Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Конференция #Адвокатура #Адлия_ташаббус
Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкентда ўтаётган «Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси» халқаро конференциясида сўзга чиқар экан, юртимизда нисбатан қисқа вақт давомида:
👉 суд ҳокимиятининг асл мустақиллигини мустаҳкамлаш;
👉 суд жараёнида рақобат тамайилини тўлиқ амалга ошириш;
👉 адвокатлар ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқишига тўсқинлик қилувчи бюрократик омилларни бартараф этиш;
👉 жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш;
👉 адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтириш, Адвокатлар палатасининг адвокатура институтини ҳимоя қилиш, шунингдек унинг нуфузини ошириш соҳасидаги ролини оширишга қаратилган кенг миқёсли ишлар амалга оширилганини қайд этди.
Адвокатура тизимининг самарали фаолиятини таъминлаш Адлия вазирлигининг муҳим вазифаларидан биридир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон #Адлия_ташаббус
❗️“Мафтункор ранглар дунёси” республика расмлар танлови ўтказилади

📌 Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси тақдим этади.
Ушбу лойиҳа доирасида “Мафтункор ранглар дунёси” республика расмлар танлови ўтказилади.

Тадбир жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Ёшлар ижод саройи биносида бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирда фаол иштирок этинг. Зеро, инсон қадр-қимматини улуғлаш, бир-бирига таянч ва суянч бўлиш халқимизга хос фазилат.

Унутманг биз биргамиз! Барчани таклиф этамиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Болалар_қувончи #Танлов #Адлия_ташаббус
Мафтункор ранглар жилоси

⚡️ Бугун, 2 ноябрь куни, Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови бошланди.

📌Мазкур тадбир Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Мафтункор_ранглар_дунёси
#Адлия_ташаббус

“Мафтункор ранглар жилоси ” республика танлови. Сўз иштирокчиларга...
#Адлия_ташаббус #Яхшиликни_улашинг
💡“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг 18 январь куни Адлия вазирлиги биносида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир орқали протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларнинг 868 тасини ушбу воситаларга муҳтож бўлган фуқароларга Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг ҳудудий бўлимлари орқали етказиб берилади.
________________________________

#Инициатива_юстиции #Дарите_добро
💡 18 января 2020 года в рамках социального проекта «Мы — вместе» в Министерстве юстиции организовано очередное благотворительное мероприятие с участием лиц с инвалидностью.

В рамках данного мероприятия через территориальные подразделения Общества инвалидов Узбекистана будет доставлено 868 протезно-ортопедических изделий и средств реабилитации гражданам, нуждающимся в них.

@adliyangiliklari
#Эълон #Адлия_ташаббус #Янги_лойиҳа

Бугун, 31 май куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида "Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан мақсад ва уни амалга ошириш тартиблари бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуман онлайн ва офлайн режимида бўлиб ўтади.

Онлайн иштирокчилар Zoom платформасида қуйидаги ҳавола орқали қатнашиши мумкин👇🏻

https://zoom.us/j/95876445769?pwd=SEhFN2FTUFNzYnlybm8rSUZLWVdUUT09

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Ютубда кузатиб бориш учун 👇

https://www.youtube.com/embed/gRdzNHjoMfM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ташаббус

‼️Адлия “Ишонч телефони” орқали бир кунда 600 дан ортиқ мурожаатларга жавоб берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “1008” ишонч телефони орқали “Ишонч телефони ишидан бир кун” номли мулоқот тадбири ўтказилди.

Айтиш жоизки, мазкур ташаббус вазирлик бошқарма бошлиқлари томонидан билдирилган бўлиб, мақсад халқ билан янада яқиндан алоқа қилиш ҳамда мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар беришдан иборат.

Эрталаб соат 9:00 дан 18:00 гача бўлган вақтда фуқароларнинг мурожаатлари жонли мулоқот давомида қабул қилинди, эшитилди, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

“Call center” орқали масъул ходимлар томонидан 600 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлиб, шундан 60 та мурожаатлар ўрганиш талаб этилганлиги сабабли вазирлик электрон тизими орқали қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Батафсил👉🏻https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/102458/
#Адлия_ташаббус

📣📣“Янги нафас” марафони

Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Янги нафас” шиори остида марафон ташкил этилди.

