#Таъзия
Адлия вазирлиги ва унинг тизимида узоқ йиллар масъулият ва ҳалол меҳнат қилиб келган Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Равшан Санжарович Хамидов бевақт вафот этди.
Равшан Санжарович шу йил 34 ёшга кирар эди. У Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йил ҳуқуқшунослик факультетининг магистратура бўлимини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 14 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси 1-тоифали
иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаган.
2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар бошқармаси оператори, 2011-2011 йилларда Биринчи бўлим 1-тоифали иш юритувчи котиби, 2011-2012 йилларда Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқарма катта маслаҳатчиси, 2012-2014 йилларда Халқаро-ҳуқуқий бошқарма етакчи маслаҳатчиси, 2014-2016 йилларда Халқаро ҳуқуқий бошқарма бош маслаҳатчиси, 2016-2017 йилларда Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ёрдамчиси, 2019 йилда Ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2020 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
"3-даражали адлия маслаҳатчиси" мартаба даражаси берилган, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланган эди.
Уч нафар фарзанднинг отаси, оилапарвар, очиқкўнгил, ҳеч кимдан ёрдамини аямайдиган, самимий, ҳазилкаш ҳамкасбимизни барча касбдошлар бирдек ҳурмат қиларди.
Адлия вазирлиги жамоаси ҳамкасбимиз Равшан Санжарович Хамидовнинг бевақт вафоти муносабати билан барча яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одил Азимовнинг вафоти муносабати билан таъзия
Адлия тизимида узоқ йиллар масъулият ва ҳалол меҳнат қилиб келган Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одил Абдураимович Азимов бугун орамизда йўқ.
Одил Абдураимович шу йил 74 ёшга кирар эди. У 1949 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳри туғилган. 1973 йилда Тожикистон давлат университетини тугатган. Юридик фанлар номзоди эди.
Адлия тизимидаги меҳнат фаолиятини 1994 йилда бошлаган. 1994 – 2013 йилларда Фарғона ва Наманган вилояти адлия бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
1-даражали меҳнат фахрийси, “Адлия аълочиси” кўкрак нишон билан тақдирланган эди.
Тўрт нафар фарзанднинг отаси, оилапарвар, самимий, фидоий, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошадиган инсон эди.
Прокуратура ҳамда адлия тизимларида кўплаб шогирдлар етиштирган устоз.
Вазирлик жамоаси марҳумнинг яқинларига ва оила аъзоларига ўзининг ҳамдардлигини ва чуқур таъзиясини изҳор этади.
Одил Азимовнинг ёрқин хотираси яқинлари, шогирдлари, дўстлари қалбида абадий қолади.
Охиратлари обод бўлсин!

Таниқли қалами ўткир устоз журналист, ўз соҳасининг профессионали Абдурауф Қоржовов вафот этибди. У узоқ йиллар МТРКнинг "Ахборот" дастурида фаолият юритган. 2020 йилдан "Янги Ўзбекистон" газетасида ишлаётганди.
Бу инсон билан нафақат ТВ, балки газетада ишлаб юрган пайтларида ҳам ҳамкорликда ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотлар, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, Адлия тизимидаги ўзгаришлар ҳақида қатор таҳлилий мақолалар, туркум видеорепортажлар тайёрлагандик. Ўз соҳасининг устаси эдилар. Самимий, камтарин, доимо маслаҳатларини аямасдилар.
Ўзимни, қолаверса Адлия жамоаси номидан марҳум устозимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Охиратлари обод бўлсин 🙏

Тўлқин Иноғомовни танимаган билмаган журналист ижодкорлар бўлмаса керак. Тўлқин ака кўплаб ёш тасвирчиларга устоз, вақти келса журналистларгаям турли тадбирларда йўл йўриқ кўрсатар ўз тажрибаси билан эринмай бўлишарди. Фаолиятим давомида кўп бора бу инсон билан суҳбатлашиб ўз тасвирлари орқали ўз имзосини ярата олганлигига амин бўлган эдим. Бугун ҳамкасблар Тўлқин ака танир эдингизу-а оламдан ўтиб қолибдилар деганини эшитиб ишонмадим. Охирги марта улар билан АОКАдаги брифингда кўришгандим. Сизга қўнғироқ қиламан, бир масалада маслаҳат керак дегандилар. Сўнгги мулоқотимиз эканлиги ҳаёлимгаям келмаган эди... Содда ва самимий, яхши инсон эдилар...Яқинларига сабр берсин! Охиратлари обод бўлсин!