Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_munosabat

Daryo.uz saytida "Toshkentda FHDY binosiga kirish uchun mo‘ljallangan nogironlar yo‘lagi yopib qo‘yilgan, bundan mudirning xabari yo‘q" sarlavhasi ostida xabar tarqadi.

Xabarda keltirilgan masala yuzasidan Adliya vazirligi tomonidan quyidagilar bildiriladi:

Mirzo Ulug'bek tumani Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (FHDY) bo'limi katta yo'l yoqasida joylashgani bois asosiy kirish eshigidan emas, balki orqa tarafdagi eshikdan foydalaniladi.

FHDY organlariga nogironligi bo'lgan, yoki imkoniyati cheklangan shaxslar tomonidan murojaat qilinganda sayyor tartibda davlat xizmatlari ko'rsatiladi shuningdek, masofadan turib, real vaqt rejimida online tarzda murojaat yuborish imkoniyati yaratilgan.

Fuqarolar Mirzo Ulug'bek tumani FHDY bo'limiga katta yo'l yoqasidagi asosiy kirish eshigidan hamda binoning orqa tarafidagi kirish eshiklaridan ham erkin foydalanishlari mumkin.

Bundan tashqari nogironligi bo'lgan, yoki imkoniyati cheklangan shaxslarga qulayliklar yaratish maqsadida barcha FHDY bo'limlari nogironlik aravachalari bilan ta'minlangan.

Shuningdek, FHDY binosiga kirish uchun mo‘ljallangan nogironlar yo‘lagi ushbu hududda joylashgan ko'p qavatli uylarda istiqomat qilayotgan ota-onalarning e'tirozlari sabab (bolalar skateboard, rolik uchishda foydalanishgan) ehtiyot chorasi sifatida mazkur uy-joylarning boshqarish shirkati tomonidan payvandlab qo'yilgani ma'lum bo'ldi.

Hozirgi kunda mazkur holat yuzasidan adliya mas'ul xodimlari tomonidan huquqiy tushuntirishlar berilib, FHDY binosiga kirish uchun mo‘ljallangan nogironlar yo‘lagidagi to'siq olib tashlandi.

Adliya vazirlgi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo'limi
#Adliya_munosabat

⚡️Адлия вазирлиги: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишда давом этади

Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди, деган мазмунда хабар тарқалди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103528/
————-

👉Читать на русском языке
#daydjest

Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti

14-iyul
▪️ Konstitutsiyaga kiritilayotgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar bo‘yicha audiopodkast tahskil etildi.

▪️ Adliya vazirligi tomonidan notariat sohasidagi yangiliklarga bag‘ishlangan matbuot anjumani o‘tkazildi.

▪️ O‘zbekiston Respublikasi va Turkmaniston o‘rtasida huquqiy sohadagi hamkorlik yangi bosqichga ko‘tarildi.

▪️ “Litsenziya” axborot tizimi orqali “Avtomototransport vositalarini qayta jihozlash uchun ruxsatnoma” olish yo‘lga qo‘yildi.

15-iyul
▪️ Rasmiy hujjatlarga apostil qoʼyish boʼyicha davlat xizmati koʼrsatish ishga tushdi.

▪️ “O'qishga qabul qilish va o'qishni ko'chirish masalalari” mavzusida ovozli chat tahskil etildi.

▪️ Toshkent davlat yuridik universitetining ixtisoslashtirilgan filiali taqsimot komissiyasi majlisi bo‘lib o‘tdi.

▪️ Rossiyalik tadbirkorga tegishli bo‘lgan tovar belgidan ruxsatsiz foydalangan nohalol tadbirkor ma'muriy javobgarlikka tortildi.

16-iyul
▪️ Adliya vazirligi mas'ullari Butunjahon intellektual mulk tashkilotiga a'zo davlatlar Assambleyalarining 63-yig‘ilishida qatnashdi.

▪️ TDYU Ixtisoslashtirilgan filiali bitiruvchi kurs talabalarining bitiruv tadbiri o‘tkazildi.
______________

#Adliya_munosabat

▫️ Adliya vazirligi: ta'lim muassasalarining barcha talabalardan “aylanma varaqa”ni qog‘oz shaklda to‘ldirib kelishni talab qilishi qonunchilikka zid.

