Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида 6 май соат 18:00 ҳолатига кўра жами 205 млн сўмдан зиёд пул маблағлари тўпланди.

Жорий йилнинг 3–6 май кунлари давомида хайрия акциясига молиявий ҳисса қўшишни истовчилар томонидан жами 205 542 453 сўм маблағ келиб тушган. Жумладан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан очилган махсус ҳисоб рақамига (20212000100981895003) ташкилотлардан 167 632 475 млн сўм ўтказилди. Шунингдек, Payme ва Click тўлов тизимлари орқали фуқаролардан 37 909 978 сўм хайрия қилинди.

Пул маблағлари 313 нафар фуқаролардан ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан хайрия қилинган. Жумладан:
➤ “O`zInjiniring” лойиҳа институти (100 млн сўм);
➤ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари (13 млн сўмдан зиёд);
➤ “Silk road forever” МЧЖ (10 млн сўм);
➤ Фанлар академияси (5 млн сўм).

@uzbyuksalish
АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаева жавоблари:

Янги участка нозири озиқ-овқат дўконимни эртадан соат 20:00 дан кеч қолмай ёпасиз, акс ҳолда жаримага тортаман деди. Туманимиз бўйича COVID-19 вируси аниқланмаган. Шу кунгача ҳеч ким бундай огохлантирмаганди. Участка нозири карантин пайтида шундай қилишга ҳақлими?

❗️ Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, озиқ-овқат дўконлари фаолиятларини олиб боришлари мумкин. Лекин карантин ҳолати сабабли кечки вақтда фуқароларнинг муайян бир жойда тўпланишини олдини олиш учун туман ҳокимиятлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилиши мумкин.

✍️ Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида эпидемияни олдини олиш ва ундан сақланиш бўйича ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар учун мажбурий тусга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.

Карантинда имкон борича уйдан чиқмаслик сўралмоқда.

Карантин тугагандан сўнг корхона, ташкилотлар, жамоат жойларида фуқаролар томонидан санитария-гигиена қоидаларга риоя қилиш давом этади деб эшитдим. Айтингчи, карантиндан сўнг жамоат жойларида санитария-гигиена қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга қандайдир жарима ёки интизомий жазо қўллаш амалиёти давом этадими?

❗️ Карантин тугагандан сўнг ҳам санитария- гигиена қоидаларига амал қилмаганлик учун жавобгарлик қўлланилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарлик карантиндан қатьи назар амал қилади. Ушбу моддага кўра, санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жорий йилнинг 5 май куни ўтказилган видеоселекторда Президентимиз “Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз”, – деди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Биласизми

Савол: Карантин чораларининг Махсус комиссия томонидан жорий этилиши қанчалик қонуний?

Карантин чораларининг Махсус комиссия томонидан жорий этилиши қонуний асосга эга. Чунки, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг
6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатларига соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдамнинг сифати, самарадорлиги ва ҳамма учун очиқлигини ошириш, аҳоли соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш киради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигидаги Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига мувофиқ, Махсус комиссиянинг асосий вазифаларидан бири этиб, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Мазкур масалада ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
​​Халқ бошига иш тушганда ботирлари билинар

Сардобада рўй берган офат натижасида талофат кўрган ҳамюртларимизга инсонпарлик ёрдами кўрсатиш мақсадида “Салом Сардоба, биз биргамиз!” акцияси эълон қилинган эди.

Акция доирасида очилган махсус ҳисоб рақамга (20212000100981895003) бугунги кунга қадар ташкилотлардан 220 660 353 сўмдан ошиқ маблағлар ўтказилди. Payme ва Click тўлов тизимлари орқали фуқаролардан 41 727 878 сўм келиб тушди.

Мазкур хайрия акциясида саховатли халқимиз, тадбиркорлару ишбилармонлар, нуфузли компаниялару хорижий ҳамкорлар беғараз ёрдам кўрсатишди. Кўпчилик эса ҳатто исмлари сир тутилиши ҳам истади. Чунки халқимизда шундай яхшилик қилгинки бу яхшилигингни бир қўлинг билиб, иккинчиси билмай қолсин деган нақл бор.

Таъкидлаш жоиз, адлия идоралари ҳам ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хайрия ҳисоб-рақамига ҳам улар биринчилардан бўлиб ўзлари ташаббус кўрсатиб пул ўтказишди. Жумладан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари томонидан 13 миллиондан ортиқ маблағ хайрия қилинди.

Ишончимиз комилки, бундай хайриялар инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат ришталарини боғлашга, оқибатлилик каби ўлмас қадриятларимизни намоён этади.

Саховатли бандаларга Яратгандан мукофот ажри бор. Зеро, ҳаётда кўп бора гувоҳи бўлганимиздек, яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_бирлашайлик
#Биз_биргалашиб_юртимизни_қадрлайлик! ''Саховат ва кўмак йўлида бирлашайлик''

''Севимли'' чилар туҳфаси💁 😍🎤🎶🎬🎥...
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сардоба_биз_биргамиз #Сафимизга_қўшилинг

Хайрия акциясига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишга ошиққан ташкилотлар юртдошларимиз, тадбиркорларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз, хайрия акцияси давом этмоқда. Ушбу хайрияда иштирок этиб савобли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан очилган махсус ҳисоб рақамиларига ёки Payme ва Click тизимлари орқали маблағ ўтказишлари мумкин.

Юридик шахслар учун ҳисоб рақами: 20212000100981895003
МФО-00451, Milliy Bank

Payme: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Click: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Акция ташкилотчилари пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида келиб тушган пул маблағлари тўғрисида маълумот

Жорий йилнинг 3–8 май кунлари давомида хайрия акцияга молиявий ҳисса қўшишни истовчилар томонидан жами 257 489 538 сўм маблағ келиб тушган.

Жумладан, махсус ҳисоб рақамига (20212000100981895003) ташкилотлардан 257 489 538 млн сўм ўтказилди. Шунингдек, Payme ва Click тўлов тизимлари орқали фуқаролардан 58 056 063 сўм хайрия қилинди.

Пул маблағлари 377 нафар фуқаролардан ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан хайрия қилинган. Улар қаторида:

➤ «Ref Tech Service» МЧЖ —10 млн сўм;
➤ Косонсой тумани халқидан — 5.2 млн сўм;
➤ Наманган шаҳар 58-мактаб жамоасидан — 2.4 млн сўм;
➤ Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси — гигиена воситалари.

Шунингдек, бухоролик ва навоийлик фаоллар томонидан 3 та юк машинасида (ҳозиргача жами 13 та) гуманитар ёрдам юборилди.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига берилган айрим имтиёзлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи — халқимизнинг ўчмас жасорати ҳақида сўйлайди (Фоторепортаж)

👉 https://xs.uz/uzkr/30008

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
'' Яшил '', '' Сариқ'', “Қизил” тоифадаги туман (шаҳар)лар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзингизни синаб кўринг!
Шахс ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мол-мулкка (квартира ва ҳ.к.) ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилса, бу мол-мулкка қанча муддатда мулк ҳуқуқини киритади?
Final Results
31%
5 йил
14%
10 йил
44%
15 йил
11%
20 йил