#Adliya_infografika
Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сонининг 2017-2023 йиллар кесимида ўсиш диаграммаси

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги
Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!
Адлия вазирлиги Сизларни прокуратура органлари ташкил этилган кун муносабати билан самимий муборакбод этади.
Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#kun_tarixi
📌8-yanvar — O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tashkil topgan kun!
📝1958-yil. Toshkent. Delegatsiya a'zolari O‘zbekiston SSR adliya vaziri X.S.Sulaymonova bilan suhbat chog‘ida.
📜Ushbu fotohujjat O‘zbekiston kinofotofono hujjatlari milliy arxivida saqlanmoqda.

Sevara Urinbayeva
#kun_tarixi 📌8-yanvar — O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tashkil topgan kun! 📝1958-yil. Toshkent. Delegatsiya a'zolari O‘zbekiston SSR adliya vaziri X.S.Sulaymonova bilan suhbat chog‘ida. 📜Ushbu fotohujjat O‘zbekiston kinofotofono hujjatlari milliy…
🗓 1992-yil 8-yanvar — Prezident Farmoni bilan O'zbekiston SSRning ittifoq-respublika Adliya vazirligi O'zbekiston Respublikasining Adliya vazirligiga aylantirilgan.
#Adliya_tarixi
1954 уil.Toshkent
O‘zbekiston SSR adliya vazirining o‘rinbosari Vasikova M.S. ish joyida
📜Ushbu fotohujjat O'zbekiston kinofotofono hujjat milliy arxivida saqlanmoqda.

#Бу_муҳим
Бепул юридик ёрдам кўрсатувчилар учун танлов
Сиз нодавлат нотижорат ташкилоти ёки юридик клиника сифатида фаолият юритасизми?
Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатасизми?
2023 йилдаги фаолиятингиз эътироф этилиши ва рағбатлантирилишини истайсизми?
Адлия вазирлиги ва Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги молиявий кўмагида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида бепул юридик ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва юридик клиникалар учун танлов эълон қилади.
Танловнинг мақсади:
Танлов Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига (шу жумладан аёллар, ногиронлиги боʻлган шахслар ва ёшларга) ННТ ва юридик клиникалар томонидан бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш, ушбу соҳада кўрсатган самарали фаолияти учун ННТ ва юридик клиникаларни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Танлов ғолибларини тақдирлаш:
Танлов ғолибларини тақдирлаш учун умумий бюджет 9 900 (тўққиз минг тўққиз юз) АҚШ долларини ташкил этади.
Мазкур маблағлар ҳисобидан учта ННТ “Йилнинг энг фаол бепул юридик ёрдам кўрсатган нодавлат нотижорат ташкилоти” номинатсияси бўйича 1, 2 ва 3-ўринлар учун, учта юридик клиника “Йилнинг энг фаол юридик клиникаси” номинатсияси бўйича 1, 2 ва 3-ўринлар учун АКТ жиҳозлари билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш:
Танлов қоидалари ҳақида батафсил маълумотни бу ердан топишингиз мумкин. Қизиқиш билдирган ННТ ва юридик клиникалар 2023 йил 15 январь кунидан кечиктирмай ўз аризаларини ушбу ҳаволанинг иловаларида келтирилган намунадан фойдаланган ҳолда зарур иловалар билан биргаликда [email protected] электрон манзилига юборишлари керак.
Мурожаат учун: (71) 207-04-51 ички 1156

#Bilasizmi
Nafaqa tayinlash uchun ariza berish
✅Davlat xizmatini ko‘rsatuvchi subyekt:
— O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi.
🔸Murojaatlar qabul qilinadi:
– DXMga murojaat qilib;
– YIDXP – my.gov.uz orqali;
🔰Xizmatdan foydalanuvchilar:
Jismoniy shaxslar;
💠Arizani ko‘rib chiqish uchun to‘lanadigan yig‘im miqdori:
bepul
⏱Arizani ko‘rib chiqish muddati — Avtomat tarzda.
📌 Ariza berish mumkin bo‘lgan nafaqa turlari: yoshga doir, boquvchisini yo‘qotganlik, nogironlik bo‘yicha, nogironligi bo ‘lgan 18 yoshgacha bolalarga nafaqa, OIV infeksiyasiga chalingan 18 yoshgacha shaxslarga nafaqa, bolalikdan nogironligi bo‘lgan farzandi bor onalarga nafaqa, parvarishlash nafaqasi.

#Адлия_ташаббус
Адлия вазирлиги: Тадбиркорлар томонидан ҳисоботларни топшириш тизими соддалаштирилди
Давлат раҳбарининг 2023 йилнинг 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот”да берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлардан ҳисобот ва статистик маълумотларни талаб қилиш тизимининг тартибга солиш таъсири баҳоланди.
Баҳолаш натижасида ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан қуйидагилар белгиланди:
– бир-бирини такрорловчи ҳамда тегишли ахборот тизимларида мавжуд ҳисоботлар бекор қилинди. Натижада ҳар йили 21,5 минг нафар тадбиркорнинг 500 млн сўм миқдордаги молиявий харажатлари тежалади;
– тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 46 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланди. Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланмоқда;
– Ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади. Бунда ҳисоботлар электрон тизимлардаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади ва давлат органларига юборилади;
– ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилиниб, фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
Мазкур тартиблар жорий этилиши натижасида ҳар йили тадбиркорларнинг ҳисобот топшириш билан боғлиқ 550 млрд сўмдан ортиқ харажатлари тежалади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги: Мажбурий талаблар қисқартирилиб, лицензия ва рухсат бериш тартиби соддалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги талаблар, шу жумладан, лицензия ва рухсат бериш тизимини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш орқали ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда, шу жумладан:
– 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади;
масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди;
– 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
-хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда;
– 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади;
масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади.
Шунингдек, лицензия ёки рухсатномани беришда талабгорларни видео алоқа ёрдамида масофадан туриб баҳолашга рухсат этилмоқда.
Чиқиш туризмини амалга оширишда 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.
Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини ихтиёрий равишда танлаш мумкин (бугунга қадар техник кўрикдан ўтказиш ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда ўтказилаётган эди).
Ушбу Фармон қабул қилиниши натижасида тадбиркорларнинг қарийб 350 млрд сўмлик харажатлари тежалади.