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

⚡️Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг хатига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Театр арбоблари уюшмаси”нинг театр спектакли бўйича хулоса олиниши лозимлиги юзасидан давлат ташкилотларига киритган хати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олувчи орган сифатида Адлия вазирлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Мазкур Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилоти қонунчилик ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши, молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши, ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.

“Театр арбоблари уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг оммавий тадбир ўтказишга рухсатнома бериши билан боғлиқ муносабатларга аралишиши устав фаолиятидан четга чиқиш ва қонунчилик талабларини бузиш деб ҳисобланади.

“Театр арбоблари уюшмаси”нинг 2022 йил 7 сентябрдаги 01-02-71-сон хати қонуний кучга эга эмас.

Шунга кўра, “Театр арбоблари уюшмаси” қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 2022 йил 10 сентябрь куни ёзма равишда огоҳлантирилди ва давлат ташкилотларига юборилган хатини ижродан чақириб олиш ҳақида кўрсатма берилди.

Қайд этиш лозимки, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига кўра, театрлар бадиий йўналишларни, репертуарни танлашда, саҳна асарларини яратиш, оммавий ижро этиш ва (ёки) оммавий намойиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда, шунингдек самарали ижодий жараённи ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда эркиндир.

Уларнинг фаолиятига аралашиш маданий фаолият соҳасидаги асосий принциплардан бири бўлган “ижодий фаолият эркинлиги”га зиддир.

Шу билан бирга, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига кўра, маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга, шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб этишга, шунингдек, ўзга шахсларнинг ҳуқуқларини камситишга қаратилган плакатлар, тимсоллар, транспарантлардан ва бошқа ашёлардан фойдаланиш тақиқланади.

Келгусида нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан устав фаолиятидан четга чиқиш ҳолати такрорланса, жавобгарлик чоралари кўрилиши ва фаолиятини тўхтатиш юзасидан суд органларига мурожаат қилиниши ҳақида маълум қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_munosabat

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилинмаганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига асосан “E-qaror” электрон тизимини 2021 йил республиканинг барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиб, қабул қилинаётган қарорларнинг мониторингини юритиш адлия органлари зиммасига юклатилган.

Шунга кўра, адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида ҳокимликларнинг ассосиз равишда эълон қилинмаган қарорлари аниқланган тақдирда, мустақил равишда тизимда тегишли ўзгартириш киритиш орқали уларни фойдаланувчиларга очиқ ҳолатда эълон қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида ҳокимликларнинг 1 800 дан ортиқ қарор ва фармойишлари ассосиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланди ҳамда ушбу қарорларни тизим фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши таъминланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, қонунчиликка мувофиқ ҳокимликлар томонидан айрим ҳолларда фойдаланилиши чекланган ахборотларни (мудофаа, хавфсизлик, шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ҳамда бошқалар) ўз ичига олган қарор ва фармойишлар қабул қилинади.

2. Мақолада келтирилган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 3 августдаги 788-14-0-Q/22-сонли ва 2022 йил 30 августдаги 895-14-0-Q/22-сонли қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинган, бироқ ушбу қарорлар фойдаланилиши чекланган ахборотларни ўз ичига олганлиги (мудофаа, хавфсизлик ва бошқалар) сабабли барча фойдаланувчилар учун эълон қилинмаган.

Адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини “E-qaror” электрон тизимида барча танишиши учун қулай шаклда очиқ эълон қилиб борилиши назоратда эканлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда ва адлия органларига мактабларда хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳалари юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 августдан бошлаб юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан мактабларга юридик хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Мактабларнинг хорижий тил ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаларига номзодлар камида B2 сертификатга эга бўлмаган тақдирда Марказлар томонидан ушбу қарор талабларига асосан рад этиш тўғрисидаги хулоса берилмоқда ва ушбу ҳолат сертификатга эга бўлмаган номзодларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида (рўйхат рақами 3318, 2021 йил 7 сентябрь) рус тили бўйича халқаро тан олинган сертификатлар сифатида TORFL ёки ТРКИ белгиланган.

Эслатиб ўтиш лозимки, марказлар мазкур масалада Меҳнат кодекси нормаларига асосан иш берувчи ҳисобланмайди, балки ушбу жараёнда Президентнинг 2021 йил 29 июндаги қарорига асосан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди, уларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатади ва улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашади.

