#Biz_birgamiz
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар IV Республика савдо ярмаркасига старт берилди
Ярмаркада ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
16—17-сентябр кунлари, 10.00 дан 17.00 гача
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3А-уй (“ЭКОБОЗОР” савдо мажмуаси) манзилида бўлиб ўтмоқда.
‼Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга, ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз!
Маълумот учун : Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Ikki kun davomida Toshkentda ''Biz birgamiz'' loyihasi doirasida 100 ga yaqin nogironligi bo‘lgan shaxslar tomonidan tayyorlangan mahsulotlar IV Respublika savdo yarmarkasi bo‘lib o‘tdi.
Yarmarkada o‘z uylarida turli xil buyum va mahsulotlar tayyorlash bilan shug‘ullanadigan, biroq ularni sotishda qiyinchiliklarga uchrayotgan nogironligi bo‘lgan shaxslar tayyorlagan mahsulotlar sotildi.
Ma'lumot uchun: Ushbu tadbir Adliya vazirligi tomonidan 2018-yildan buyon O‘zbekiston nogironlar jamiyati bilan hamkorlikda amalga oshirib kelinayotgan “Biz birgamiz” ijtimoiy loyihasi doirasida tashkil etilmoqda.
@adliyangiliklari

''Мафтункор ранглар жилоси'' танлови ғолиблари аниқланди
Хабар берилганидек, бугун 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови доирасида шахмат спорт тури ва расм чизиш бўйича беллашувлари бўлиб ўтди. Унда республиканинг 14 ҳудудидан жами 28 нафар иштирокчи қатнашди.
Танловнинг расм чизиш тури бўйича ғолиблар:
1- ўрин Севинч Бахриддинова (Бухоро)
2- ўрин Анора Самиева (Наманган)
3-ўрин Хосият Абдукулова (Сирдарё)
Танловнинг шахмат тури бўйича ғолиблар:
1-ўрин Элмуродов Ислом (Бухоро);
2-ўрин Эргашев Абдуқодиров (Андижон);
3-ўрин Шамиддинов Арслонбек (Сирдарё)
Барча ғолиб болажонларни табриклаймиз👏👏👏

Бугун юртимизнинг 16 шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишланган "Янги Нафас" оммавий югуриш марафони ўтказилмоқда.
Адлия вазирлигининг ижтимоий лойиҳаси ҳисобланадиган “Биз биргамиз!” доирасида ногиронлиги бўлган шахслар оммавий югуриш мусобақаларига жалб қилинди.
Уларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар, Кўзи ожизлар ва Карлар жамиятлари томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилди.
Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар учун жами уч турдаги номинация бўйича ғолиблар тақдирланади.
Марафон иштирокчилари ўртача 50—150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этаётган бўлса, имконияти чекланганлар учун бепул қилиб берилди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Марафон натижалари ҳақида тез орада маълум қиламиз .

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Biz_birgamiz
3-sentabr kuni respublikamizning 16 shahrida Mustaqillik bayramiga bag‘ishlangan "Yangi Nafas" ommaviy yugurish marafoni o‘tkazildi. Adliya vazirligining ijtimoiy loyihasi hisoblanadigan “Biz birgamiz!” doirasida nogironligi bo‘lgan shaxslar ommaviy yugurish musobaqalariga jalb qilindi.
Marafonda ko‘rishda va eshitishda nuqsoni bor hamda boshqa turdagi jismonan imkoniyati cheklangan shaxslar uchun jami uch turdagi nominatsiya bo‘yicha g‘oliblar taqdirlanadi.
Marafon haqida batafsil 👉 video lavhada

🎨"Мафтункор ранглар жилоси"га таклиф этамиз
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида 27 октябрь куни соат 10:00 да Ёшлар ижодиёт саройида 7-17 ёшдаги ногиронлиги бўлганлар ўртасида навбатдаги “Мафтункор ранглар жилоси-2023” республика расм чизиш танлови, расм кўргазмаси ва шахмат спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" ҳуқуқий акцияси доирасида адлия вазирлиги ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳодимлари томонидан сайёр қабул ўтказилади.
ОАВ вакиллари ва фаол жамоатчилик вакиллари, блогерларни имконияти чекланган болалар томонидан яратилган санъат асарларидан баҳраманд бўлишга чорлаб қоламиз!

