Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ОАВ_учун_махсус

Адлия вазирлиги: экспорт қилувчи корхоналар фаолиятига айрим ҳудудларда тўсиқлар бўлаётгани юзасидан мутасадди раҳбарларни қатъий огоҳлантиради

Экспорт қилувчилар учун маъмурий тўсиқларни қисқартириш ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, жойлардаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсадида ҳудуддаги раҳбарлар экспортерлар олдида сунъий тўсиқларни қўймоқда.

Хусусан, маҳсулотларни бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўтаётганда мансабдор шахслар экспортерларни агар у экспортни ушбу ҳудуддан амалга оширмаса ҳудуд чегарасидан ўтказмаётганлиги ёки тадбиркорлик субъектларини экспорт қилинаётган ҳудудда рўйхатдан ўтишини талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Тадбиркорлик фаолияти, хусусан экспортни амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ортиқча чеклов ва талаблар ўрнатиш ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (Жиноят кодексининг 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (Жиноят кодексининг 206-моддаси) деб баҳоланиб, бунга йўл қўйган мансабдор шахслар ушбу қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

📌Юқорида кўрсатилган ҳолатларга барҳам бериш мақсадида экспорт қилишга тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай кўриниши ҳолатлари юзасидан ҳурматли тадбиркорлар Адлия вазирлигининг @tadbirkor_adliyabot телеграм ботига ёки “Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси”га (71-207-00-98) мурожаат қилишларини сўраймиз.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook |
#ОАВ_учун_махсус #Яна_бир_карра_эслатамиз
#Адлия_муносабат

‼️"Прописка яқинда яна ёпиларкан" деган миш-мишларга Адлия вазирлиги ойдинлик киритади

📌Бугунги кунда аҳоли орасида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” деган
миш-мишларга ойдинлик киритиш юзасидан Адлия вазирлигига мурожаат этган ОАВга қуйидагиларни маълум қилади:

Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди.

Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас мулк сотиб олиш учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги шарти бутунлай бекор бўлган.

Иккинчидан, 2020 йил 21 майдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бирламчи бозордан янги қурилган уй-жой сотиб олишда шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлаш тартиби бекор бўлди.

Учинчидан, “Тошкент шаҳрида прописка ёпилиши ёки очилиши” масаласига кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Тўртинчидан, бугунги кунда Республикамиз ҳудудида 818 нафар нотариуслар фаолият кўрсатаётган бўлиб, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун фуқаролар исталган нотариусга мурожаат қилиши мумкинлиги, фақатгина Тошкент шаҳридаги нотариуслар Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириши мумкин деган фикрдан йироқ бўлиши лозимлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари

‼️Адлия вазирлиги “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ушбу
қонун лойиҳасининг мақсади аҳолининг шахсий томорқа ер участкаларидан фойдаланиш (шахсий томорқа хўжалиги) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Батафсил👇🏻: https://regulation.gov.uz/uz/document/18998
#ОАВ_учун_махсус

Контрафакт товар – чўнтакка фойда, соғлиққа зарар!

Маҳсулот сотиб олишда истеъмолчи сифатли товар харид қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳалол ишлаб чиқарувчиларнинг асл маҳсулотлари номидан фойда олиш истагида бўлган сохта тадбиркорлар ҳам топилиб туради.

Ачинарлиси сифатсиз, токсик материаллардан ишлаб чиқарилган қалбаки маҳсулотлар таркиби ҳақида маълумотлар сохта ҳамда улар давлат стандартидан ўтказилмаганлиги сабабли инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади.

Шундай ҳолатлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида жойлашган савдо комплекслари ва бошқа савдо шаҳобчаларида Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши бўйича кузатув тадбирлари амалга оширилганда аниқланди.

Ўрганиш натижасида Олмазор туманида жойлашган “Чорсу” бозори савдо расталарида “The Procter & Gamble Company” (АҚШ) компаниясига тегишли бўлган “head & sholders” товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда “head & shoolders” ҳамда “Colgate-Palmolive Company” компаниясига тегишли “Palmolive” товар белгисига ўхшаш бўлган “Palinalove” шампунь маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.

— Товар белгисига ўхшаш бўлган контрафакт маҳсулотни сотиб олаётган истеъмолчи уни ўзи аввалдан билган ҳамда ўзоқ вақт мобайнида фойдаланган ва ўз синовидан ўтказган товар ёки унинг янги кўринишини сотиб олганига ишонч ҳосил қилади, — дейди Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи Фаррух Файзиев. — Бунинг оқибатида истеъмолчи нафақат сифатсиз товарга эга бўлиши ва алданиб қолиши балки, носоғлом рақобат оқибатида ҳақиқий маҳсулот айланмасига зиён етказиши, компаниянинг молиявий зарар кўришига ҳамда солиқ тушумининг камайишига олиб келади.