#Adliya_OAV
Adliya vaziri: Fuqarolarning konstitutsiyaviy huquq va manfaatlarini himoya qilishda adliya organlarining roli beqiyos
Mamlakatimizda fuqarolarning konstitutsiyaviy huquq va manfaatlarini himoya qilish, qonun ustuvorligini ta’minlash, davlatchiligimizni mustahkamlash yo‘lida huquqshunoslarning xizmatlari beqiyos.
1992 yil 8 yanvarda “O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida”gi farmon bilan mustaqil O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga asos solindi.
– O‘tgan yuz yil davomida Adliya tizimi o‘ziga xos shakllanish va rivojlanish bosqichlaridan o‘tdi. Xususan, so‘nggi 30 yildan oshiq vaqt mobaynida mustaqil O‘zbekiston davlatchiligining shakllanishi va mustahkamlanishida adliya organlari va muassasalarining roli katta bo‘ldi, – deydi O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri Akbar Toshqulov.
– Mamlakatimizda yagona huquqiy maydonni shakllantirishdek muhim strategik vazifani hal etishda ustoz huquqshunoslar qo‘ygan poydevorni bugun bir necha avlod shogirdlar sharaf bilan davom ettirib kelmoqdalar. Tabiiyki, so‘nggi yillarda yurtimizda olib borilayotgan islohotlarning muvaffaqiyatini huquqiy ta’minlash, mamlakatimiz manfaatlarini xalqaro maydonda himoya qilish va O‘zbekistonning xalqaro imijiga ijobiy hissa qo‘shish bizning zimmamizdagi vazifalardan biridir. Tadbirkorlik, ijtimoiy sohalar, jamoat birlashmalari uchun ham huquqiy madad faoliyatimizning ajralmas qismidir.
Bugungi kunda soha xodimlari o‘z vazifalarimizni yuqori saviyada ado etish uchun sidqidildan mehnat qilib, fuqarolarga huquqiy ko‘mak berish bilan bir qatorda, normativ-huquqiy bazani hamda huquqni qo‘llash amaliyotini rivojlantirish, aholining huquqiy ongi va madaniyatini oshirish, davlat xizmatlarini ko‘rsatish, jamiyatda kasbiy an’analarni qat’iy himoya qilish borasida jonbozlik ko‘rsatmoqda.
So‘nggi yillarda Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev rahbarligida olib borilayotgan islohotlar natijasida O‘zbekiston Korrupsiyaga murosasiz munosabat bo‘yicha xalqaro indeksda 32 pog‘onaga, Matbuot erkinligi indeksida 28 pog‘onaga, Huquq ustuvorligi indeksida 13 pog‘onaga ko‘tarildi. 2023 yil 30 aprelda milliy tariximizda birinchi marta umumxalq referendumi asosida Konstitutsiyamiz yangi tahrirda qabul qilindi.
Davlatimiz rahbari ta’kidlaganlaridek: “Tom ma’noda xalqchil qomus bo‘lgan Asosiy qonunimiz Yangi O‘zbekistonni barpo etishga qaratilgan keng ko‘lamli islohotlarimiz ortga qaytmasligining mustahkam huquqiy kafolati bo‘lib xizmat qiladi”.
Ushbu zafarlarda adliya xodimlarining ham xizmati va hissasi borligi barchamizga g‘urur baxsh etadi. Bugun mazkur ulkan ishlarni amalga oshirishda 10 mingdan ortiq katta jamoamiz kamarbasta bo‘lmoqda. Vatanimiz va xalqimiz oldidagi vazifamizni to‘liq va sidqidildan mas’uliyat bilan bajarish yo‘lida bardavom harakatdamiz, – deydi vazir Akbar Toshqulov.

Uza.uz
Fuqarolarning konstitutsiyaviy huquq va manfaatlarini himoya qilishda adliya organlarining roli beqiyos
8 yanvar – O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tashkil etilgan kun
#Aholiga_yordam
83-yoshli onaxonga ID-kartasi yetkazib berildi
Mirzo Ulug‘bek tumanida istiqomat qiluvchi Miyassar Raximjanova pasportining muddati tugayotganligi sababli ID-kartaga almashtirish uchun tuman davlat xizmatlariga murojaat qilgan edi.
Onaxonning sog‘ligida biroz o‘zgarishlar bo‘lgani sabab, ID-karta tayyor bo‘lishi bilan markaz xodimlari ularni ovvora qilmaslik va holidan xabar olish uchun ham uylariga borib ID-kartani o‘z qo‘llariga topshirib qaytishdi.

#Adliya_munosabat
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.
Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.
Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.
Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

#Биласизми
☑️ Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади.
➡️ Болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
❗️Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги ходимларининг фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича кўникмалари оширилди
Бугун, 10 январь куни Адлия вазирлигида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатларни бажариш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда "Ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш" мавзусида қизиқарли тақдимот қилинди ва кўргазмали ўқув-услубий воситалар ёрдамида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.