Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги ва Корея Республикасининг Бош вазири ҳузуридаги Қонунчилик тадқиқот институти ўртасида истиқболли ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди

Адлия вазирлиги делегациясининг Корея Республикасидаги ташрифи чоғида 2024 йилнинг 8 май куни Корея Республикасининг Сежонг шаҳрида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ва Корея қонунчилик тадқиқот институти раҳбари Ёнг Су Хан ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Корея қонунчилик тадқиқот институти вакиллари томонидан қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёни ҳамда эришилган ютуқлар бўйича тақдимот қилинди. Хусусан, институт Корея Республикасининг Бош вазири ҳузуридаги 26 та илмий тадқиқот институтларидан бири бўлиб, асосий вазифаси ҳуқуқий сиёсат ва қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш, тадқиқотлар ўтказиш ҳисобланади.

Шунингдек, учрашув давомида норма ижодкорлиги жараёнларига сунъий интеллектни жорий қилиш ҳамда келгусида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солиш бўйича институтнинг илғор тажрибаси ўрганилди.

Бундан ташқари, институт томонидан қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашда молиявий, бюджет, ижтимоий, иқтисодий, атроф-муҳит, экология ва хавфсизликка таъсири жиҳатидан таҳлил қилиш, шунингдек, мазкур жараёнларда манфаатдор томонлар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича илмий методология ва амалий мисоллар билан маълумот берилди.

Томонлар амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам имзолашга келишиб олдилар.
“Anjan” mi yoki “Anjancha” mi?

Farg’ona viloyat adliya boshqarmasiga Andijon viloyatida yashovchi fuqaro X.Madrahimov o’ziga tegishli “Anjan” tovar belgisidan Farg‘ona viloyatida joylashgan "Q. A. M." oilaviy korxonasi huquq egasining ruxsatisiz foydalanayotgani yuzasidan murojaat kelib tushdi.

Murojaat asosliligi oʻrganilganda, Andijon viloyatida yashovchi fuqaro X.Madrahimov Adliya vazirligidan 2022-yil 5-may kuni “Anjan” jamlanma tovar belgisi uchun tovarlar va xizmatlar xalqaro tasnifining barcha sinfiga, jumladan 30-sinfiga muvofiq MGU 45104-sonli guvohnoma olgan  hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida muhofazaga olingan.

Murojaat asosida "Q. A. M." oilaviy korxonasi tekshiruv o’tkazilganda, korxona tomonidan “Anjan” tovar belgisiga adashtirib yuborish darajasida o’xshash bo’lgan “Anjancha” so'zidan  foydalangan holda muzqaymoq ishlab chiqarayotganligi ma’lum bo‘ldi.

Tekshiruv yakuni boʻyicha "Q. A. M." oilaviy korxonasi rahbariga qonun hujjatlarining buzilishi, ularning sabablari va bunga olib keluvchi shart-sharoitlarni bartaraf etish toʻgʻrisida taqdimnoma kiritildi.

Shuningdek, huquq egasining tovar belgisi mavjud boʻlgan kontrafakt mahsulotlarni savdodan qaytarib olish, tovar belgisi tasvirlarini yoʻq qilish, tovar belgisini tovardan yoki uning idishi va oʻrovidan yoʻqotish, ushbu talablarni bajarishning iloji boʻlmagan taqdirda, tegishli tovarni yoʻq qilib tashlash choralarini koʻrish boʻyicha tegishli koʻrsatmalar berildi.

Ogoh bo’ling! Tovar belgisidan yoki adashtirib yuborish darajasida u bilan oʻxshash boʻlgan belgidan tovarlarda, tovarlarning etiketkalarida, oʻrovlarida qonunga zid ravishda foydalanilganda ular kontrafakt hisoblanadi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 май -Хотира ва қадрлаш куни
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига бўлган ташрифи давомида 2024 йилнинг 9 май куни адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев билан Корея халқаро ҳамкорлик  ташкилоти (Korea international cooperation agency – KOICA) вице президенти Сеок Хва Ҳонг ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда KOICA томони Ўзбекистон билан ҳамкорликда 14 та лойиҳани амалга ошириб келаётганлигини айтиб ўтди. Тақдим этилган маълумотга кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистонда 22 млн АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бу ўтган 2023 йилга нисбатан 23% юқори.