Марафон 2022 йил 26 июнь соат 07:00 да бир вақтнинг ўзида Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида старт олди.

Ушбу марафонни ўтказишдан мақсад барча қатори ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни спортга кенг жалб қилиш, оммавий спорт тадбирлари ва спорт мусобақаларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш.
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: Тадбиркорлар томонидан ҳисоботларни топшириш тизими соддалаштирилди

Давлат раҳбарининг 2023 йилнинг 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот”да берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлардан ҳисобот ва статистик маълумотларни талаб қилиш тизимининг тартибга солиш таъсири баҳоланди.

Баҳолаш натижасида ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан қуйидагилар белгиланди:

– бир-бирини такрорловчи ҳамда тегишли ахборот тизимларида мавжуд ҳисоботлар бекор қилинди. Натижада ҳар йили 21,5 минг нафар тадбиркорнинг 500 млн сўм миқдордаги молиявий харажатлари тежалади;

– тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 46 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланди. Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланмоқда;

– Ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади. Бунда ҳисоботлар электрон тизимлардаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади ва давлат органларига юборилади;

– ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилиниб, фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

Мазкур тартиблар жорий этилиши натижасида ҳар йили тадбиркорларнинг ҳисобот топшириш билан боғлиқ 550 млрд сўмдан ортиқ харажатлари  тежалади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: Мажбурий талаблар қисқартирилиб, лицензия ва рухсат бериш тартиби соддалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги талаблар, шу жумладан, лицензия ва рухсат бериш тизимини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш орқали ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда, шу жумладан:

– 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади;
масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди;

– 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;

-хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда;

– 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади;
масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, лицензия ёки рухсатномани беришда талабгорларни видео алоқа ёрдамида масофадан туриб баҳолашга рухсат этилмоқда.

Чиқиш туризмини амалга оширишда 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.

Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини ихтиёрий равишда танлаш мумкин (бугунга қадар техник кўрикдан ўтказиш ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда ўтказилаётган эди).

Ушбу Фармон қабул қилиниши натижасида тадбиркорларнинг қарийб 350 млрд сўмлик харажатлари тежалади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Ушбу Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда. Бунда:

– ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
– аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқароларга эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
– аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар ушбу Фармоннинг 1-иловасида қайд этилган 15 626 гектар, шунингдек очиқ электрон танловга чиқарилиб, ғолиб аниқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини 2024 йил 1 мартдан бошлаб автоматик равишда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш тоширилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган Қонун қабул қилинди

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида яна бир янгилик. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан тўғри тартибга солишга қаратилган.

Қонунда қуйидагилар белгиланган:

▶️ манфаатдорликка йўл қўймаслик, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш, шахсий манфаатларини кўзлаб бошқаларни ҳаракат (ҳаракатсизликка) мажбурламаслик бўйича ходимларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари;

Бунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади.

▶️ ходимга алоқадор шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича декларация тўлдириш мажбуриятлари белгиланди.

▶️Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, давлат ташкилотлари, уларнинг одоб-ахлоқ комиссиялари, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва кадрлар билан ишлаш бўлинмалари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ички назорат вазифаларини амалга оширади.

▶️ Манфаатлар тўқнашувини бир қатор ахборот манбааларидан аниқлаш йўли билан амалга ошириш белгиланди. Мисол учун: тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва якуний наф олувчилари (бенефициарлари) рўйхатларидан; “Ягона миллий меҳнат тизими” Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан ва бошқалар.

▶️ Манфаатлар тўқнашуви вазиятларини тартибга солиш бўйича бир қатор чоралар белгиланди. Мисол учун, коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш чораларини кўриш орқали манфаатлар тўқаншувининг олди олинади.

▶️Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади. Унда хабар берилган, аниқланган ҳамда тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.

▶️ Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат даромадига ўтказилади.

Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_ташаббус

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

1. Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;

2. Қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;

3. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.

Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.

Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди.

Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.

4. Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди.

5. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди.

6. Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди.

7. Фуқароларга Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш жараёнида ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиш имконияти яратилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими