушбу ҳужжат ҳуқуқий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_xabari #xalqaro_hamkorlik

Туркия Адлия вазирлиги билан ахборот технологияларини қўлланилиши бўйича тажрибалар алмашинилади

Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқулов 6 октябрь куни Туркия Республикаси Адлия вазирлигининг Ахборот технологиялари Бош департаментида бўлишди.

Вазир А.Тошқуловни Туркия адлия вазирининг ўринбосари Акин Гурлек ҳамда Ахборот технологиялари Бош департаменти директори Сервет Гул ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.
Ташриф давомида вазирга Туркия адлия тизимида мавжуд ахборот дастурлари бўйича тақдимот қилинди. Хусусан, Туркия адлияси суд, прокуратура, адвокатура, медиация, суд ижро, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш ва бепул ҳуқуқий ёрдам каби 50 дан ортиқ ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз ўрнида, Туркия томонига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жорий қилинаётган ахборот тизимлари ҳақида маълумотлар берилиб, томонлар ўзаро тажрибалари ҳақида фикр алмашишди.

Ташриф якунида томонлар вазирликлар ўртасида суд-ҳуқуқ соҳасига ахборот технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш ва тажриба алмашишга келишиб олдилар.
#Adliya_xabari #Xalqaro_hamkorlik

Адлия вазири А.Тошқулов Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонасида Боязид Йилдирим номидаги Анқара университети ректори проф. др. Али Женгиз Кўсеўғли билан учрашди

Жорий йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқуловнинг Ўзбекистон Республикасининг Анқара шаҳридаги элчихонасида Боязид Йилдирим номидаги Анқара университети ректори проф. др. Али Женгиз Кўсеўғли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида юридик таълим йўналишида самарали ҳаморлик алоқалари йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ушбу ҳамкорликни янада чуқурлаштириш лозим эканлигини айтиб ўтди.

Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ва Боязид Йилдирим номидаги Анқара университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги ҳамда ҳозирда ТДЮУда ўзбек-турк ҳуқуқий ҳамкорлик маркази самарали фаолият юритаётганлиги, ўқув услубий ва илмий йўналишда аниқ мақсадлар белгилаб олинганлиги, хусусан, университетлар ўртасида қўшма магистратурани жорий қилиш режалаштирилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар юридик таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.
#Xalqaro_hamkorlik

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Дэвид Хофман билан учрашди

2023 йил 11 декабрь куни адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Дэвид Хофман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида М. Икрамов Дэвид Хофманни тайинлов билан табриклаб, Ўзбекистондаги миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
USAID миссиясининг янги раҳбари ташкил қилинган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида катта ўзгаришлар юз бераётганлигини, Адлия вазирлиги ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, уларни ҳуқуқий таъминлаб бораётганлигини таъкидлади.

Батафсил👈🏻
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_hamkorlik

Adliya vaziri oʻrinbosari Butunjahon Intellektual Mulk Tashkiloti bo‘lim direktori bilan uchrashdi

 
Adliya vaziri oʻrinbosari M. Ikramov joriy yilning 16-iyul kuni Shveysariyaning Jeneva shahrida Butunjahon Intellektual Mulk Tashkilotining (BIMT) Oʻtish davri va rivojlangan mamlakatlar boʻlimi direktori Habip Asan bilan uchrashuv oʻtkazdi.

Uchrashuv 2024-yilning 9-17-iyul kunlari BIMTga aʼzo davlatlar Bosh assambleyasi yigʻilishining 65-sessiyasi doirasida tashkil etildi.

Uchrashuv davomida vazir o‘rinbosari M. Ikramov mamlakatimizda so‘nggi yillarda intellektual mulk sohasida olib borilayotgan islohotlar, amalga oshirilgan ishlar, erishilgan ijobiy natijalar hamda istiqbolli rejalar xususida to‘xtalib o‘tdi.

Shuningdek, vazir o‘rinbosari O‘zbekistonning Jahon Savdo Tashkilotiga (JST) kirishi jarayonlarida intellektual mulk sohasidagi milliy qonunchilikni JST talablari, xususan, Intellektual mulk huquqlarining savdo aspektlari to‘g‘risidagi bitim (TRIPS) qoidalari bilan uyg‘unlashtirishishlarida BIMT tomonidan ko‘rsatilayotgan ko‘mak uchun H. Asanga o‘z minnatdorchiligini bildirdi.

H. Asan Oʻzbekistonda sohada amalga oshirilayotgan ishlarni yuqori baholab,O‘zbekistonning intellektual mulk sohasidagi xalqaro hujjatlarga qo‘shilish va sohadagi huquqbuzarliklarga qarshi kurashish bo‘yicha olib borilayotgan amaliy saʼy-harakatlarni alohida e’tirof etdi.

Uchrashuv soʻnggida M. Ikramov va H. Asan Oʻzbekiston va BIMT o‘rtasidagi hamkorlik yo‘nalishlari hamda istiqboldagi rejalar borasida fikr almashdilar.

@adliyaimd