Шунингдек, KOICA Ўзбекистонни асосий 4 та стратегик шерикларидан бири эканлигини таъкидлаб,  иқтисодиёт ва жамият тараққиётига ҳисса қўшадиган масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирди.

Ўз ўрнида вазирлик делегацияси KOICA томони билан давлат хизматларини ривожлантириш, давлат хизматларини кўрсатишда сунъий интеллектни жорий этиш борасида давлат ходимлари учун ўқув курсларини ҳамда Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Корея тажрибаси билан таништириш йўналишида махсус тадбирларни ташкил этиш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Тадбир якунида ўзбек делегацияси KOICA музейи фаолияти билан яқиндан танишишди.
Adliya vazirligi delegatsiyasi va Koreya Respublikasining Shaxsiy ma'lumotlarni himoya qilish komissiyasi oʻrtasida uchrashuv boʻlib oʻtdi

Adliya vazirligi delegatsiyasi Koreya Respublikasidagi tashrif chogʻida Koreya Respublikasining Seul shahrida adliya vaziri oʻrinbosari X.Meliyev Koreya Respublikasining Shaxsiy ma'lumotlarni himoya qilish komissiyasining bosh direktori Ko En Yong bilan uchrashdi. Tomonlar har ikki davlatdagi shaxsga doir ma’lumotlarga ishlov berish va himoya qilish tizimi, sohada erishilgan yutuqlar muhokama qilib, oʻzaro fikr almashdi.

Uchrashuvning ikkinchi qismida Komissiya vakillari tomonidan tashkilot faoliyati, asosiy vazifa va funksiyalari, jumladan, shaxsiy ma’lumotlarni himoya qilish to‘g‘risidagi qonunchilik yuzasidan taqdimot qilindi.

Xususan, Komissiya shaxsga doir ma’lumotlar sohasidagi arizalarni ko‘rib chiqish, nizolarni hal etish, shuningdek, shaxsga doir ma’lumotlarni himoya qilish sohasida vakolatli davlat organi hisoblanib, maqom jihatidan vazirliklarga tenglashtirilganligi maʼlum qilindi.
 
Tashrif yakunida tomonlar amaliy hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish boʻyicha memorandum loyihasini ishlab chiqish hamda uni imzolashga kelishib oldi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_qulaylik #davlat_xizmatlari

Интерактив киоскалар қандай ишлайди?

Давлат хизматларидан фойдаланиш яна ҳам осонлашди.

Энди давлат хизматлари ҳар бир маҳаллага кириб бормоқда. Бугун Сизлар билан онлайн хизматлардан тез, осон ва қулай фойдаланиш имконини берувчи ана шундай интерактив киоскалардан қандай фойдаланишни ўрганамиз.

Мазкур киоскаларда ҳозирда 37 та хизмат кўрсатилади. Йил якунига қадар туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллалар ва аҳоли гавжум бўлган жойларда 1 500 та интерактив киоскалар жойлаштирилади ҳамда интерактив киоскалар орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 70 тага етказилади.

Батафсил роликда👆🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ekspert_sharhi

Davlat xizmatchilarini haqorat qilganlik uchun qonunchilikda javobgarlik belgilanganmi?


Ekspert, TDYU Jinoyat huquqi, kriminologiya va korrupsiyaga qarshi kurashish kafedrasi dotsenti Ma'rufjon Kurbanov ushbu savolga javob berdi.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича музокара бўлиб ўтди

Адлия вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига бўлган ташрифи давомида 2024 йилнинг 10 май куни адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ва Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари  Хонг Сик Чунг ўртасида икки томонлама музокара бўлиб ўтди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида ўзбек томони Корея Адлия вазирлиги фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Корея Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан арбитраж, халқаро ҳуқуқий ёрдам, юристлар малакасини ошириш йўналишларида ҳамда Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларда, жумладан, бу борадаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришда, яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўз ўрнида ўзбек делегацияси юқорида қайд этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларига қулай шарт-шароитларни яратиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Бундан ташқари,  учрашув давомида 2017 йилда икки вазирлик ўртасида имзоланган англашув меморандумида белгиланган тадбирларни жадаллаштириш мақсадида Ҳамкорлик дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.