Юқоридагиларга кўра, юридик хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар томонидан марказларга ҳужжат лойиҳасини киритишда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилиниши лозимлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_munosabat

⚡️Учкўприк туманида фермерлар ҳокимият биносига чақирилиб, ўз ерларидан “ихтиёрий” воз кечиш юзасидан ариза расмийлаштирилганлиги аниқланди

Президент Фармонига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги ариза фақат нотариал тартибда тасдиқланиши қатъий белгиланган, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан бекор қилиниши мумкин эмас.

Мазкур тартиб фермерларни мажбуран ерини топширтириш, бўш оқ қоғозга имзо чекдириш ёки фермер номидан бошқа шахс имзо қўйиши каби йиллар давомида учраб келган амалиётларга чек қўйиш, шунингдек, исталган пайтда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган ҳуқуқларини ҳар хил йўллар билан бекор қилишга йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган.

Яъни ихтиёрийлик шахснинг ҳақиқатан асл хоҳиш-иродасининг ифодаси эканлигини тасдиқлаш мураккаб ҳуқуқий жараён эканлигини инобатга олиб, бу муҳим вазифа нотариусларга юклатилган.

Бироқ, жорий йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги биносига чақиртирилган нотариус М.Э. томонидан ер ижара шартномаларини бекор қилинишини сўраб 16 та фермер хўжалиги раҳбарларидан ҳоким номига ёзилган аризалар тасдиқлаганлиги маълум бўлди.

Яъни, нотариус ҳам ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам бевосита туман ҳокимлиги биносига чақиртирилган бўлиб, аризаларни нотариал тасдиқлаш туман ҳокимлиги биносида юз берган.

Бундан ташқари, фермерларнинг аризалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатни амалга ошириш, жумладан давлат божи ва бошқа тўловлар Учкўприк тумани ҳокимлиги ходими Ш.М. иштирокида амалга оширилган.

Бундай амалиёт юқоридаги Фармон мақсадига, мазмун-моҳиятига, унда белгиланган тартиб ва принципларга зиддир.

Маъмурий бинога чақиртирилиб, ҳокимлик ходимлари иштирокида ушбу нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилиши фермерларнинг асл хоҳиш-иродасини ифода этишига халақит қилувчи катта тўсиқ сифатида қаралиши лозим.

Қолаверса, 16 та фермернинг бир вақтда бирваракайига ерни топшириш қарорига келганлиги ва бир вақтда ариза ёзиш мақсадида нотариусга мурожаат қилиш ҳолати тасодиф бўлиши мумкин эмас.

Шунга асосан Адлия вазирлиги томонидан 13 октябрь куни 16 та фермер хўжалиги раҳбарларининг аризаларини бекор қилиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу аризалар асосида ерларни туман ҳокимлиги захирасига олиб қўйиш амалга оширилмаслиги назоратга олинди.

Ўз ўрнида, ҳокимлик мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилинди.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий муносабатлар барқарорлиги, ерга бўлган ҳуқуқларнинг таъминланиши қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун энг муҳим шартларидан бири эканлигини таъкидлайди.

Шу муносабат билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига қонунчилик ҳужжатлари талаблари, айниқса юқоридаги Фармон мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб зид фаолият юритганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

📣Ҳурматли фермерлар!

Агар сизга нисбатан ер ҳуқуқларингиздан ихтиёрий воз кечиш бўйича мажбурлаш ёки бошқа кўринишдаги босимларга дуч келсангиз, яъни мазкур ҳаракатлар ўз ихтиёрингизга қарши амалга оширилаётган бўлса, дарҳол адлия органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_munosabat

⚡️E-qaror электрон тизими бўйича Адлия вазирлигининг расмий муносабати

Айрим маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари “E-qaror” электрон тизимидан ўчириб юборилганлиги ва йўқолиб қолганлиги юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳукумат қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими орқали ишлаб чиқилган ҳоким қарорлари автоматик тарзда рақам берилиб, тизимда эълон қилиб борилмоқда (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар бундан мустасно).

Шу кунгача ҳоким қарорларининг 100 га яқин намуналари тизимга жойлаштирилди, автоматик статистик таҳлил қилиш ва барча жараёнларни адлия органлари томонидан мониторинг қилиб бориш имконияти яратилди.