Контрафакт шампунь махсулотларидан фойдаланиши натижасида жуда кўплаб инсонларнинг сочлари, қошлари тўкилиб кетганлиги ёки аллергик тошмалар тошиб кетиши натижасида анча вақт соғлиғини тиклаш учун даволаниш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Юқоридаги келтирилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177-моддасига биноан баённома тузилиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Албатта, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар қонун олдида жавоб беради. Бироқ контрафакт товарларга қарши кўрашишнинг энг мақбул йўли бу – уни сотиб олмасликдир.

Ҳар бир истеъмолчи контрафакт товарнинг зарарлигини англаган ҳолда сотиб олиш ва истеъмол қилишдан ўзини сақласа шунда ўз-ўзидан контрафакт товарни ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж йўқолади.

Контрафакт маҳсулотни харид қилиб, ўзимизча чўнтакка фойда қилган бўламизу, соғлик учун зиёнини унутамиз.
#ОАВ_учун_махсус

Энди қўшиқчиларга лицензия олиш талаб этилмаслиги мумкин

Куни кеча Адлия вазирлиги томонидан лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу лойиҳада бир қатор лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Уларнинг орасида концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш ҳам бор.

Хўш, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш нима мақсадда жорий этилган эди?

https://telegra.ph/EHndi-%D2%9B%D1%9Eshi%D2%9Bchilarga-licenziya-olish-talab-ehtilmasligi-mumkin-07-17
#ОАВ_учун_махсус

‼️Адлия органлари томонидан навбатдаги диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди

👉🏻Мамлакатда
дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда бағрикенглик маданиятини шакллантириш энг устувор мақсадлардан бири ҳисобланади.

👉🏻Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади.

👉🏻Ҳозирги кунда республикада 16 та конфессияга оид 2286 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Улардан 2098 таси исломий ҳамда 188 таси ноисломий диний ташкилотлардир.

👉🏻2020 йилнинг ўтган даври мобайнида адлия органларига исломий конфессияга оид диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар билан бир қаторда ноисломий конфессияларга мансуб диний ташкилотлар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушди.

👉🏻Жорий йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида “Имом Раббоний” жомеъ масжиди ва 12 август куни Олмалиқ шаҳрида “Ҳилол” жомеъ масжиди ўз фаолиятини бошлади.

Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қуйидаги ноисломий конфессияларга мансуб диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди:

👉🏻2020 йил 6 июлда Тошкент шаҳар “Агапе” тўлиқ инжил христианлари черкови;

2020 йил 20 июлда Фарғона шаҳар “Новоапостол” черкови;

2020 йил 7 августда Самарқанд шаҳар “Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови”;

2020 йил 10 августда Нукус шаҳар “Надежда” тўлиқ инжил христианлари черкови;

2020 йил 12 августда Олмалиқ шаҳар “Соль земли” Евангел-христиан черкови.

Мазкур ҳолат мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар халқимизга азал-азалдан хос бўлган бағрикенглик ва маърифатпарварлик каби қадриятлар билан қанчалик ҳамоҳанг равишда олиб борилаётганлигидан далолат беради.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/3gIXZFpMA
#ОАВ_учун_махсус #Диққат #Адлия_сўровнома

‼️Нодавлат нотижорат ташкилотлари карантин шароитида фаолиятида пайдо бўлаётган масалалар юзасидан сўровномага таклиф этилади!

Коронавирус
пандемияси нафақат инсонлар соғлигига, балки жамиятнинг барча соҳаларига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Барча ташкилотларнинг фаолият кўрсатиб кета олиши билан боғлиқ масала кун тартибида асосий ўринга кўтарилди.

Ҳозирда нодавлат сектордаги фаоллик ҳам ўз-ўзидан сусаймоқда. Лойиҳалар ва ижтимоий буюртмалар доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш, ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ фаолият кескин камайди. Нодавлат секторни молиявий таъминлаш, хусусан унда фаолият кўрсатаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари очиқ қолмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 – 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясида нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш назарда тутилган.

‼️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги пандемия шароитида ННТ фаолиятидаги масалаларни ўрганиш учун ННТлар, ташкилий тузилишидан қатъи назар, қуйидаги ҳавола орқали онлайн сўровномада иштирок этишга таклиф қилинади:

⭕️https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd-NsR7opykX0Vd1w4wafV4hfKRUHc3KvY40MsGSa7YnW8tag/viewform

👉🏻Саволларга жавоблар кўпи билан 5-7 дақиқа давом этади. Имкон қадар батафсил тўлдирилиши сўралади. Сўровнома 2020 йилнинг 18 августидан
28 августигача бўлиб ўтади.

☝🏻Жавоблар нафақат ННТ фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, балки мазкур соҳани такомиллаштиришга қаратилган кейинги тавсиялар ва тадбирларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.

👉🏻Тадқиқот натижалари Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 сентабргача вазирлик расмий веб-сайтида эълон қилинади.
#ОАВ_учун_махсус #Муносабат

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилишидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М. сотган.

Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.
Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олганган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.

Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.

Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.

Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.