''Мафтункор ранглар жилоси-2023'' танлови ғолиблари аниқланди
Хабар берилганидек, бугун 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови доирасида шахмат спорт тури ва расм чизиш бўйича беллашувлари бўлиб ўтди. Унда республиканинг 14 ҳудудидан жами 28 нафар иштирокчи қатнашди. Кўрик танловнинг асосий мақсади расм чизиш ва спортнинг шахмат тури бўйича иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни рағбатлантириш.
Маълумот учун: Тадбир 2018-2022 йиллар давомида 4 марта ўтказилди. Мазкур тадбир 2018-2022 йиллар давомида республика бўйича жами 5000 га яқин ёшлар қамраб олинди.
Танловнинг расм чизиш тури бўйича ғолиблар:
1- ўрин: Хурлиман Сапарниязова (Қорақалпоғистон Республикаси);
2- ўрин: Абдушукуров Мухаммадсодиқ (Тошкент шаҳри);
3-ўрин: Умарова Ойбарчин (Сурхондарё).
Танловнинг шахмат тури бўйича ғолиблар:
1-ўрин: Нормуминов Уралбек (Сурхондарё);
2-ўрин: Исмоилов Азизбек (Хоразм);
3-ўрин: Ахмедов Мухаммадюсуф (Наманган).
Танлов иштирокчиларининг барчаси қимматбаҳо совғалар, медаль ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

#Biz_birgamiz #Adliyadan_xayrli_tashabbus
“Maftunkor ranglar jilosi” ilk rasmlar ko'rgazmasiga taklif etamiz!
Koʻrgazmaning rasmiy ochilish marosimi Toshkent fotosuratlar uyida 2023-yil 29-noyabr kuni soat 11:00 da bo'lib o'tadi.
Adliya vazirligi O‘zbekiston nogironlar jamiyati bilan hamkorlikda 3-dekabr "Xalqaro nogironlar kuni" hamda Konstitutsiya kuni munosabati bilan "Biz birgamiz” ijtimoiy loyihasi doirasida joriy yilning 29-noyabr 5-dekabr kunlari Toshkent fotosuratlar uyida
“Maftunkor ranglar jilosi” respublika ko‘rik tanlovining 2019-2023- yillardagi ishtirokchilari tomonidan chizilgan rasmlar ko‘rgazmasi haftaligi (xayriya aksiyasi) o‘tkazilmoqda.
Mazkur ko‘rgazmada 70 nafar 7-17 yoshgacha nogironligi bo‘lgan bolalarni rasmlari o‘rin olgan.
Nogironligi bo'lgan yoshlar tomonidan chizilgan birinchi rasmlar koʻrgazmasining rasmiy ochilish marosimiga barchani taklif etamiz.

Иродаси баланд ёшларнинг 5 йиллик ижод маҳсуллари жамоатчиликка тақдим этилди
70 нафар 7-17 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг 200 дан ошиқ расмлари илк маротаба ўтказилган “Мафтункор ранглар жилоси” кўргазмаси ҳафталигидан ўрин олди.
Ҳафталик Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда 3 декабрь "Халқаро ногиронлар куни" ҳамда Конституция куни муносабати билан "Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Бугун Тошкент фотосуратлар уйида очилиш маросими бўлиб ўтган мазкур кўргазмадан ўрин олган суратлар 14 та ҳудуддан “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танловининг 2019-2023 йиллардаги иштирокчилари томонидан яратилган ижодий ишларидир.
Мазкур хайрли ташаббус- Кўргазма расм чизиш бўйича ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қуватлаш ҳамда юқоридаги тадбир иштирокчиларини доимий равишда рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда ушбу кўргазма доирасида ҳомийлардан жами 70 000 000 сўм пул маблағ келиб тушган бўлиб, ушбу маблағлар 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан, “Мафтункор ранглар жилоси” республика расмлар танловининг 2019-2023 йилги (ҳар йили 14 нафардан иштирокчи қатнашган) жами 70 нафар иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳозирча 1 000 000 сўмдан, шунингдек кўргазма давомида қўшимча ҳомийлик маблағлари келиб тушадиган бўлса, 70 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар орасида тенг тақсимланиши режалаштирилган.
“Мафтункор ранглар жилоси” расмлар кўргазмаси 2023 йилнинг 29 ноябрдан 5 декабргача давом этади.
Маълумот учун: Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини ўтказиб келмоқда.

Тошкент VI халқаро марафонида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам иштирок этди
Жорий йилнинг 20 апрель куни мамлакатимизда BYD Tashkent VI xalqaro марафонига старт берилди.
Ушбу марафонда Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар оммавий югуриш мусобақасига жалб қилинди.
Иштирокчиларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар жамияти томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилди.
Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар учун жами икки турдаги номинация бўйича ғолиблар тақдирланади.
Марафон иштирокчилари ўртача 150—500 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этаётган бўлса, имконияти чекланганлар учун бепул қилиб берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Марафон натижаларига кўра, ногиронлиги бўлган шахслардан аёллар ва эркаклар тоифалари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар улашилди.