Тизим йўлга қўйилиши натижасида:

- бутун республика миқёсида ҳокимлик қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш электрон тарзда бир манзилдан туриб амалга оширилмоқда;

- тизимдан 24/7 режимида ва Интернет тармоғи мавжуд бўлган дунёнинг истаган нуқтасидан фойдаланиш имконияти мавжуд;

- соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши натижасида ҳокимлик қарорлари сохталаштирилиши олди олинди;

- ҳозирга қадар 255 мингдан ортиқ ҳоким қарорлари бирорта қоғоз ишлатилмасдан электрон тарзда қабул қилинди, натижада 1,2 млн дона ёки 6 тонна қоғоз тежалди;

- ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар билан келишишга кетадиган вақт сезиларли даражада қисқарди (–25-30%);

- қарор лойиҳаларини ҳокимга имзолаш учун юридик хизматни четлаб ўтган ҳолда киритиш имконияти бартараф этилди;

- ҳоким қарорлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди (аввал бундай имконият бўлмаган).

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/104513/
Sevara Urinbayeva
Photo
#Adliya_munosabat

Автомототранспорт воситаси кузовининг ёки унинг деталларининг рангини ўзгартирганлик МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА АСОС БЎЛМАЙДИ

Ҳозирги кунда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган автомобилнинг олд капоти ҳамда ён томон устунларига қора рангли плёнка ёпиштирганлиги натижасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги, яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўлланилганлиги ҳамда автотранспорт воситаси бугунги кунга қадар мазкур Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб турилганлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолатда Адлия вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг фуқарога нисбатан маъмурий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳаракатлари қонунчилик нормаларига зид деб ҳисоблайди.

Хусусан, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, рул бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши учун жавобгарлик белгиланган.

Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш билан боғлиқ масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомнинг 26-иловасига мувофиқ Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспортида кўрсатиб ўтилган.

Мазкур паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати кўрсатилган бўлиб, мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши назарда тутилмаган ва бу ҳолат учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 55-моддаларига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Шунга кўра, келгусида юқоридаги ҳолатларни олдини олиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 октябрда Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати
#Adliya_munosabat

Адлия муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳаси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Уставига мувофиқ Адвокатлар касб этикаси қоидаларини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Адвокатлар палатаси Конференциянинг мутлақ ваколатларидан бири ҳисобланади.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга кўра, Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида адвокатлик тузилмалари ва Адвокатлар палатасининг фаолиятига кўмаклашади.

Адвокатнинг касб этикаси қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлиши мумкин эмас.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ адвокат ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши шарт.

Адлия вазирлиги Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид келмаслигини таъминлашда кўмаклашишини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.

Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” telegram kanalida piyodalar uchun eslatma sifatida joylangan ma’lumot yuzasidan quyidagilar ma’lum qilinadi.

Birinchidan, “Huquqiy axborot” telegram kanali aholining huquqiy madaniyatini oshirish hamda qonunchilikdagi yangiliklarni yetkazish maqsadida huquqiy ma’lumotlarni tarqatadi. Shu sababli Adliya vazirligining rasmiy munosabatlari mazkur kanal orqali emas, balki vazirlikning boshqa rasmiy sahifalari (telegramda Adliya yangiliklari, facebookda Adliya bilan muloqot va boshqalar)orqali e’lon qilinadi.

Ikkinchidan, piyodalarga eslatma tariqasida e’lon qilingan ma’lumotning ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab bo’layotgan voqea-hodisalarga mutlaqo aloqasi yo’q. Kanalga ma’lumotlar ma’lum muddat avval aniq reja asosida joylashtiriladi. Yo’lovchilar uchun eslatma ham 16-fevral kuni soat 16:00 da kanalga oldindan rejalashtirilgan vaqt asosida joylangan.

Vazirlik ochiqlik va xolislikni ta’minlash maqsadida blogerlar va jamoatchilik faollariga ma’lumotning 16-fevral kuni joylanganligini ishchi tartibda ko’rsatishga tayyor.

Uchinchidan, vazirlikning asosiy maqsadi aholining huquqiy madaniyatini oshirish orqali jamiyatda qonuniylik va qonun ustuvorligini yanada kuchaytirishdan iborat.

Bu vazifalarni amalga oshirishda vazirlik insonparvarlik, xolislik, adolatlilik, ishonchlilik kabi qadriyatlariga sodiq qoladi.
#Adliya_munosabat

“Konvension markaz” davlat muassasasi adliya organlari va muassasalari ish faoliyati samaradorligini yanada oshirish hamda xodimlarni sog‘lomlashtirish maqsadida tashkil qilingan.

“Konvension markaz” davlat muassasasida 2021–2024-yillar davomida 96 ta xalqaro va mahalliy konferensiya, seminar va treninglar tashkil etilgan bo‘lib, ularda 440 nafardan ziyod xalqaro tashkilotlar va xorijiy davlatlardan mutaxassislar ishtirok etgan.

Shuningdek, muassasa o‘z ustaviga muvofiq yuklatilgan vazifalardan tashqari, aholi va xorijiy sayyohlarga sifatli umumiy ovqatlanish, bar va restoran xizmatlarini ham ko‘rsatadi.

Ayrim ijtimoiy tarmoqlarda yoritilgan spirtli ichimliklarni sotib olish yuzasidan shartnoma tuzilganligi masalasi bo‘yicha “Saphir Distribution Co” MChJ bilan respublika tovar xom ashyo birjasining elektron portali (xarid.uzex.uz) orqali tuzilgan 2023-yil 27-fevraldagi 57-son shartnoma 2023-yil 6-aprelda bekor qilingan hamda spirtli ichimliklar xaridi amalga oshirilmagan.

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

"Telegram" ijtimoiy tarmog'idagi "Xushnudbek.uz" kanalida Hujjatlar nusxasini so‘rash qonuniymi? Byurokratiyadan qachon qutilamiz? mavzusidagi maqolada Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi 5 yil staji bor ayollar uchun tavsiyanoma berish uchun 3 turdagi hujjatlarning nusxasi so'ralayotganligi ma'lum qilingan.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son Farmoni bilan shaxsni tasdiqlovchi hujjatning nusxasi, mehnat daftarchalari va ularning nusxalari hamda O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni bilan jismoniy shaxs tomonidan o‘rta maxsus, professional (kasb-hunar) ta’lim muassasasi tugatilganligini tasdiqlovchi hujjatlar davlat xizmatlarini ko‘rsatishda, ishga qabul qilish jarayonida va boshqa ma’muriy tartib-taomillarni amalga oshirishda aholi va tadbirkorlik subyektlaridan talab qilish bekor qilingan.

Ushbu hujjat va ma’lumotlarning davlat organlari va tashkilotlari tomonidan aholidan talab qilinishi davlat xizmatlari ko‘rsatish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish deb hisoblanib, MJtKning 215-5-moddasiga asosan ma'muriy javobgarlik keltirib chiqarishi ma'lum qilinadi.

Adliya vazirligi tomonidan davlat organlari va tashkilotlariga (xususan, Oila va xotin-qizlar qo‘mitasiga ham) talab qilinishi bekor qilingan ma'lumot va hujjatlarni aholi va tadbirkorlik subyektlaridan talab qilmaslik bo‘yicha ogohnomalar yuborilgan.

Hurmatli fuqarolar! Davlat xizmatlari ko‘rsatishda hamda boshqa ma’muriy tartib-taomillarni amalga oshirishda  Sizdan talab qilinishi bekor qilingan hujjatlarni taqdim etish so‘ralganda Adliya vazirligining 1148-ishonch telefoniga murojaat qilishingizni so‘raymiz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_munosabat

Адлия тушинтириш беради

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари С.Уринбаева томонидан 15.05.2024 йилда бўлиб ўтган брифингда “ЛОРОБEН” дори воситасининг контрафакт нусхаси ишлаб чиқарилишига чек қўйилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Аммо кўплаб интернет нашрлари бу хабарни тарқатишда АСФАРМА Компаниясига тегишли бўлган асл “ЛОРОБEН” товар белгисининг суратларидан фойдаланишмоқда. Табиийки, ушбу ҳолат асл ЛОРОБEН маҳсулотига нисбатан инсонлар орасида ишончсизлик ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, юқоридаги каби кўринишда эълон қилинган постларни тўғирлаб юборишингиз сўралади.

Постда келтирилган видеода дори воситаларининг асли ва қалбакисини фарқлаш ҳақида тушинтириш берилган.
#Adliya_munosabat

Qashqadaryo viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i S. Nuriyevning ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan chiqishi yuzasidan Adliya vazirligi tomonidan o‘rganish o‘tkazildi.

Xususan, matbuot anjumanida ishtirok etgan jurnalistlar va blogerlar bilan suhbatlashildi va boshqarma xodimlarining tushuntirshlari olindi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari